ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ, ЎҚУВ РЕЖА ВА ДАСТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ БЎЛИМИ
БОШ МУТАХАССИС
Тартиб рақами
|
3804
|
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2359
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
Лавозим вазифалари: институт уставида ва бошқарма низомида ҳамда бўлим низомида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
институт буйруқлари, институт раҳбарияти, бошқарма ҳамда бўлим бошлиғининг топшириқларини ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
берилган топшириқлар ижроси юзасидан белгиланган тартибда бошқарма бошлиғи ва бўлим бошлиғига ахборот бериб боради;
институт, бошқарма ва бўлим ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган, билим даражасини ва касбий тайёргарлиги сифатини оширишга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишди иштирок этади;
касблар ва мутахассисликларнинг малака талаби, ўқув режалари ва фан дастурларини бириктирилган мутахассислар томонидан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
касблар ва мутахассисликларнинг малака талаби, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириб бориш бўйича тизимли ишларни амалга оширади;
ҳудудий бошқармалар ва таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини юқори даражага кўтариш борасида услубий-амалий ёрдам кўрсатади;
касблар ва мутахассисликларнинг малака талаби, ўқув режалари ва дастурларни қўллаш бўйича ўқув ва методик қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этади;
профессионал таълим муассасаларида касбий фан кабинетлари, ўқув амалиёти хоналари ва устахоналарни жиҳозланишини касблар ва мутахассисликларнинг ўқув режа ва дастурларига мувофиқлигини ўрганади;
юқори турувчи ташкилотлар, вазирлик ва идоралардан келган хат ва ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганади, таҳлил қилади ва уларга жавоб тайёрлайди;
юқоридаги масалалар бўйича айнан ўзига бириктирилган соҳа (қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, металургия, транспорт в.х.) бўйича фаолият олиб боради;
ўзининг иш режаси ва раҳбарият томонидан берилган топшириқлар юзасидан доимий маълумот ва ҳисобот бериб боради;
бўлим фаолиятига оид қилинган ишлар юзасидан чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни тайёрлашда иштирок этади;
ўзининг ярим йиллик ва йиллик иш режасини тузади ва тасдиқлаш учун бўлим бошлиғига киритади.
Билиши лозим: Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, Меҳнат кодексини, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида” қонунларини ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини ташкил этиш масалалари ва ривожланишига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш оид давлат талабларини;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичи ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни;
меҳнат муҳофазаси, ёнғинга қарши, техника хавфсизлиги қоидаларини ҳамда институт ички тартиб қоидаларини.
Малака талаблари: олий маълумот, 3 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.
Do'stlaringiz bilan baham: |