Таълим оид ҳужжатлар t me/amuxtb каналида Умумтаълим мактабларида ўқитувчилар томонидан иш фаолиятини масофавий тарзда ташкил этиш бўйича кўрсатма


Масовафий тарзда ишлашни ташкиллаштириш жараёни



Download 218,98 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi218,98 Kb.
#43898
1   2   3   4   5
Bog'liq
укитувчи масофавий кандай ишлайди КУРСАТМА

Масовафий тарзда ишлашни ташкиллаштириш жараёни 
Ўқитувчи асосий иш фаолиятини ўқувчилар (уларнинг ота-оналари) 
билан алоқа қилиш, телевидение орқали берилаётган теледарсларни кузатиш 
ва шу асосда саволлар ва қўшимча материаллар тайёрлаш, қисқа 
тушунтиришлар бериш, қисқа саволлар бериш орқали амалга оширади.
Биринчи навбатда синф раҳбари ҳар бир ота-она билан қачон, қандай қилиб 
боғланиш кераклигини аниқлаб олади. Бунда синф раҳбари ота-она билан 
боғланиб фарзандининг таълим олиш жараёнини назорат қилиш учун қайси 
вақтда, қайси алоқа воситаси (қайси телефон рақам) орқали боғланиш 
мақсадга мувофиқлигини келишиб олади. Ота-онага қулай бўлган, 
фарзандининг топшириқларни бажаришини ўқитувчи билан бир вақтда 
назорат қилиш имкони бор вақт танланиши керак. Яъни ота-онага ҳар бир 
ўқитувчи ҳар-хил вақтда телефон қилиб безовта қилмаслиги керак. Ота-она 
ўзи олдиндан айтган вақтида тайёргарлик кўриб, телефон қўнғироқларини 


Таълим оид ҳужжатлар t.me/amuxtb каналида 
кутиши мумкин. Ёки аксинча ота-онанинг ўзи ҳам ўқитувчига қўнғироқ 
қилиши мумкин. (1-илова) 
Синф раҳбари бу маълумотни синфига дарс берувчи барча фан 
ўқитувчиларига етказиши керак. Интернет сифати талабга жавоб бериши ва 
ота-оналарнинг имкониятига қараб видеоқўнғироқлар (Skype, Imo ва ҳок) ҳам 
амалга ошириш тавсия қилинади. 
Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчилари қайси ўқувчининг ота-онаси 
(ўқувчининг ўзи) билан қачон алоқа қилганини қайд қилиб бориши керак. 
Ўқитувчилар бу ҳолларда тегишли кундалик (ёки синф журнали) юритиб 
боргани маъқул. Бу ерда синф раҳбари асосий эътиборни ҳар бир ўқувчи 
жараёнга қамраб олинганини, телефон қўнғироқлари меъёрдан ошиб 
кетмаётганини (аксинча камлигини) билиб бориши шарт. Мисол учун бир 
ўқувчига ҳафта давомида барча ўқитувчилар қўнғироқ қилиб шошириб 
қўймаслиги, айрим ўқувчилар умуман назоратдан четда қолиб кетмаслиги 
ёки ҳар куни телефон қилавериб ота-онани безор қилиб юбормаслигини 
назорат қилиш керак.
Юқори синфларда фан ўқитувчилари ўз фани бўйича теледарс бўлган 
кунлари синфдаги ўқувчилардан навбат билан алоқага чиқиши мумкин. 
Мисол учун 8-А-синф ўқувчилар сони 24 нафар, география дарси ҳафтасига 2 
соат. Бунда география ўқитувчиси бир ҳафтада (шу синфда) тахминан 4-8 
ўқувчи билан алоқага чиқиб ўзлаштириш ва билимини назорат қилиш 
мақсадга мувофиқ. Агар ўқитувчи ўзи видеодарс ёки бошқа тарзда дарс ўтса 
ўқувчиларга қўшимча тарзда алоқага чиқиш талаб қилинмайди. 
Яъни ўқитувчи ҳафталик юкламасини интернетда, ижтимоий 
тармоқларда, синфнинг телеграм каналида (туман телевидениясида) 
видеодарс, анимация ва бошқада тарзда дарслар ташкил этиш билан ҳам 
бажариши мумкин ёки марказий телевидениедаги теледарсга қўшимча шарҳ 
бериб савол жавоб орқали ўқувчилар билимини назорат қилиб бориши ҳам 
мумкин. Иккала йўналишнинг биттасида ўқитувчи фаолият юритса ўзининг 
ҳафталик юкламасини бажарди деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. 
Ушбу жараённи мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари 
кўрсатмалар беради, бошқаради, таҳлил қилади ва назорат қилиб боради. 
Бунда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари иш фаолиятини уйда 
ҳам амалга ошириши мумкин. Лекин маълум вақтларда мактаб директори 
билан келишган ҳолда мактабда ишлаши ҳам мумкин.

Download 218,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish