ТАЛАБАДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЙУЛЛАРИ.
КИРИШ.
I-БОБ. ТАЛАБАДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ПЕДАГОГИК ТАЛАБЛАР.
1.1. Синфдан ташқари ўқув жараёнда талабаларни педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари.
1.2. Педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришда ўзбек халқ педагогикасининг тутган ўрни.
II-БОБ. ТАЛАБАЛАРДА ПЕДАГОГИК ОДОБЛИЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ.
2.1. Миллий тарбиянинг ўзига хослиги ва мезонлари.
2.2. Талабада педагогик одоблилик фазилатларини шакллантиришнинг усуллари.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
КИРИШ.
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистоннинг буюк келажакгини яратишда, уни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари даражасига эришишида эволюион ривожланиш йўли танлангани, ўзбек халқига хос, тарихан қарор топган умуминисоний впа миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар,ахлоқий сифатлар ва фазилатлар қўл келмоқда. Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов: «Мен Абдулла Авлонийнинг «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот- ё халокат, ё саодат- ё фалокаат масаласидир», деган фикрини кўп мушоҳада қиламан. Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балики ундан ҳам муҳим ва долзарбдир»1 деганида жамият тараққиёти учун тарбиянинг нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган эди.
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари тарихий тажрибаси шундан далолат берадики, улар мустақилллик ва тараққиёт йўлига қадам қўйишлари билан асосий эътибони биринчи навбатда, ёшларни ўқитиш ва тарбиялашга сарфлаганлар. Таълимга бўлган бундай этибор тарихий тажрибада ўзини оқлади. Шунинг учун ҳам давлатимиз Президенти И.А. Каримов ислоҳатларнинг дастлабки босқичида таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратади. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ва «2004-2009йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури»нинг қабул қилиниши фикримиз далилидир.
Халқимизнинг келажаги, Ўзбекистоннинг истиқболи кўп жиҳатдан ўқитувчига, унинг савияси, тайёргарлиги, фойдалилигига, ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ишига бўлган муносабатига боғлиқ. Ўқитувчи касбий ахлоқ, одоб нормаларини мукаммал эгаллаган бўлсагина, ўз касбининг фидойиси бўла олади. Бугунги кунда ўқитувчининг ана шундай фидойилиги ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Мактаблардаги таълим-тарбия ишларининг барчаси ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга йўналтирилган. Таълим-тарбиянинг инсонпарварлиги, демократлиги, тарбияланувчиларни ҳурматлаш Ўзбекистон таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойилларидан ҳисобланади. Шунинг учун ҳам болаларнинг қадр-қимматини ҳурматлаш, болада меҳнатсеварлик, Ватанга муҳаббат, одамларга яхшилик қилиш ва меҳр-мурувват туйғусни тарбиялаш маъсулиятли муҳим вазифадир. Бу вазифани, асосан, узлуксиз таълим тизими муассасаларининг ўқитувчилари амлга оширадилар.
Ёшларни ахлоқ-одобли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга даъват этилган муаллим-тарбиячилар педагогик ахлоққа доир билимларни педагогик маданият, муомила одоби қодиларини яхши эгаллаган бўлмоқлари лозим.
Шунинг учун ҳам ўқитувчилар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари олида инсонпарварлик тамойилни рўёбга чиқарувчи, юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берувчи, педагогик одоб фазилатларини эгаллаб олган бўлажак ўқитучиларни тарбиялашдек муҳим вазифа туради.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Республикамизда кейинги ўн-ўн беш йил давомида бўлажак ўқитувчилар шахсини касбий-педагогик ва ахлоқий шакллантириш муаммосига қизиқиш кучайди.Бу йўналишларда Ж.Ғ, Йўлдошев, М. Очилов, Ф.Р. Юзликаева Т. Ғаффаров, Ҳ. Ибрагимовлар тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Юқорида келтирилган олимларнинг ишларида бўлажак ўқитувчи шахсининг ахлоқий тарбиялаш муаммоси йўналишида муайян илмий-педагогик тадқиқотлар бажарилган. Лекин ўқитувчининг касб ахлоқий-педагогик одоб муммоси етарли тадқиқ этилмаган. Шуларни ҳисобга олиб биз ўз тадқиқотимиз мавзусини «Талабаларда педагог одоби фазилатларини шакллантириш» деб танладик.
Тадқиқот Андижон Мухандислик Иқтисодиёт Институти илмий тадқиқот ишлари режаси дориасида бажарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |