Takrorlash uchun savollar va topshiriqlar
1. Ishlab chiqarish omillari nimalardan iborat?
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси.
Меҳнат қуроллари – инсоннинг табиатга, меҳнат предметларига таъсир қилишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар, станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат предметлари – бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар (ер-сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар).
Капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир.
Ер-сув – тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар, ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресуислар.
Тадбиркорлик қобилияти - инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги.
2. Ishchi kuchi nima, uning mehnat tushunchasidan nima farqi bor?
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси.
3. Kapital tushunchasiga ta’rif bering va uning tarkibiga nimalar kirishini tushuntirib bering.
Капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир.
4. Ishlab chiqarish jarayonining mazmunini va uning ikki tomonini tushuntiring.
Ишлаб чиқариш жараёни — бу кишиларни ўзларининг истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ фаолиятидир. Моддий ва маънавий неъматлар яратиш, турли хизматлар кўрсатиш жараёни кишилар иқтисодий фаолиятининг асосий томонидир
Ишлаб чиқариш жараёни – кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёнидир
5. Oddiy va kengaytirilgan takror ishlab chiqarishning mohiyati nimada?
6. Ishlab chiqarishning umumiy va pirovard natijalarini tushuntirib bering.
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак.
Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради.
7. Yaratilgan mahsulotning natural va qiymat tarkibi nimalardan iborat?
8. Zaruriy va qo‘shimcha mahsulot nima, qo‘shimcha mahsulot normasi va massasi formulasini yozib tushuntiring.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади. яъни:
ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар қийматининг маҳсулотга ўтган қисми (с);
янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг бир қисми, яъни ишчиларга тегишли қисми - зарурий маҳсулот қиймати (в);
янгидан вужудга келтирилган маҳсулотнинг мулкдорлар, тадбиркорлар ва жамият учун ишлаб чиқарилган қўшимча маҳсулот қиймати (м)дан иборатдир.
9. Qo‘shilgan mehnat, qo‘shilgan kapital va qo‘shilgan mahsulot tushunchalarini izohlab bering.
10. So'nggi qo‘shilgan mehnat va kapital unumdorligining pasayib borish qonunining mohiyati nima va u hozirgi davrda amal qiladimi?
Do'stlaringiz bilan baham: |