Талаб ва таклиф назарияси


Талаб ва таклифнинг мос келиши, бозор мувозанати



Download 210 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi210 Kb.
#228840
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мавзу.Талаб ва таклиф назарияси

Талаб ва таклифнинг мос келиши, бозор мувозанати.
Талаб ва таклиф бозорнинг икки томони сифатида ҳар хил омиллар таъсирида ўзгариб туради, уларнинг боғланиши нарх орқали бўлади. Талаб ва таклифнинг мос келиши бозор иқтисодиётининг энг муҳим талабидир. Шундай шароитда иқтисодий ўсиш юз беради.
Талаб билан таклиф эгри чизиғлари кесишган нуқта умумиқтисодий мувозанатни ифодалайди. Макроиқтисодий мувозанатга эришиш ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг марказий муаммосидир.
Жамият яшар экан албатта талаб билан таклиф ўзгариб туради. Омилларнинг ўзгариши натижасида талаб ва таклиф эгри чизиғи силжийди, натижада янги мувозанат ўрнатилади.
Мувозанатни таъминлашнинг икки варианти мавжуд.

  1. Ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмай нархни кўтариш.

  2. Маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш.

Агар фирмалар иккинчи вариантни танласа маҳсулот ишлаб чиқариш кўпаяди. Ишлаб чиқариш ҳаражатлари ҳам ўсади.
Шунинг учун мувозанатликка эришиш учун нарх механизимидан фойдаланган ҳолда талаб билан таклиф ўртасидаги нисбатни ўзгартириш, уларнинг кесишган нуқтасида бозор мувозанати келиб чиқади.

Талаб ва таклифнинг нархга боғлиқлиги. (жадвал)





Нарх (сўм)

Талаб қилинадиган товар миқдори.

Таклиф миқдори.

Талаб. +
Таклиф.-+

10

500

100

+ 400

20

400

200

+ 200

30

300

300

0

40

200

400

-+ 200

50

100

500

-+ 400

Бу чизмадан маълумки, нарх ошиб бориши билан талаб пасаяди, таклиф эса ортиб боради. Нарх истеъмолчилар учун хам, ишлаб чиқарувчилар учун хам бозордаги шароит ҳақида ахбарот берувчи восита бўлиб хизмат қилади. Нархлар хўжалик юритувчи субъектлар ўз хусусий манфатини кўзлаб танланган ишлаб чиқариш ҳаражатларни солиштириб кўришда восита вазифасини ўтайди. Нархлар орқали сон-саноқсиз индивидуал иқтисодий сарфлари ҳам умумилашади ва мувозанатлашади.


Демак нарх юқори бўлганда талаб қисқариши, яъни таклиф талабдан анча ортиқча бўлиши ва нарх паст бўлганда талаб таклифдан кўп бўлиши бозор учун табиий бир холдир. Талаб, таклиф нархнинг ва харид қобилиятининг ўзгаришига қараб тебраниб туради.
Бу харакат талаб билан таклиф тенглашгунча давом этаверади. Тенглашиш юз бергач таклиф ва талаб миқдори ва таркибан бир-бирига мос тушади. Албатта бундай ҳолат бозор мувозанатини ташкил қилади. Маълумки товарлар дунёси ғоят бой бўлиб, товарлар бозори ўзаро боғлиқ қисмлардан иборат. Бир ерда мувозанат бор ёки йўқлиги турли хилдаги товарлар нархиниг нисбати ўзгариши ёки ўзгармаслиги билан белгиланади.
Масалан бугун бозорда 650 сўмга 1кг картошка, 200 сўмга 1кг сабзи, 250 сўмга 1кг пиёз сотилган бўлса, бир ойдан сўнг улар нархи 20% га ошса бундай холда таклиф ва талаб хам ўзгариши мумкин. Чунки харидор бу маҳсулотларни камроқ харид қилиб боришга тўғри келади.
Товарлар нархининг ўзгариши бозор мувозанатнинг мос бўлмаслигига олиб келади. Йил давомида айрим таварларга бўлган талаб ва таклифнинг мос бўлмаслиги муқаррар. Чунки эхтиёжнинг юксаклиги оқибатида янги талаб пайдо бўлади ва у дарҳол қондирилмайди. Маълум вақт ўтиши билан талаб билан таклиф бир-бирига яқинлашиб боради.
Масалан, 2006 йилнинг биринчи чораги давомида истеъмол товарлар нархи индекси бўйича ўсди, 3,1% дан 5,4% гача ташкил этди1. Бундай тебранишга асосан истеъмол савотчасида етарли даражадаги йирик улишга эга бўлган тўртта омил сабаб бўлади, булар мева ва сабзавотларнинг, қанднинг, турар жой коммунал хўжалиги хизматларнинг, жамоа транспорти хизматларнинг нархлари ошиши кузатилади.
Озиқ-овқат товарлари совуқ қиш туфайли бозорда мева –сабзавот маҳсулотлари нархнинг ўсиши, ҳамда шакар нархининг ортиши талаб ва таклифга жиддий таъсир кўрсатади. Ички бозорда бу маҳсулотларга бўлган талаб ва таклиф ўзгариб боради.
Бундан хулоса чиқариш мумкинки, биринчидан талаб қонуни моҳияти келиб чиқади, иккинчидан, таклиф қонуни мазмуни таърифланади. Бозор мувозанати бозордаги талаб ва таклифнинг ҳам миқдор, ҳам таркиб жиҳатдан бир-бирига мувофиқ келишидир. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса бозор мувозанати издан чиққан бўлади. Талаб ва таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, бозор ўзининг меъёридаги ҳолатини, қиёфасини йўқотади.

Download 210 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish