Нарх турлари. Нарх сиёсати.
Бозор иқтисодиёти шароитида нарх турли ва ҳар хил кўринишларда амал қилиб боради. Бунда нархлар таъсирининг кучлилиги улардан омилкорона фойдаланишни талаб этади. Иқтисодиётнинг турли сохаларидаги ва тармоқлардаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларини хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турини фарқлаш заруриятини келтириб чиқаради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нарх тур-ларини қуйидаги чизмада кўриш мумкин. Бу чизма А.Ўлмасов, М.Шарифхўжаев-ларнинг Иқтисодиёт назарияси дарслиги китобидан намуна тариқасида олиниб тузилган 4
Нарх тизими
Ҳар бир нарх маълум мақсад ва вазифаларни бажариб боради. Нархларни турли бўлиши иқтисодиётни ва аввало товар-пул муносабатларини қулай кенг ривожлантириш ва олиб бориш учун қўлланилади. Бу нархлар асосида бир томондан аҳолини манфаати кўзланса, иккинчи томондан ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, хўжалик субъектларини даромадга эга бўлишга имконият яратиб беришдан иборатдир. Масалан улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминот-сотиш ташкилотлари ҳаражатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Бундай нархлар товар биржаларида, савдо уйларида ёки сотувчи билан харидорнинг бевосита алоқасида қўлланилади, улар контракт (шартнома) шаклида бўлади.
Демпинг нарх бозорда ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқариш учун фирмалар махсус нархдан фойдаланиладики, улар демпинг нарх ёки бозорга кириб олиш нархи деб аталади. Бунда бозорда рақобат мақсадларида ўта паст нархлар ишлатилади, у рақибларини сиқиб чиқариб ўз ўрнини эгаллашда қўлланилади. Лекин бу нарх рақибни синдиришга қаратилганлиги сабабли у давлат томонидан тақиқланади. Шунинг учун фирмалар уни яширин қўллайдилар ва бу иш расмий нархнинг бир қисмини кечиб юбориш шаклида бўлади. Сотиш ҳажмини ўзгартир-масдан юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар нуфузли нархдан фойдаланилади. Бу нархни қўллаш учун бозорда рақобат чекланган бўлиб монопол вазият мавжуд бўлади. Мазкур вазиятда талаб нархга боғлиқ бўлмайди, шу сабабли нархнинг кўтарилиши товар сотилишининг кескин камайтирмайди. Бундай нарх аҳолининг юқори даромад олувчи қатламига мўлжалланган нархдир. Супермаркет савдо уйларида сотиладиган маҳсулотлар нархи анча юқори бўлиб улар асосан нуфузли одамлар учун мўлжаллангандир. Эркин нарх – бу талаб ва таклиф асосида вужудга келадиган бозор нархларидир. Бозор шароитида эркин нарх жамият ва бозор муносабатларини уйғунлаштириб боради, талаб билан таклифни бир-бирига боғлайди, истеъмолчи ва сотувчилар манфаати қондирилади. Бозор иқтисодиёти шароитида нархларни эркинлаштириш иқтисодий ислохотларни энг асосий йўналишларидан бири бўлиб, ислохотларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибат-лари кўп жихатдан шу муаммонинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади. Чакана нарх аҳоли эҳтиёжларининг шаклланишига таъсир кўрсатади ҳамда талаб билан таклифнинг ўзаро мувофиқ бўлишига кўмаклашади. Нархларнинг пасайиши товарларга бўлган талабнинг ошишига олиб келади. Талаб билан таклифнинг умумий мувозанатли мос келиши ишлаб чиқариш даражасига, маҳсулотларни реализация қилиш, нархлар даражасига хамда ис-теъмолчиларнинг пул даромадлари ва жамғармалари белгилаб берадиган тўлов қобилиятларига боғлиқ бўлади. Чакана нархлар товарларни таклиф қилиш билан талаб ўртасидаги боғловчи бўғин вазифасини бажаради.
Бозор иқтисодиёти кўлами жиҳатидан олинганда нархлар минтақавий-ҳудудий, миллий ва халқаро нархларда мавжуд бўлади. Ҳудудий нарх фақат маълум ҳудудий бозорга хос бўлиб, шу ҳудуд доирасидаги омиллар таъсиридан ҳосил бўлади. Миллий бозор нархи бир мамлакат доирасида амал қилувчи ва уларнинг хусусиятини акс эттирувчи нархлардир. Миллий нарх харажатларини, миллий бозордаги талаб ва таклифларни, товар нафлилигини унинг қанчалик қадрланишини ҳисобга олади. Жаҳон нархи муайян товарга кетган бай-налминал харажатларни, товарнинг жаҳон андазаси талабига мос келиш даражасини ҳамда ҳалқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олади.
Мамлакат иқтисодиётида нархлар турли бўлиши билан улар бир-бири билан ўзаро боғланган, чунки ишлаб чиқаришда жуда кўп ресурслар ишлатилади, уларни ҳар бири ўз нархига эга, шунинг асосида нарх нисбати ёки нарх паритети деган тушунча келиб чиқади. Паритет - деган сўзни маъноси ўзаро муносабатда иккала томоннинг тенглиги, бирон масалани ҳал қилиш вақтида томонларнинг тенг ҳуқуқли ваколатлигидир. Демак, иқтисодиёт ягона бир хўжалик бўлиши билан бирга ишлаб чиқаришда жуда кўп ресурслар, яъни нефть, кўмир, метал ва бошқа буюмлар ишлатилади ва уларни асосида тайёр маҳсулот нархи шаклланади, бунда нархлар нис-батда бўлади.
Амалда ҳозирги даврда товар-пул муносабатлари кенг ривожланган шароитда нарх турлари қаторида тижорат нархлари, нетто нарх, ўзгарувчан нарх, сотувчи нархи, харидор нархи, мақсадли нарх, гаров нархлари ҳам ишлатилади.
Президент И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон-иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш йўлида» асарида, «Нархларни эркинлаштириш – иқтисодиётни ислох қилишнинг энг асосий муаммоларидан бўлиб, ислох қилиш жараёнлари қайси йўлдан бориши, қандай ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши ушбу муаммони ҳал этишга тамоман боғлиқ»5 деб кўрсатган.
Республика иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг ўзига хос талаблари, мамлакатдаги вазият ва аҳолининг турмуш даражаси ҳисобга олиниб, нархларни аста-секинлик билан босқичма-босқич эркинлаштириш йўли танлаб олинди. Аҳолини ҳимоялаш мақсадида чекланган доирадаги озиқ-овқат ва саноат товарлари нархларининг чегараси белгилаб қўйилди, айрим турдаги хизматларнинг энг юқори тарифлари жорий қилинди. 1991-1994 йилларда республикамизда нархларни эркинлаштиришда жиддий ўзгаришлар рўй беради. Бу давр мобайнида амалда ҳамма турдаги хом-ашё ва тайёр маҳсулотнинг олдиндан белгилаб қўйилган нархларидан эркин нархларга ўтилди, ҳамма истеъмол молларнинг нархлари устидан тўғридан-тўғри давлат назорати бутунлай бекор қилинди.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарорига мувофиқ 1992 йил 10январдан бошлаб Ўзбекистонда кенг доирадаги ишлаб чиқариш техника воситаси бўлган маҳсулотлари, айрим турдаги халқ истеъмол моллари, бажарилган ишлар ва хизматларнинг келишилган эркин нархлари ва тарифларига ўтилди. 1993йилда қатъий белгиланган ва тартибга солиб туриладиган нархларда сотиладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг рўйхати анча қисқарди. 1993 йилда нархларни эркинлаштиришнинг ҳусусияти шундан иборат бўлдики, бу босқичда келишилган улгуржи нархларни давлат томонидан тартибга солиш батамом тўхтатилди.
1995 йил октябрь-ноябрь ойлари нархларни эркинлаштириш жараёнида муҳим босқич бўлди. Бу даврда халқ истеъмол моллари асосий турларининг нархлари эркин қўйиб юборилди, транспорт ва
коммунал хизматларнинг тарифлари оширилди. Эркин нархлар асосида белгиланадиган бўлди. Иқтисодиётнинг ислоҳ қилишнинг биринчи босқичи нархларни тўла эркинлаштириш билан тугади.
Кундалик турмушда харид қилинадиган товарлар ва хизматлар нархнинг ошиши, нархларнинг ўзгариши бевосита «минимал рўзғор халтаси» ни тўлишига таъсир қилади. «Минимал рўзғор халтаси» -муайян давр ичида маҳсулотлар ва хизматлар нархи тўпламидан иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Призиденти И.А.Каримов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва сенатининг қўшма мажлисдаги маърузасида «...аҳоли даромадларининг ўсиши нарх-навонинг кўтарилишига яъни инфляцияга олиб келмаслиги лозим»6 деб таъкидлаб ўтган. Нархлар стабил бўлишини таъминлаш муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Хукуматимизнинг аҳоли даромадларини ўсиб боришини таъминлашга катта эътибор бериб келинмоқда.
Асосий таянч тушунчалар.
Нарх – иқтисодий категория
Нархни шаклланишида таъсир қилувчи омиллар: қиймат, талаб ва таклиф, рақобат нафлик.
Нарх турли – туман: улгуржи нархлар, чакана нархлар, демпинг нархлар, нуфузли нарх, эркин нарх ва бошқалар.
Эркин нархлар – талаб ва таклиф таъсирида шаклланадиган нархлардир.
Нуфузли нарх – аҳоли юқори даромад олувчи қатлами харид қиладиган товарларни сотишда қўлланилади.
Нарх диапазони нархлар оралиғидаги фарқнинг пулдаги ифодаси.
Маҳаллий нарх.
Миллий нарх.
Ҳудудий, минтақавий нарх.
Тижорат нарх.
Do'stlaringiz bilan baham: |