Талаб ва таклиф назарияси


Таклиф тушунчаси. Таклиф конуни. Таклифга таъсир этувчи омиллар



Download 210 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi210 Kb.
#228840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу.Талаб ва таклиф назарияси

Таклиф тушунчаси. Таклиф конуни. Таклифга таъсир этувчи омиллар.

Таклиф ишлаб чиқарувчилар тамонидан ишлаб чиқарилган ва бозорга чиқарилган ёки келтирилиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар йиғиндисидир. Таклиф талабни қондиришни мўлжаллайди. Таклиф бозорга нимани ва қанча чиқаришни ва сотувга қўйилишини билдиради. Бунда биринчидан, ишлаб чиқариш хажмига, иккинчидан маҳсулотнинг қандай қисми товар сифатида бозорга чиқаришга, учунчидан, ҳар бир товарнинг нархига боғлиқ бўлади.


Агар ишлаб чиқариш кўп бўлса, ўз навбатида таклиф хам кўпаяди. Ишлаб чиқаришда яратилган маҳсулот бир қисми ишлаб чиқаришда қолиб шу ерда истеъмол қилинса, бу таклифни хосил этмайди, шу ернинг ўзида ишлатилади.
Якка таклиф ва бозор таклифи бўлади. Якка таклиф бу айрим ишлаб чиқарувчининг маълум товарини бозорга таклиф этишидир. Айрим бир тадбиркор ўзи яратган маҳсулотни бозорга олиб чиқиб сотса якка таклиф бўлади. Кўп тадбиркорлар, фирма ёки корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларни бозорга таклифини ташкил этади.
Таклиф миқдорига кўпгина омиллар таъсир этади, лекин таклифга кўпроқ нарх таъсир этади. Нарх ошиши билан таклиф миқдори ҳам ортиб боради.
Якка таклифнинг нархга боғлиқлиги қуйдаги мисолда кўриш мумкин.



Бир дона радио аппарати нархи, минг сўмда.

Таклиф этилаётган радио аппарати, донада.

30
50
60
80
100

20
30
40
50
100

Жадвалдан маълумки, нархи ортиши билан радио аппаратини таклиф этаётган миқдори ҳам ортиб боради. Демак нарх ошса товарлар кўплаб таклиф этилади, нарх пасайса таклиф ҳам камаяди. Шундан хулоса қилиб таклиф қонуни асослаш мумкин. Таклиф қонуни шундай қонундирки. Унга биноан товарлар таклифи уларнинг нархга нисбатан тўғри мутаносибликда бўлади. Бозорга эластиклик хос бўлади, бу таклифнинг нархга нисбатан тезроқ ўзгаришини билдиради.
Таклиф қонуни таклифнинг бозорга мослашувчанлигини, эластиклигини тарифлаб беради. Эластиклик нархнинг ўзгаришига жавобан таклиф қандай ўзгарганлигини билдиради. Таклифга нархдан ташқари бошқа омиллар ҳам таъсир этади. Бунда ресурслар нархи ошса ҳаражат ортади, агар у камайса ҳаражат пасаяди. Шунга кўра ишлаб чиқарувчининг оладиган фойдаси камаяди ёки кўпаяди. Фойда камайганда таклиф қисқаради, у кўпайганда эса таклиф ортади.
Таклифга ишлаб чиқариш технологияси ҳам таъсир қилади. Технология қанча юқори бўлса, шунчалик ҳаражатлар кам бўлади, чунки улар тежалади. Фойда олишга интилиш ишлаб чиқарувчилар тамонидан таклифни кўпайтиришга ундайди.
Солиқларнинг ортиши ҳаражатларни ошириб фойдани қисқартиради, демак таклифни ҳам қисқартиради. Масалан, солиқлар ишлаб чиқарувчилар даромадининг 4\1 ни солиқ ташкил қилса, бундай ҳолда солиқ юки меъёрида бўлган ҳисобланади. Солиқ тўловчи субъектлар камроқ солиқ тўласалар улар қўшимча маблағга эга бўладилар. Бу қўшимча маблағ ҳисобидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қўшимча ишчи ўрни очишга ёки иш хаққини оширишга имконият яратилади.
Масалан 2000 йилдан бошлаб мамлакатимизда солиқ юкини камайтириб бориш, солиқларни соддалаштириш амалга оширилмоқда. Агар 1998 йилгача республикамизда 24 тадан ортиқ солиқ турлари ва йиғимлари амал қилган бўлса, 2006 йилда уларнинг сони 10 тагача қисқарди.
Корхоналар фойдасидан ( даромадидан) олинадиган солиқ ставкаси 1998 йилдаги 38% дан 2007 йилда 10% га туширилди. Бундан солиқ имтиёзлари натижасида корхона, фирма, компания ва хўжаликлар учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш, меҳнатга ҳақ тўлашда қўшимча манба бўлади. Бу омиллар ўз навбатида таклифни кўпайтиради.
Бозорга таклиф этиладиган бошқа товарлар нархи ҳам таклифга таъсир этади.Ўринбосар ёки бир-бирини тўлдирувчи товарлар бозорга чиқарилганда бирининг нархини ўзгариши бошқасининг таклифини ўзгартиаради.



Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish