Вокал санъатида стилистик йўналишлар эстрада-жаз ижрочилик йўлида ҳам шаклланган. “Жаз” ва “эстрада” атамасига доир тушунчалар ҳозирги даврда барча маълум. Ғарбий, Марказий, Жанубий Африка халқлари мусиқа маданияти, Африка хабашлари меҳнат ва маросим мусиқаси, XVI-XVIII асрлар Шимолий ва Жанубий Америка мусиқа маданияти, XIX аср АҚШ архаик (қадимий) ижодиёти асосида жаз услуби шаклланди.
Жаз мусиқасининг фольклор асослари. Жаз мусиқасининг фольклор асосланган. Мумтоз (классик) жаз мусиқаси ривожининг асосий тамойиллари ва услублари мавжуд. Янги Орлеан жаз услуби, Чикаго жаз услуби. Свинг жаз услуби эндиликда ҳаммага маълум.
Жаз намоёндалари. Мумтоз (классик) жаз мусиқасининг ҳам таниқли намояндалари етишиб чиқди. Замонавий (модерн) жаз мусиқаси услуб ва йўналишлари ҳам шаклланди. Модерн жаз мусиқаси таниқли намояндалари номлари эндиликда мусиқа тарихи саҳифаларидан муносиб ўрин эгаллади.
Ўзбек анъанавий ашула ижрочилиги. Ўзбек анъанавий ашула ижрочилигида уч хил усул мавжуд. Бинниги, гуллиги, ишками атамаларининг маънолари ва таърифлари шу хил куйлаш усулларини белгилайди. Бинниги ва гуллиги усулида айтадиган ижрочилар, ишками услубида ижро этадиган ашулачилар номлари элу юртга таниш. Ишкамнинг ханақойи гумбазли тури ва унинг таърифи тадқиқотлар объекти бўлган.
Машҳур хонандаларнинг қисқача ижодий фаолияти. XIX аср охири ХХ аср бошларида яшаб ижод этган Ота Жалол Носир ўғли 1845-1928 йилларда ижодий фаолият олиб борган. Унга Устози Куллий деб ном берилган. Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов 1852-1936 йилларда яшаб ижод қилиб, хонанда, созанда, бастакор сифатида машҳур бўлган. У хонандаликни асосан дутор жўрлигида амалга оширган. Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов 1868-1943 йилларда яшаб, Фарғона-Тошкент йўлларининг машҳур ижрочиси ҳисобланган. Қурбонниёз Авазматов 1868-1961 йилларда, Абдулла Файзуллаев 1869-1944 йилларда, Леви Бобохонов 1873-1926 йилларда ўз ижодий фаолиятини олиб борганлар ва санъатимиз ривожига беқиёс хизмат қилганлар.
Янги давр мақом ижрочилиги анъаналари. Бугунги кунда Ўзбекисонда мақомотнинг уч тури – Бухоро мақомлари, Хоразм мақомлари ва Фарғона-Тошкент мақом йўлларига доир ижрочилик анъаналарининг маданий меросимиздан бирдай ўрин эгаллаган. Ю.Ражабий ва Ф.Содиқовларнинг бадиий анъаналари ижодий давом эттирилаяпти. Хоразм мақомларига хос кўҳна бадиий анъаналар Хоразм вилоятининг Ҳожихон Болтаев номидаги мақом ансамбли томонидан қайта тикланмоқда. Шунингдек, Фарғона-Тошкент мақом ижро йўлларига доир анъаналар ансамбллар фаолиятида давом эттирилмоқда. Мақом ижрочиларининг Республика танловлари ноёб мусиқий маданий меросимиз кейинги авлодларга ўтиб боришига катта туртки бўлмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |