Талабаларга Идрок мавзуси бўйича топшириқ
Нима учун идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён эканлигини тушунтиринг?
Идрок этиш жараёнидан билим, тажриба ва кўникма иштирок этадими?
Идрок айрим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир деган хулоса нўғрими?
Идрокнинг муҳим томонларини тушунтиринг.
Идрокнинг муҳим хусусиятлари нималардан иборат?
Идрок жараёнида диққат, хотира, тафаккур, хаёл, ҳиссиёт ва ирода иштироки қандай рол ўйнайди?
Идрoк нима асoсида вужудга келади?
Идрок рефлектор жараён ҳисобланадими?
Идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар рестепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлекс эканлигини қайси олим эътироф этган?
Иллюзия ва галлюцинациянинг бир биридан фарқи нимада?
Жавоблар
Идрок сезгига нисбатан бир мунча мураккаброқ, тўлароқ акс эттириш жараёни бўлиб, сезги аъзоларимизга таъсир этиб турган нарса ва ҳодисаларни бутун белги ҳамда хусусиятлари билан бутунлигича, яъни яхлит акс эттиришдан иборатдир. Масалан, олмани кўрган пайтимизда унинг шакли, ранги, таъми, ҳиди ва нави билан биргаликда бир бутун нарса тарзида идрок этамиз. Демак, идрок қилиш жараёнида деярли барча сезгиларимиз қатнашади. Шунинг учун ҳам идрок сезгига нисбатан анча мураккаб акс эттириш жараёнидир.
Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб, барча руҳий ҳолатлар, хусусиятлар, хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок этади.
Идрок қўзғатувчиларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи сезгилардан фарқ қилиб, нарсани бутунлигича, яхлитлигича, унинг ҳамма хусусиятлари билан биргаликда акс эттирилади. Шунинг учун идрок айрим сезгиларнинг оддий йиғиндисидан иборатдир, деган хулоса чиқариб бўлмайди. Идрок ўзига хос тўзилишга эга бўлган ҳиссий билишнинг сифат жиҳатидан янги юксакроқ босқичидир.
Идрокнинг муҳим томонларидан бири – унинг хусусиятларини турли жабҳалар, вазиятлар, шароитларда намоён бўлишидир. Идрокнинг муҳим хусусиятларидан бири – бу фаол равишда бевосита акс эттириш имкониятининг мавжудлигидир. Одатда инсоннинг идрок қилиш (перстептив) фаолиятини унинг ўзлаштирилган билимлари, тўплаган тажрибалари шунингдек, мураккаб аналитик-синтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага келади.
Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти, унинг нарса ва ҳодисаларни умумлашган ҳолда акс эттирилишдир. Маълумки, инсон психикасига кириб бораётган кўп қиррали, кўп ёқлама амаллари идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасдан, балки ўша мажмуа аниқ қисм ёки ҳодиса сифатида баҳоланади.
Идрокнинг навбатдаги хусусияти унинг ҳаракатчанлиги ва бошқарувчанлигидир. Масалан: тошкўмир ёруғликда ёғду сочади, оқ қоғоздан кўпроқ нур балқийди. Лекин инсон бу нарсаларни “қора” ва “оқ” деб идрок қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассуротларга нисбатан ўзгартиришлар, тўзатишлар киритади.
Идрок жараёни шунчаки оддий акс эттиришдан иборат эмас. Идрок жараёнида одамнинг диққати, хотираси, тафаккури, хаёли, ҳиссиёти ва иродаси иштирок этади. Чунончи, одам диққатини қаратмасдан (йўналтирмасдан) бирорта нарсани ҳам мутлақо идрок эта олмайди.
Диққат қаратилгандагина таъсир этаётган нарса ва ҳодисаларни равшан идрок этамиз. Идрок жараёнида одамнинг илгари орттирган турмуш тажрибаси иштирок қилар экан, бинобарин идрок жараёни одамнинг хотираси билан боғлиқдир.
Идрокда ҳар доим хусусан таниш жараёни иштирок этади. Таниш жараёни қатнашаётганини туфайли одам идрок қилаётган нарсаларини дарров англаб ола билади. Машҳур рус физологларидан И.И.Сеченовнинг таъкидлашича, одам ҳозирги идрокидан ҳосил бўлган образлар илгариги идрокларида вужудга келган ва хотирасида сақланиб қолган образлар билан таққослаб кўради. Агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгари худди шу нарсани идрок қилишдан вужудга келтирилган образга тўла мос келса, айни чоқда идрок қилаётган нарсасини танийди. Аксинча, агар ҳозирги идрокдан ҳосил бўлган образ илгариги образга мос келмаса, яъни айни чоқда идрок қилаётган нарсани одам танимаса идрок давом эттирила беради. Идрок жараёнида нутқ ва тафаккурнинг қатнашиши шунда намоён бўладики, ҳар бир идрок ниҳоясига бориб, ҳукм шаклида, яъни чигал гап шаклида ифодаланади. Чунончи одамни ёки бирор идишни идрок қилаётганимизда идрокимизни, "бу пиёла" деб тугаллаймиз. Нарсаларнинг номини аташ билан идрокимизнинг мазмунини равшанлаштирамиз. Агар идрок жараёнида нарсаларнинг номини атай олмасак, яъни идрок қилаётган нарсалар бизга нотаниш қандайдир янги нарсалар бўлса, ундай пайтда идрок жараёнидаги тафаккур фаоллашиб кетади. Одам идрок қилаётган нарсаси нима эканлиги ҳақида ўйлай бошлайди.
Идрок жараёнида хаёлнинг қатнашиши шунда кўринадики, одам ўзидан алланималарни қўшиб, идрок қилаётган нарсасидан ҳосил бўлган образнинг мазмунини кенгайтириб юборади. Масалан, осмондаги тўда-тўда булутларга қараб, уларнинг шаклини нималаргадир ўхшатиш мумкин. Идрок жараёнида хаёлнинг иштирок қилиши, хусусан, болаларда яққол кўринади.
Идрок жараёнида ҳис-туйғуларнинг иштирок қилиши шу идрок қилаётган нарсаларимизга нисбатан ҳосил бўладиган муносабатларимизда кўринади. Одам идрок қилаётган ҳамма нарсаларга нисбатан бир хилда муносабатда бўлмайди. Агар одам илгари бирор нарсани идрок қилаётган пайтда қаттиқ хафа бўлган, кайфияти бўзилган бўлса, шу нарсани яна иккинчи марта идрок қилганда яна ҳиссиётларга нисбатан бўлса ҳам содир бўлади. Бундан ташқари идрок ҳиссий ҳолатнинг иштироки яна шунда очиқ равшан кўринадики, одам қаттиқ қўрқинч ҳиссини бошидан кечираётган пайтда идроки янглиш бўлади, яъни кучли ҳиссий ҳолат таъсирида айрим нарсалар бошқача бўлиб кўринади. Чунончи кечаси қоронғи кўчада қўрқиб келаётган одамга рўпарасидаги тўнка писиб, пойлаб, ўтирган одамга ўхшаб кўринади. Шунинг учун ҳам " кўрққанга қўша кўринар" деган халқ мақоли бежиз айтилган эмас. Аксинча, одамнинг кайфияти чоғ, хурсанд пайтида ҳамма идрок қилаётган нарсалари чиройли ва ёқимли бўлиб туюлади.
Маълумки, идрoк сезги аъзoлари асoсида вужудга келади. Ҳар бир идрoк жараёнида бир неча сезги аъзoси иштирoк этади. Лекин улардан бири энг муҳим ўринда туради. Масалан, суратни идрoк қилишда кўриш oргани, мусиқа ва нутқни идрoк қилишда эшитиш oргани етакчилик қилади. Идрoк жараёнида қайси сезги аъзoсининг етакчилик рoлини ўйнашига қараб, идрoкни бир неча турларга ажратиш мумкин. Масалан, кўриш идрoки, эшитиш идрoки, ҳид билиш идрoки, таъм билиш идрoки ва бoшқалар. Бундан ташқари идрoкнинг аралаш тури ҳам мавжуд бўлиб, бунда бир неча анализатoр биргаликда иштирoк этади. Масалан, кинoфильмни идрoк қилишда кўриш ва эшитиш сезгиси иштирoк этади. Теварак атрoфдаги нарса ва ҳoдисалар бир- бирига бoғлиқ. Улар муайян макoнда маълум вақтда сoдир бўлади. Шунингдек, улар бир-бирларига ва идрoк қилувчига нисбатан маълум мунoсабатда шакл, ҳажм ва бoшқа xoссаларга эгадир.
Идрок ҳам сезги каби рефлектор жараён ҳисобланади.
И.П.Павлов бўйича идрокнинг негизини теварак-атрофимиздаги нарса ва ҳодисалар рестепторларга таъсир этиши натижасида бош миянинг катта ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли рефлексларнинг муваққат нерв боғланишлари ташкил этади. Ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисалар комплекс қўзғатувчи сифатида хизмат қилади. Анализаторларнинг қобиқ бўлинмалар ўзагида ана шу комплекс қўзғатувчиларнинг мураккаб таҳлили ва синтези амалга оширилади. Идрок сезгиларга қараганда миянинг анча юксак даражадаги таҳлил қилиш, умумлаштириш фаолияти ҳисобланади. Таҳлил қилмасдан туриб, идрокнинг англанган бўлиши мумкин эмас. Жумладан, нотаниш хорижий тилда айтилган нутқ бошдан - оёқ товушлар оқими тарзида идрок этилади. Нутқнинг англанган ҳолда идрок этилиши, яъни у тушуниши учун нутқнинг алоҳида ибораларга моҳият эътибори билан сўзларга ажратиш шартидир. Айни пайтда нутқни идрок этиш жараёнида таҳлил билан баб- баравар тарзда синтез қилинади, шу туфайли биз алоҳида тарқоқ товушларни эмас, балки сўзларни ва ибораларни идрок этамиз. Муваққат нерв боғланишларининг ўрнатилиши синтезнинг негизини ташкил қилади. Идрокнинг негизи нерв боғланишларининг икки туридан, битта анализатор доирасида ҳосил бўладиган боғланишлардан ва анализаторлараро боғланишлардан таркиб топади. Биринчи ҳолат организмга битта модалликдаги коплекс қўзғатувчи таъсир этганда кўзатилади. Эшитиш анализаторларига таъсир қиладиган алоҳида товушларнинг ўзига хос бирикмасидан иборат куй ана шундай қўзғатувчи бўлиши мумкин. Ушбу комплекснинг ҳаммаси битта мураккаб қўзғатувчи сифатида таъсир қилади.
Иллюзия шу лаҳзада шаxснинг сезги аъзoларига таъсир этиб турган бирoр нарсани янглиш, нoтўғри идрoк қилиш жараёни бўлса, галлюстинастия йўқ мавжуд бўлмаган нарсаларни ташқи таъсурoтсиз идрoк қилишдир. Масалан, йўқ нарсаларнинг кўзга бoрдек кўриниши, йўқ oвoзларнинг қулoққа эшитилиши, йўқ ҳидларнинг димoққа урилиши кабилар галлюстинастиянинг маҳсули бўлиб ҳисoбланади.
Галлюстинастия шаxснинг бирoр нарса ва ҳoлатни кўргандек, эшитилгандек, ҳис қилгандек каби тасаввурнинг акс этишидир хoлoс. Галлюстинастия ҳoдисаси кўпинча касалликдан (иситма, алаҳсирашдан) дарак берувчи алoматдир, у нерв тизимини бўзадиган касалликларнинг oқибатида рўй бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |