Таълим вазирлиги бухоро давлат университети


МИЛЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРДА МАЙДА



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/22
Sana20.06.2022
Hajmi0,68 Mb.
#678435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
etnomadaniyat va millij goya mushtarakligi

2.МИЛЛАТЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРДА МАЙДА 
МИЛЛАТ ВА ЭЛАТЛАР МАНФААТЛАРИНИ 
ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Миллий ғоя, этномаданият каби миллий ва умуминсоний 
қадриятлар тушунчалари ҳам мавҳум нарсалар эмас. Умуман, 
миллий қадриятларсиз умуминсоний қадриятлар ҳам бўлмайди 
Умуминсоний қадриятлар миллий қадриятларнинг ўзига хос 
мажмуасидир. Масалан, ҳар бир миллат, халқнинг асл фуқароси 
ўз ватанини обод, халқининг эркин ва фаровон яшашини 
истайди. Маълумки, бу миллий истиқлол ғоясининг бош 
мақсадидир. Шу боис миллий ва маънавий умуминсоний 
қадриятлар фуқаролик жамиятининг муҳим заминини ташкил 
қилади. Умуминсоний қадриятлар ўзининг мазмуни, моҳияти, 
кенг миқёсда амал қилиш, дунёдаги кўплаб халқлар, элатлар, 
миллатларнинг ўтмишдаги, ҳозирги даврдаги ва истиқболдаги 
тараққиёти билан узвий алоқадорликда эканлиги, ўзида жаҳон 
цивилизациясининг яхлит ва бир бутунлигини ифодалаганлиги 
билан минтақавий, миллий қадриятлардан тубдан фарқ 
қилади.
1
Айтиш жоизки, миллий ва умуминсоний қадриятлар бир 
1
Назаров К.Кадриятлар фалсафаси.Т.2010.48-б. 


16 
- бири билан бевосита боғлиқ. Уларнинг ҳар иккаласи бир - 
бирига таъсир этади, бири иккинчисини тўлдиради, мазмунан ва 
моҳиятан бойитади.Умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, 
элатлар ва халқларнинг мақсад, интилишларининг яхлитлиги, 
умумийлигини ифодалайди. Мамлакатимизда миллатлараро 
муносабатларда барча миллат ва элатлар манфаатларини ҳимоя 
қилиш кўзда тутилган. Ҳатто майда миллат деб эътироф этилган 
миллат вакилларини ҳам.Ўзбекистон ҳудудида қадим-қадимдан 
кўплаб миллат ва элат вакиллари баҳамжиҳат истиқомат қилиб 
келади. Улар ўртасида асрлар давомида миллий низолар 
бўлмагани халқимизнинг азалий бағрикенглигини кўрсатади.Шу 
боис, бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 
миллатларни ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш мақсади 
истиқлол мафкурасининг асосий мақсадларидан биридир. У 
халқимизга 
бўлган 
олижаноблик 
ва 
инсонпарварлик 
фазилатларига асосланади.У дўстона муносабатлар устун бўлган 
шароитда ижтимоий тараққиётнинг омили сифатида майдонга 
чиқади.«Ўзбекистон халқи» тушунчаси мамлакатимизда яшаб, 
ягона мақсад йўлида меҳнат қилаётган турли миллат ва элатларга 
мансуб кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, дўстлик ва 
ҳамжиҳатлик учун маънавий асос бўлиб хизмат қилади. Бундан 
ташқари Конституциямизда «Ўзбекистон Республикаси ва 
анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг 
ривожланиши учун шароит яратади», деб таъкидланган. Бу 
борада 
ҳаётимизда 
кўплаб 
тадбирлар 
амалга 
оширилмоқда.Конституциямизнинг 
18-моддасида 
барча 
фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, 
ирқи, миллати, дини ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси 
ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар, қонун олдида тенгдир», - 
деган қоида мустаҳкамланиб қўйилган.
1
Эътибор берилса, мазкур 
қоидада миллий ҳаётга, фуқароларнинг миллий ҳис- туйғуларига 
даҳлдор муҳим аҳамиятга эга бир қатор тамойиллар белгилаб 
қўйилганига ишонч ҳосил қилиш мумкин. 
Биринчидан, фуқароларнинг миллий мансубликларидан 
қатъий назар қонун олдида тенглиги мустаҳкамланган; 
Иккинчидан, фуқароларнинг диний, эътиқодий фарқларидан 
1
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси.Т.2015.12-б. 


17 
қатъий назар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги 
таъкидланган. Диний қадриятлар миллат маънавиятининг 
ажралмас қисми эканини инобатга оладиган бўлсак, мазкур 
қоиданинг ҳаётий-амалий аҳамияти ойдинлашади. 
Учинчидан, фуқароларнинг ирқий тенглиги қайд этилган. 
Ирқчиликдан 
ғайриинсоний 
мафкура 
ва 
амалиётнинг 
тарихимизда умуман кузатилмаганини алоҳида қайд этиш лозим. 
Аммо айрим минтақаларда тажовузкор миллатчилик ғоялари 
билан қуролланган айрим гуруҳлар диний ақидапарастлик ва 
ирқчилик қарашларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишга 
уринаётганини ҳам унутмаслик зарур. Демак, муайян ҳолларда 
улар омухталашган шаклда ҳам чиқиши мумкин. Ахборот 
глобаллашуви кечаётган бугунги кунда турли ғоялар ҳеч қандай 
чегараларни тан олмай кириб келишини эътиборга оладиган 
бўлсак, ушбу тамойилнинг аҳамияти янада яққол намоён 
бўлади.Тарихий тажриба кўп миллатли давлатнинг барқарорлиги 
миллатлараро муносабатларга дахлдор ҳуқуқ ва эркинликларини 
тўғри белгилаб қўйиш билан бир қаторда амалиётда унга 
қанчалик риоя қилишга ҳам боғлиқлигиникўрсатади. 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish