2.3 Истиқомат қилувчи томонидан узрсиз сабабларга кўра тўлов муддати кечкитирилганда шартнома бекор
қилинади.
3. Томонлар мажбуриятлари
3.1. Фойдаланишга берувчи мажбуриятлари:
3.1.1. Талабалар турар жойларидан фойдаланувчилар факультет раҳбарияти ҳамда “Ёшлар иттифоқи” бошланғич
ташкилоти тавсияси билан Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор имзолаган ордер асосида ТТЖдаги тарбиячи-педагоглар томонидан ТТЖ га жойлаштирилади ва унга ТТЖга кириш учун гувоҳнома берилади.
3.1.2. Фойдаланишга олувчига хона ва жиҳозлар бир ўқув йилига берилади ҳамда раҳбарият:
- талабалар турар жойига ўрнатилган тартибда рўйхатга қўйиш;
- ТТЖда маънавият ва маърифат хоналарини газета ва журналлар билан таъминлаш ҳамда турли тадбирлар
уюштириш мажбуриятини олади.
3.2. Фойдаланувчининг мажбуриятлари:
3.2.1.Фойдаланувчи ТТЖ даги ички-тартиб қоидалари ва йўриқномалари ҳамда интизомга қатъий риоя қилиш;
- ТТЖ хонасидан ва жиҳозларидан фойдаланиш учун кечиктирмасдан шартномада кўрсатилган суммани тўлаш;
- ТТЖ га киришда назоратчига рухсатномани очиқ ҳолда кўрсатиш;
- истиқомат қилаётган хона ва бошқа умумий фойдаланиш жойларини доимий тозалигини таъминлаш;
- хонадошлари билан ҳушфеъл муносабатда бўлиш;
- талабалар турар жойида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиш;
- маънавият ва маърифат хонасидаги газета-журналлардан, тадбирлар ўтказиш хонаси, спорт зали, дам олиш
хоналаридаги мавжуд жиҳозлардан оқилона ва унумли фойдаланиш;
- спорт хонасидаги тренажёрлар, ошхона, кир ювиш хонасидаги асбоб ва ускуналардан белгиланган меъёрларда
фойдаланиш;
- талабалар турар жойи комендантининг рухсатисиз бир хонадан иккинчи хонага кўчиб ўтмаслик;
- истиқомат қилаѐтган хонада кир ювмаслик;
- хонадаги анжомларни бошқа хонага кўчирмаслик;
- хонадаги электр тармоқларини ўз хоҳишича ўзгартириш ва қўшимча ёритгич ўрнатмаслик;
- хона ва ундаги жиҳозлар бутлигини таъминлаш;
- турар жойига тегишли жиҳозларни бинодан ташқарига олиб чиқиб кетмаслик;
- хона деворларига турли расмлар чизмаслик ва турли плакатлар ёпиштирмаслик;
- талабалар турар жойи ва хонадаги мебелларни, дераза ва унга қўйилган ойналарни синдирмаслик, эшик ва
қулфларни рухсатсиз алмаштирмаслик;
- умумий фойдаланиш жойларига қўйилган унитазларни, раковиналарни, лампочка ва уларнинг патронларини, электр
ва газ плиталарни бузмаслик, душ, ювиниш, дазмоллаш хонаси, ошхона ҳамда ундаги мавжуд жиҳозлар бутлигини
таъминлаш;
- электр токи ва газ плиталаридан тўғри ҳамда тежамли фойдаланишни, хонада қўшимча электр иситгич асбобларидан
фойдаланмаслик;
- ўзга шахсларни турар жойида тунаб қолишига йўл қўймаслик;
- хонага бегона шахсларни кеч соат 22.00 дан кейин киритмаслик;
- талабалар турар жойларига спиртли ичимликлар олиб келмаслик ҳамда истеъмол қилмаслик;
- деразадан турли чиқинди ва бошқа нарсаларни ташламаслик;