ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ТАЛАБАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ПАСПОРТИНИ ЮРИТИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Фарғона политехника институти талабасининг ижтимоий-психологик паспорти олийгоҳнинг ҳар бир талабаси учун алоҳида юритилади. Унга шу талаба билан йил давомида ўтказилган психологик-педогогик ташхиз натижалари хулосалари ҳамда унинг ДТС талаблари асосида ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларининг кўрсаткичлари узлуксиз қайд этиб борилади.
Олийгоҳ талабасининг ижтимоий- психологик паспортини тўғри юритишига олийгоҳ психологи ва гуруҳ рахбари масъул хисобланади.
Психологик паспортга маълумотлар ёзма шаклда қайд этиб борилади. Ўқув йили якунида барча даврий жараёнлар бўйича касбий, педагогик-психологик ташхиз натижалари умумлаштириб касбий, психологик хулоса ва тавсиялар чиқарилади. Хулосалар психологик пасспортда батафсил ёзилади ва гуруҳ рахбари ҳамда олийгоҳ психологи томонидан имзоланади.
Психологик паспортга маълумотларни қайд этишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
Психологик-педагогик ташхис методикаларини талабаларнинг ёш ҳусусиятларига мослиги , ишончлиги ва натижаларининг объектив хулосаланганлиги;
Ҳар бир ташхис хулосаларининг корректсион ривожлантирувчанлик ва тавсиявий ҳусусиятга эга бўлиши;
Ташхис натижаларининг корректсион-таҳлилий ҳулосаларининг ишлаб чиқарилганлиги ва динамик ўзгаришланинг аниқ ифодаланганлиги .
Психологик паспортга узлуксиз психологик-педагогик ташхис ҳулосалари қуйидаги тартибда қайд этиб борилади:
Талаба тўғрисида умумий маълумотлар;
Талабанинг билиш психик жараёнлар ва индивидуал-психологик хусусиятлари тўғрисида психологик-педагогик ташхис маълумотлари, психологик корректсиани талаб қиладиган жихатлари ҳамда олийгоҳда ўқиши давомида у билан амалга ошириладиган корректсион – ривожлнтириш ишларининг натижалари;
Талабанинг олийгоҳда ўқиши давомида ижтимоий-маънавий сифатларининг шакилланганлик даражаси ва намоёнлгини изоҳловчи ижтимоий психологик ва педагогик ташхис маълумотлари шу асосида белгиланган педагогик корректсиани талаб этадиган жиҳатлари ҳамда амалга оширилган корректсион ривожлантириш ишларининг натижалари;
Талабанинг ўқув мотиватсиаси, умумтаълим ва ихтисослаштирилган фанларни ўзлаштириши тўғрисидаги маълумотлар, ўзлаштириши қийин бўлган фанлар бўйича талаба ва уни ўқитувчисига берилган тавсиялар, шунингдек, танлов фанларини танлаш мотивлари ҳамда унинг кейинг таълим босқичига йўналганлиги;
Талабанинг ижтимоий мухитга, танлаган таълим йўналишига ижтимоий психологик мослашуви натижалари, унинг ўқиши давомида ўтказилган ижтиоий- психологик тадбирлар ҳамда унга берилган умумий психологик-педагогик тавсиялар;
Талабада шакилланган ижтиоий - психологик, таълимий-касбий (егалланган таълим йўналишига оид) хусусиятлар; мутахассислиги бўйича режалари ҳамда унга берилган умум касбий психологик-педагогик тавсиялар;
Олийгоҳ битирувчисининг кейинг фаолияти тўғрисида маълумотлар.
Изоҳ: Ҳар бир йўналиш бўйича натижалар умумлаштирилиб, талабанинг умумий ақлий ва маънавий - руҳий ривожланиш динамикасининг таҳлили асосида ҳулосалар чиқарилиши ва корректсион-ривожлантириш тадбирлари амалга оширилиши лозим.
____________________________________________________________________________________________________________________________________________3. Ҳеч қаерда фаолиятини давом эттирмаётганлигининг сабаблари _______________________________________________________________________________________
Бошқа қўшимча маълумотлар _____________________________________________________________________________________________
Do'stlaringiz bilan baham: |