Таълим тизими ривожи-келажагимиз гарови



Download 18,2 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi18,2 Kb.
#276334
Bog'liq
Таълим тизими ривожи-келажагимиз гарови.


Таълим тизими ривожи-келажагимиз гарови.

Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича кундан-кунга катта ўзгаришлар бўлмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг самараси ўлароқ, таълим соҳасида қўлга киритиб борилаётган ютуқлар – инсонни келажак ҳақида комил ишонч билан ширин хаёллар суришга ундайди.


Дунёнинг олий таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган кредит тизимининг Ўзбекистон олий таълим соҳасига жорий қилиниши талабани мустақил изланишга ва ҳозирги ўзгарувчан ҳалқаро меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган олий тоифали мутахассислар тайёрлаш ҳамда умумжаҳон олийгоҳлар рейтингида юқори ўрин эгаллашига имкон беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли фармони асосида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси" олий таълимни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди, ҳамда соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Концепцияни мақсадли кўрсаткичларида 9 та йўналиш белгиланган бўлиб, асосий эътибор олий таълим билан қамровни кенгайтириш, олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифатини оширишга қаратилган. Таълимдаги мавжуд муаммоларни ҳал қиладиган, яқин беш йилда натижасини кўрсатадиган бу концепциянинг амалдаги ижроси натижасида олий таълим билан қамраб олиш даражаси жами битирувчилар сонига нисбатан 50 фоиздан ошиши режалаштирилган.
Йиллар давомида кредит-модуль тизими жорий этиладиган ОТМлар сони 2тадан 85тага етказилиши режалаштирилган. Нодавлат, давлат-хусусий шериклик асосидаги ОТМлар сони эса 35тага етказилади.
Кредит тизими – талаба ўқув юкламаларини бажариш юзасида ўрганиши, тушуниши ва қила олиши кутилаётган билим ва кўникмаларга эга бўлишига ёрдам берадиган тизим бўлиб, ўз устида мустақил ишлаш учун имкон яратади.
Жумладан, Тошкент давлат техника университетининг Қўқон филиалида ҳам, ўқув йилининг дастлабки кунлариданоқ биринчи босқич талабаларига ўқув йилида давомидаги зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш учун режа асосида дарслар олиб борилди.
“Биринчи курс мактаби” доирасида олиб борилган мураббийлик соатларида филиалнинг ички тартиб ва одоб-аҳлоқ қоидалари, кредит-модуль тизимининг афзаллик томонлари тушунтириб берилди.
Юртимизда ўз нуфузига эга Тошкент техника университетининг филиали сифатида очилган олийгоҳимиз ўзининг юқори ташкилотига муносиб бўлиш учун ҳаракат қилмоқда. Хусусан инновацион фаолият, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни жалб этиш учун шароитлар яратиб берилмоқда. “Устоз-шогирд” анъанаси асосида техника фанлари докторлари Т.Бўтаев, Ҳ.Холдоров, Ш.Пулатов, М.Мақсудовлар тадқиқотчи ёшлар билан илмий йўналишда изланишлар олиб бормоқда.
"Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси"ини қабул қилиш чоғида республика олий таълим тизимидаги илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши 49 (фан докторлари - 56 ёш, фалсафа докторлари ва фан номзодлари - 43 ёш), фан докторлари орасида нафақа ёшидагиларнинг улуши 45 фоизни ташкил этганлиги камчилик этиб кўрсатилди. Шу сабабдан, бизнинг ўқув юртимизда ҳам жорий ўқув йилида 10 дан ортиқ ёш, умидли мутахассислар ишга қабул қилиндилар.
Демак, биз раҳбарлар томонидан тасарруфимизга ишониб топширилган олийгоҳда Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаб боришга эришсак, олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади. Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади
Ислом Каримов номидаги
Тошкент давлат техника университети
Қўқон филиали директори Ш. Й. Пулатов
Download 18,2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish