Таълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари (4С) Режа


Педагогикада ЭҲМдан фойдаланилган ҳолда таълим бериш



Download 26,29 Kb.
bet7/7
Sana29.06.2022
Hajmi26,29 Kb.
#717818
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Пед технол

Педагогикада ЭҲМдан фойдаланилган ҳолда таълим бериш.

Юқорида қайд қилганимиз сингари таълим бериш технологияси-таълим бериш фаолиятида қўлланиладиган воситалар тизими ҳамда тизимнинг ишлаш усулидир. Бундай воситаларга фақат идеал воситалар (масалан ўқув ахбороти) эмас, балки моддий воситалар (хусусан компьютер ҳам киради) бунда мазкур воситаларнинг ҳар бири технологияга риоя қилинган ҳолда фойдаланишини, ҳамда улар белгилаган таълим бериш функцияларининг бажарилишини таъминлай олиши лозим. 

Таълим бериш технологияси - зарур бўғин бўлиб, амалий фанлар ва таълим бериш жараёнида ижодий кўникмаларни ўзаро боғлаш учун хизмат қилади.

Бундай ўзига хос муаммоларни (компьютернинг ўқув жараёнидаги ўрни ва вазифаси, ўқитувчининг иш шароитидаги аҳамиятидан тортиб, ўқув жараёнини компьютер ёрдамида бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари , талабаларнинг ЭҲМ билан мулоқотни йўлга қўйиш, таълим беришни ндивидуаллаштириш…муаммоларини) ечишга тўғри келади.

АТТ - автоматлашган таълим тизими - ўқув-методик, ахборотли, математик ва педагогик таъминотнинг ҳисоблаш техникаси воситалари негизидаги ўзаро боғлиқ тизимлардир. АТТ ЭҲМ ёрдамида ўқув ахборотларини қабул қилиш учун қулай шаклда тақдим этиш функцияларини, ўқув фаолиятини турли методларини қўллаган ҳолда индивидуал тарзда бошқаришни, билимларни назорат қилишни, ўқув жараёнига оид маълумотларни тўплаш ва статистик ишлов беришни амалга ошириш мўлжалланган. Унинг ўзига хослиги - мослашувчанлиги, мустақил ўқув фаолиятини бошқариш (назорат қилинадиган ўзини-ўзи ўқитиш) га ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилганлигидир. 

^ Фаол ва ривожлантирувчи таълим технологияларининг элементлари ва механизмлари. 

Бу методга баҳс ва мунозаралар киритилади :

Баҳс ва мунозаралар кичик гуруҳларда уюштирилиб, эркин мавзули, йўналтирилган ва аниқ сценарийлари диспут (фикрлаяпман, тортишяпман) турларига бўлинади.

Ҳар қандай мунозара мавзуси талабаларга олдиндан айтиб қўйилади. Талабалар руҳий ҳолатини бошқариш учун психогимнастик (енгиллаштирувчи) машқлар тавсия этилади.

Оғзаки баҳслар билан бир қаторда ёзма машқлар ҳам мавжуд бўлиб, у қуйидагича амалга оширилади : 


  1. Ўқитувчи гуруҳни 2 га бўлади ва уларни алоҳида қаторларга ўтқазади. Ҳар бир гуруҳ мавзу бўйича қайси нуқтаи назардан ҳимоя қилишини маълум қилади. Масалан, 1 - гуруҳ болаларнинг ақлий даражаларини мунтазам ўлчаб туриш ва шу орқали таълим муассасаларига жалб этишни ҳимоя қилса, 2-гуруҳ бу фикрни асосли инкор қилади.


  2. Шундан сўнг ўқитувчи қарама-қарши гуруҳ аъзоларини жуфтлайди ва уларга номери ёзилган варақларни тарқатади. Ҳар бир иштирокчига бирор фикрни ёзма асослашга 5 дақиқадан берилади.Ёзма далиллар равон тушунарли тилда, асосли тарзда ёзилиши керак.


  3. Ёзилган варақчалар қарама-қарши шерикларга берилади. Улар ўз «рақиблари» фикрига қарши фикрни 8-10 дақиқа мобайнида ўйлаб, ёзишлари керак бўлади ва нариги томондаги шеригига беради. 


  4. Ёзма далиллар алмашинувининг бундай тартиби 2-3 марта такрорланади, ҳар сафар ҳар бир ўқувчи шеригининг далил-исботини диққат билан ўрганиб чиқиб, жавоб қайтаради. Охирги раундда ўқувчиларнинг ўзларига якунлаш имкони берилади ва ёзма ишлар йиғиб олинади.


  5. Ўқитувчи ёзма баҳоларни якунлашда томонларга «Қарши томоннинг энг яхши далил - исботи қайсилар бўлди?», деб сўрайди ва ўқувчилар билан олдиндан келишган ҳолда улар билимларини якка-якка ёки гуруҳий баҳолайди.



Download 26,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish