Таълим кредити бериш тўғрисида сонли Шартнома


Кредит бўйича фоизлар ва тўловларни тўлаш тартиби



Download 24,37 Kb.
bet3/9
Sana25.03.2022
Hajmi24,37 Kb.
#508606
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
4 reja 2

Кредит бўйича фоизлар ва тўловларни тўлаш тартиби

  1. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси қуйидагича белгиланади (кераклигисини белгиланг):

  • Чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари – ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

  • Талабаларнинг қолган тоифаларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкаси миқдорида, яъни - йилига _____ фоиз миқдорида белгиланади.

    1. Кредит бўйича белгиланган фоиз ставкаси ва Кредитор томонидан ундириладиган фоизлар бўйича тўловлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин. Бу ҳолда Кредитор Қарз олувчини мазкур Шартномада кўрсатилган манзил бўйича ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) кунлик муддатда буюртма хат орқали хабардор этади ва Тарафлар ўртасида белгиланган тартибда Қўшимча келишув имзоланади.

    2. Кредит бўйича фоизлар кредит маблағлари Олий таълим муассасасига ўтказилган кундан бошлаб, Кредитор томонидан ҳар куни ҳисобланади, Бунда ушбу Шартномада белгиланган фоиз ставкасидан (йиллик фоизда) ва кредит берилган санадан бошлаб амалдаги кунлар сонидан келиб чиққан ҳолда Қарз олувчининг ссуда ҳисобварағида Кредитор томонидан ҳисобга олинадиган кредит суммаси қолдиғига ҳисоблаб қўшилади.

    3. Қарз олувчи асосий қарз ва кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган жадвалга мувофиқ белгиланган сумма ва муддатларда қайтаради. Бунда кредит учун фоизларни ҳисоблаш ва тўлаш Олий таълим муассасасига ўтказилган сумма берилган вақтдан, асосий қарзни қайтариш эса Қарз олувчи томонидан Олий таълим муассасасида ўқишнинг таълимнинг ушбу тури учун расмий белгиланган муддати тугаллангандан сўнг, айрим курсларда такроран ўқиш муддати ҳисобга олинмасдан, уч ой ўтгандан сўнг бошланади.

    4. Кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:

    • нақд пул тўлаш орқали;

    • иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, нафақалар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобидан нақд пулсиз пластик карточкалар орқали маблағ ўтказиш йўли билан;

  • Қарз олувчига ёки кафилга тегишли банк пластик карточкалардаги маблағни пул ўтказиш йўли билан, бунда пластик карточкалардаги маблағлар ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, нафақалар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар, қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ва бошқа қонуний манбалар ҳисобидан шакллантирилган бўлиши лозим;

  • қарз олувчининг банкдаги омонатлари бўйича ҳисобварағидан нақд пулсиз маблағ ўтказиш йўли билан;

  • Инфокиосклар, мобил иловалар ёки бошқа электрон тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга ошириш йўли билан.

    1. Кредит ўз вақтида қайтарилмаган ҳолда муддати ўтказиб юборилган асосий қарз суммасининг фоиз ставкаси 1,3 марта кўпаяди (амалдаги фоиз ставкаси+__).

    2. Қарз олувчи асосий қарзни (тўлиқ ёки қисман) мазкур Шартномада белгиланган тўлов муддати бошлангунига қадар муддатидан аввал тўлашни амалга ошириш ҳуқуқига эга, бунда муайян тўлов амалга оширилган кундаги ҳисобланган фоиз суммаларини ҳам тўлайди. Кредит муддатидан аввал тўланган ҳолда Кредитор ҳеч қандай қўшимча комиссия ундирмайди.

    3. Қарз олувчи муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган даврда кредит учун фоиз ставкалари ҳисобланмайди.




  1. Download 24,37 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish