Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ___________Ўқув услубий бирлашмасининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда институтининг методик кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___ -сонли мажлис баёни билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг 20__ йил “___” __________даги ___-сонли мажлис баёни билан маъқулланган ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил ____даги _____-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Ўқув дастурининг номи
|
Устки кийимни тикиш технологияси
|
Ажратилган соат
|
120
|
Мавзулар сони
|
18
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда аёллар кийимларни тикишда технологик харита ҳамда технологик кетма-кетликга риоя қилинган ҳолда кийимни тайёрлаш билим ва кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
- Технологик жихозларни ва кичик механизация воситаларини вазифасига кўра қўллаш;
- устки кийимдаги детал ва узелларига ишлов бериш;
- устки кийимга технологик ишлов бериш усулларини тахлил қилиш;
- устки кийимларга замонавий ишлов бериш усулларини қўллаш;
- нуқсонларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш;
|
Билимлар
|
-уст кийимидаги детал ва узелларига ишлов бериш усуллари;
-уст киймига ишлов бериш кетма-кетлиги;
-детал, узел ва тайёр буюмни сифатини назорат қилиш принциплари;
-технологик нуқсонлар ва уларни бартараф этиш усуллари
|
Кўникмалар
|
-технологик жиҳозларни ва кичик механизациялаштириш воситаларини вазифасига кўра қўллаш;
-уст киймига технологик ишлов бериш усулларини таҳлил қилиш;
-уст киймига замонавий ишлов бериш усулларини қўллаш
|
Ўқув режасига мувофиқ ўзаро боғлиқ бўлган фаннинг номи
|
“Тикувчилик материалунослиги”, “Тикувжиҳозлари” дастурлари
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Н – Назарий таълим;
А – Амалий таълим;
НА – Назарий ва амалий таълим биргаликда ташкил этилади;
|
Дастурга қўйилган талаб
|
Мажбурий
|
Ўқитиш тили
|
Гуруҳда белгиланган ўқитиш тили асосида
|
Баҳолаш тартиби
|
Баҳолаш бўйича амалдаги тартиб асосида
|
Ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш
|
Ёзма, оғзаки, савол-жавоб, тест, амалий топшириқ
|
№
|
Мавзунинг номи
|
Мавзунинг қисқача мазмуни
|
Жами
|
Ўқитишни ташкилий шакли
|
Мустақил таълим
|
1.
|
Дастурга кириш.
|
Кириш. «Устки кийимларни тикиш технологияси» фанини мазмуни ва ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғликлиги, юқори сифатли, оммавий ва якка тартибдаги тикувчилик буюмлари тикиш, бозор иқтисодиёти ва миллий ҳунармандчиликга узвий боғлиқлиги
|
2
|
Н
|
|
2.
|
Устки кийимларни ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳақида маълумот
|
Универсал тикув машиналар, махсус яримавтоматлар, намлаб иссиқлик билан ишлов бериш жиҳозлари хақида маълумот. Буғли ҳаво манекенлари.
|
4
|
Н, А
|
2
|
3.
|
Устки кийимларни тикишда бажариладиган ишлар ва уларнинг босқичлари
|
Қўлда бажариладиган ишлар, деталларни бириктириш усуллари. Намлаб иссиқлик билан ишлов бериш усуллари. Бажариладиган иш турига қараб уларни танлаш.
|
6
|
Н, А
|
2
|
4.
|
Кийим бичиқларини тикишга
тайёрлаш. Деталларга қотирма ёпиштириш.
|
Бичиқ бўлакларини номерлаш. Газламани хоссасига қараб бўлак қирқимларига ишлов бериш. Деталларга қотирма ёпиштиришда техник шартлардан фойдаланиш.
|
4
|
Н, А
|
2
|
5.
|
Безак берувчи деталларга ишлов бериш
|
Устки кийимларда тавсия қилинадиган безак берувчи деталлар турлари. Безак берувчи деталларга турига қараб ишлов бериш усуллари. Безак берувчи бўлакларни сифатига қўйиладиган талаблар.
|
4
|
Н, А
|
2
|
6.
|
Кийим олди ва орқа бўлакларига дастлабки ишлов бериш
|
Устки кийим олд қотирмаларига ишлов бериш. Олд қотирмасини олд бўлагига бирлаштириш усуллари. Устки кийимлар адипига ишлов бериш усуллари.
|
8
|
Н, А
|
3
|
7.
|
Устки кийим чўнтакларига ишлов бериш. Қирқма чўнтаклар
|
Устки кийимларда тавсия қилинадиган қопқоқли, бир мағизли, икки мағизли ва листочкали чўнтак турлари ва уларга техник талаблар асосида ишлов бериш.
|
10
|
Н, А
|
4
|
8.
|
Чокда тавсия қилинадиган чўнтаклар. Қоплама чўнтаклар. Ички чўнтаклар
|
Устки кийимларда тавсия қилинадиган қоплама чўнтаклар, ички чўнтаклар ва чокда тавсия қилинадиган чўнтакларга техник талаблар асосида ишлов бериш технологияси.
|
10
|
Н, А
|
4
|
9.
|
Кийимни олди қотирмасига ишлов бериш. Адипларни тайёрлаш
|
Шим ва юбкаларнинг қадалиш кисмлари ҳамда белбоғларни тайёрлаш ва бел қирқими билан бирлаштириш усуллари. Шимнинг гульфиги ва бел қирқимига ишлов беришни.
|
8
|
Н, А
|
3
|
10.
|
Кийим борт қисмига ишловбериш
|
Кийимни бел қисми қирқимли ва қирқимсиз ҳолда унга ишлов бериш. Кийим остки қисмларига ишлов бериш турлари, уларни такомиллаштиришусуллари ишлатиладиган жиҳозлар ва техник шартлар
|
8
|
Н, А
|
3
|
11
|
Ёқа қисмига ишлов бериш ва ўмизга ўтқазиш
|
Енгил кийимларда тавсия қилинадиган ёқа турлари, ишлов бериш усуллари. Ёқаларни бўйин ўйимига ўтқазиш усуллари ва уларни такомиллаштириш. Ёқани бўйин ўйимига техник шартларга мувофиқ ўтқазиш
|
8
|
Н, А
|
3
|
12
|
Енг тайёрлаш ва ўмизга ўтқазиш.
|
Енгил кийимларда тавсия қилинадиган енг турларига ишлов бериш усуллари ва уларни такомиллаштириш.
Енг ости қисмига ишлов бериш усуллари. Енгни ўмизга ўтқазишда ишлатиладиган жиҳозлар ватехник шартларни амалда қўллаш
|
8
|
Н, А
|
4
|
13
|
Ички иссиқликни тутувчи қатламга ишлов бериш ва асосий қисмга бирлаштириш.
|
Янги турдаги матолардан тикиладиган кийим қирқимларига ишлов бериш усулларини такомиллаштириш. Конструкцияси такомиллаштирилган, яъни яхлит бичиқлар тавсия қилинган қирқимларга ишлов бериш
|
6
|
Н, А
|
2
|
14
|
Устки кийимларни тикиш кетма-кетлигини тузиш
|
Устки кийимларни турига ва ишлов бериш усулларига қараб, бўлинмас операцияларни ҳисобга олган ҳолда, тикиш кетма-кетлигини тузиш.
|
6
|
Н, А
|
2
|
15
|
Устки кийимларни кийдириб кўришга тайёрлаш
|
Кийим виточкаларига ишлов бериш. Кийим орт бўлак кесимига (шлица) ишлов бериш. Кийим деталларини вақтинчалик бириктириш.
|
8
|
Н, А
|
2
|
16
|
Якка тартибда устки кийимларни тикишда бажариладиган ишлар ва уларнинг босқичлари
|
Якка тартибда кийим тикишда бажариладиган ишларнинг ўзига хос хусусиятлари. Кийим бўлакларига ишлов бериш усуллари: Кетма – кет параллел ва параллел кетма – кет. Уларни солиштирма тавсифи. Кам операцияли тежамли технологиядан фойдаланиш.
|
8
|
Н, А
|
2
|
17
|
Янги турдаги матоларга ишлов
бериш хусусиятлари.
|
Янги турдаги матолардан тикиладиган кийим қирқимларига ишлов бериш усулларини такомиллаштириш. Конструкцияси такомиллаштирилган, яъни яхлит бичиқлар тавсия қилинган қирқимларга ишлов бериш. Модел эскизига мувофиқ аниқ матодан тикиладиган кийим тикиш кетма-кетлигини тузишни.
|
6
|
Н, А
|
2
|
18
|
Кийимдаги нуқсонларни аниқлаш ва бартараф қилиш;
|
Кийимдаги нуқсон турлари: Тўқимачилик нуқсонлари, конструкция нуқсонларини, технологик нуқсонларни аниқлаш. Технологик нуқсонларни бартараф этиш.Тайёр кийимдаги нуқсонларни белгилаш.
|
6
|
Н, А
|
2
|
|
|