Фойдаланилган адабиётлар
1.Mirziyoev SH.M. “"Milliy tiklanishdan - milliy yuksalish sari"” 4-jild. T:
O’zbekiston. 2020.352 b.
2.Musayev U. Integratsiya - ta’lim jarayonini optimallashtirishning muhim
prinsipi. //Xalq ta’limi jurn.2002, № 6. 4-7-b.
3.Мамбетакунов Э. Дидактические функции межпредметных связей в
формировании у учашихся естественнонаучных понятии. //Дисс… докт.
пед. наук. -Бишкек, 1991,-387 стр.
177
ХАЛҚ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ҲАҚИДА
Хаджимусаева Н.Н. - ЖДПИ, ф.ф.д.
(PhD),
Исломқулова Динара -ЖДПИ талабаси.
Мамлакатимизнинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши халқимизнинг
асрлар
давомида
шаклланган
урф-одатлари,
миллий-маънавий
қадриятларининг тикланишига, номоддий маданий меросимизни асраб-
авайлашимизга, халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаш ва уларни илмий
нуқтаи назардан ўрганишга имкон яратди. Жамият ҳаётида инсон омилига
алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда аждодларимиз маданияти
ва маънавияти, тили ва дунёқарашининг ёрқин кўзгуси бўлган халқ оғзаки
ижоди намуналарини ўрганиш бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб
боришга эҳтиёж туғилмоқда.
Ўзбек халқ оғзаки ижоди нафақат қадимги туркий халқлар фольклори,
балки Марказий Осиё ва жаҳон фольклористик меросида ҳам салмоқли
ўрин тутади. ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти
томонидан «Ўзбек халқ оғзаки ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини
тайёрлаш ва нашр этиш борасида амалга оширилаётган фундаментал
илмий лойиҳа ҳам аждодларимиз меросини тўплаш ва ўрганишга жиддий
эътибор қаратилаётганлигининг яққол далилидир [1].
Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил
давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз
маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва
ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир [2].
Шундай экан, ўзбек халқининг бадиий-эстетик, маданий-маърифий мулки
саналадиган
оғзаки
ижод
намуналарини
ўрганишга
замонавий
технологиялар асосида ёндашиш, уларнинг электрон матнларини тайёрлаш
ва нашр этиш, тўпланган материалларни туркий ва Марказий Осиё
халқлари оғзаки ижоди намуналари билан қиёсий-типологик таҳлил
қилиш, нафақат миллий маънавиятимиз кўрки бўлган она тилимизнинг
жаҳондаги ривожланган тиллар қаторида тутган ўрнини белгилашга,
маънавиятимиз озиқланиб келаётган томирларнинг теран илдизлари
қаерларга бориб тақалишини аниқлашга, айни пайтда, келажакда ўзбек
халқ оғзаки ижодининг лингвистик корпусларини яратишга ҳам
кўмаклашади. Бу улкан тарихий вазифани эса ҳар бир ижод намунасини
лингвистик жиҳатдан таҳлил этмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас.
Шу жиҳатдан туркий халқлар достончилигида салмоқли ўрин
эгаллаган достонларнинг тили ва услубий хусусиятларини ўрганиш ҳам
назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади. Масаланинг бу тарзда қўйилиши
миллий ўзликни англаш призмасида алоҳида долзарблик касб этади.
Аждодларимиз томонидан асрлар давомида яратилган оғзаки ижоди
намуналарининг тил хусусиятларини бугунги кун талаблари асосида
тадқиқ этиш, уларда қўлланилган тил бирликларини ҳозирги ўзбек адабий
178
тилидаги кўринишлари билан чоғиштириш, лингвопоэтик хусусиятларини
махсус ўрганиш тилимизнинг озиқланиш манбаларини, ўзига хос
имкониятларини билиб олишимизга ёрдам беради. Шу боис ўзбек халқ
оғзаки ижоди намуналари тилини ўрганиш масаласи долзарб масала
сифатида тилшуносларни доимо қизиқтириб келади.
Ўзбек халқ оғзаки ижодининг шаклланиши бевосита халқимизнинг
кўп асрлик тарихи ва туркий халқлар орасида бадиий санъати, маданияти
ривожланиб, ўзига хослик касб этганлиги билан боғлиқ. Асрлар давомида
халқимизнинг турмуш тарзи, бошқа халқлар билан сиёсий, иқтисодий,
маънавий ва маданий алоқалари шаклланди, миллий-маънавий
қадриятлари, урф-одатлари, касб-ҳунарлари ривожланди. Бу айниқса,
достонларда яққол кўзга ташланади. Шу вақтга қадар мамлакатимизда
халқ оғзаки ижоди намуналарини тўплаш ва уларни нашр эттириш
борасида кўзга кўринарли ишлар юзага келди. Бинобарин, халқ оғзаки
ижоди намуналарини ўрганиш ҳар бир халқнинг ўзига хос миллий-
маънавий қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис жаҳон филологик
илмида йирик эпик асарларнинг лингвистик, типологик ва лингвопоэтик
хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган илмий изланишлар етакчи
илмий марказлар ва олий таълим муассасаларида олиб борилмоқда.
Ўзбек тилшунослигида халқ оғзаки ижоди намуналари тилини
ўрганиш бўйича муайян ютуқлар қўлга киритилган. Ўзбек халқ
достонларининг
лисоний
хусусиятларини
ўрганиш
борасида
Ш.Шоабдураҳмонов,
Р.Расулов,
Б.Тўйчибоев,
Д.Ўринбоева,
Г.Жуманазарова, С.Турсунов, З.Холмонова, Ж.Холмуротова, Х.Рўзимбоев,
А.Раҳимов, Ш.Маҳмадиев, А.Холиқов, И.Умаров ва бошқалар томонидан
салмоқли
тадқиқотлар
амалга
оширилган.
Академик
Ш.Шоабдураҳмоновнинг номзодлик диссертацияси «Равшан» достонининг
бадиий тилига бағишланди. Тилшунос Р.Расулов эса ўз кузатишларида
«Алпомиш» достонидаги сўзларнинг синтактик алоқаси хусусида фикр
юритади. С.Турсуновнинг номзодлик диссертацияси «Алпомиш» достони
лексикасининг функционал-стилистик хусусиятлари, умумистеъмол ва
диалектал
лексика,
профессионализмларнинг
достонлар
матнида
қўлланишини ўрганишга бағишланган. А.Раҳимов эса ўз диссертациясида
ўзбек халқ достонлари лексикасини Эргаш Жуманбулбул ўғли ижоди,
З.Холманова
Пўлкан
шоир
ижоди
мисолида
таҳлил
қилган.
С.Н.Йўлдошева «Алпомиш» достонида ифода тасвир воситалар – троп ва
фигураларнинг қўлланиши, И.Т.Ёрматованинг «Гўрўғли» циклига кирувчи
достонлар тилида мавжуд бўлган фонетик, лексик, морфологик, семантик,
синтактик поэтикани, Ш.С.Маҳмадиев эса достонлар тилида стилистик
формулаларнинг қўлланишини таҳлил қилишга эришган.
Х.Абдураҳмонов,
М.Ёқуббекова,
Ж.Абдуллаев,
Ф.Хаитова,
М.Жуманиёзова, М.Сапарниязоваларнинг тадқиқотлари ҳам ўзбек халқ
оғзаки ижоди намуналари тили ва поэтик хусусиятларини ўрганишга
бағишланган.
Шунингдек,
И.Ёрматов,
С.Мирзаева,
О.Ингёнг,
С.Юлдашева, И.Болтаева, Х.Тошматов ва бошқаларнинг докторлик ва
179
номзодлик диссертациялари достонлар поэтикасига бағишланган.
Айниқса, ўзбек тилшунослигида кейинги йилларда халқ достонлари
тилида қўлланилган бирликлар, уларнинг маъно англатиш хусусиятларини
таҳлил этишда, халқ достонлари тили бўйича луғатлар тузишда ҳам
маълум бир ишлар майдонга келганлиги қувонарли ҳолдир. Бунда
тилшунос олим Б.Ўринбоев ва унинг шогирди К.Бозорбоевлар томонидан
нашр этилган «Алпомиш» достони фразеологизмларининг таъбири”,
А.Туробовнинг “ «Алпомиш» достонидаги шеваларга хос сўзларнинг
изоҳли луғати”, Т.Мирзаев, Ж.Эшонқул, С.Фидокорнинг «Алпомиш»
достонининг
изоҳли
луғати»,
Д.Ўринбоеванинг
“Ўзбек
халқ
достонларининг
қисқача
изоҳли
луғати”,
Б.Йўлдошев,
Д.Ўринбоеваларнинг “Ўзбек халқ достонларининг частотали изоҳли
фразеологик луғати”ни мисол келтириш мумкин. Бу борада олиб борилган
кузатишлар кейинги йилларда яна иккита йирик тадқиқот билан бойиди.
Тилшунос олима Д.Ўринбоева «Халқ оғзаки ижоди: жанрий-лисоний ва
лингвостатистик тадқиқ муаммолари», Г.У.Жуманазарова эса «Фозил
Йўлдош ўғли достонлари тилининг лингвопоэтикаси (лексик-семантик,
лингвостилистик ва лингвостатистик таҳлил)» мавзуида докторлик
диссертациясини ҳимоя қилдилар.
Аммо ўзбек тилшунослигида достонлар тилини ўрганиш бўйича
қатор ишлар амалга оширилган бўлса-да, бу каби монографик кузатишлар
ҳали ҳам кўпгина достонлар тили асосида олиб борилган эмас.
Хусусан, мамлакатимизда «…тилшунослик, фалсафа, маданият
тарихи соҳаларида миллий-маданий меросимизнинг ҳали ўрганилмаган
кўпгина қатламларини очиб беришга йўналтирилган илмий тадқиқотларга
алоҳида эътибор қаратилаётгани» халқ оғзаки ижодини ўрганиш борадаги
илмий изланишлар кўламини янада кенгайтиришга асос бўлади [3.] Бу
ишларни адо этиш эса биз каби тилшунослар олдида турган улкан
вазифалардан бири саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |