Таълим жараёнининг функциялари. Таълим жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучлари


Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш дарси. 4



Download 0,52 Mb.
bet29/50
Sana22.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#571549
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
didaktika

3. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини текшириш ва баҳолаш дарси.
4. Такрорий – умумлаштирувчи ва кириш дарслари.
5.Аралаш дарс (юқоридаги дарс турларининг бир нечтасини бирга қўлланиш).
Ҳар бир дарс турининг маълум тузилиши ва хусусиятлари бор, бу нарса ўқитувчининг ўқув материалини тўғри ва самарали тушунтиришига, мустахкам эсда қолдиришга, такрорлашга ва унинг ўзлаштирилишини назорат қилиб боришига ёрдам беради.
Маълум бир дарс тури билан олиб бориладиган машғулотларда иккинчи, хатто учинчи бир дарс турининг элементлари бўлиши мумкин. Масалан, мактабларимизда энг кўп қўлланиладиган дарс турларидан бири – янги билимларни баён қилиш дарсидир. Бу дарс тури қуйидагича тузилади:
а) янги билимларни баён қилиш;
б) янги билимларни мустахкамлаш;
в) янги билимлар устида машқ қилиш;
г) янги билимларга боғлик холда уй вазифалари топшириш.
Демак, дарс бошдан – оёқ бир дарс тури билан олиб борилмайди, балки шу дарсда янги билимни баён қилиш билан бирга уни мустахкамлаш (иккинчи бир дарс тури элементи – савол–жавоб ўтказиш), янги билимлар устида машқ ўтказиш (учинчи бир дарс тури элементи – масала ва мисоллар ечдириш, грамматик тахлил, график ишлар олиб бориш), уйга вазифа (бошка бир дарс элементи – тушунтириш, йўл-йўриқлар кўрсатиш ва хоказо) каби бошқа элементларнинг бўлиши ҳам мумкин. Шунга қарамай, дарсдан кўзланган мақсад ўқувчиларга янги билим беришга қаратилган бўлса, бутун дидактик усуллар шунга бўйсундирилади. Шунинг учун ҳам бундай дарс янги билим бериш дарси деб аталади.
Маълум дарс тури билан иш олиб борилаётганда бошқа бир дарс элементлари асосий дарс туридан ўрин олиши ва айни пайтда асосий дарс турининг тузилишини ташкил қилиши мумкин.
Демак, дарс тузилиши у ёки бу дарс турининг тузилишини, унинг қисмларини англатади.
Бироқ, дарс турлари тузилишидаги ҳар қандай қисм – дидактик усул, дарс тузилиши бўлавермайди. У ўқитиш усули билан боғлангандагина дарс тузилишини ташкил қила олади. Яъни дарс тузилишининг ўзгариши биланоқ дарс олиб бориш усули ҳам ўзгаради. Демак, дарснинг шу қисмига келиб, дасрнинг шакли ҳам, усули ҳам ўзгаради, янгиланади. Бу билан дарснинг янги босқичи бошланади.
Дарс тузилишини биридан иккинчисига ўтиши ва шу орқали дарснинг шакли ҳамда усуларининг ўзгариши даср босқичи деб юритилади.
Масалан, аралаш дарс турининг тузилиши:

  • уй вазифаларини сўраш, текшириб кўриш;

  • янги материалларни баён қилиш;

  • янги материалларни мустаҳкамлаш;

  • уй вазифалари топширишни ўз ичига олади. Бунда:

а) уй вазифаларини кўриш суҳбат (савол-жавоб), мисол ва масалалар ишлатиш йўли билан олиб борилиши мумкин. Бу дарс тузилишининг 1-қисми, дарснинг биринчи босқичи;
б) янги материалларни баён қилиш жараёнида ўқитувчи тушунтириш, ҳикоя қилиш, мактаб маърузаси, суҳбат каби усуллардан фойдаланиши мумкин. Бу – дарс тузилишининг иккинчи қисми, дарснинг иккинчи босқичи;
в) янги материалларни мустаҳкамлаш жараёнида суҳбат, машқ қилдириш, китоб билан ишлаш усулларидан фойдаланиш мумкин. Бу – дарс тузилишининг учинчи қисми, дарснинг учинчи босқичи;
г) уй вазифаларини топшириш жараёнида тушунтириш. Суҳбат усулидан фойдаланиш мумкин. Бу – дарс тузилишини тўртинчи қисми, дарснинг тўртинчи босқичидир.
Юқорида кўриб ўтилган дарс турларининг ҳаммаси ўз тузилишига эга бўлганидек, маълум босқичларга ҳам ажралади.
Бошланғич ва V – IX синфларда кўпинча аралаш дарс, мустаҳкамлаш ва билим, кўникма малакаларни текшириш каби дарс турлари қўлланилади. Юқори синфларда эса кўпинча янги билимларни баён қилиш, такрорий-умумлшатирувчи дарс турлари қўлланилади.
Такрорий – умумлаштирувчи дарс, одатда, дастурнинг маълум бир қисми ёки йирик мавзу ўтиб бўлганидан кейин ишлатилади. Бунда ўтилган материалларни такрорлаш – қайта эсга тушириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ўтилган материалларни қамраб олган ва бир – бирига боғлик бўлган саволлар орқали умумлаштириш назарда тутилади.
Одатда, такрорий – умумлаштирирувчи дарсни ўтишда, ўқувчиларнинг тайёрланишлари учун вақт берилиши, машғулотдан олдинги материал юзасидан саволлар бериб қўйилиши, фойдаланиш лозим бўлган адабиётларнинг руйхати берилган бўлиши лозим.
Юқори синфларда баъзан ўқув материалларининг маълум қисми ёки йирик мавзуни бошлаш олдидан кириш дарслари ҳам олиб борилиши мумкин. Бундай дасрлар, одатда, гуманитар фанлар бўйича ўтказилади. Бунда, албатта, ўқувчиларнинг мустақил иш олиб боришлари назарда тутилади. Адабиёт дарсларида кўпинча ўқувчилардан ўқув дастурида белгиланган йирик бадий асарни ўқиб чиқишлари, мавзуга оид сахна асарлари, кинофильмларни кўрган бўлишлари талаб қилинади.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish