Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
1. Ижтимоий хўжалик шаклларига умумий тавсиф беринг. Натурал ва товар хўжалигининг асосий фарқлари нималардан иборат?
2. Товар ишлаб чиқариш ва бозорнинг вужудга келишининг умумий шарт-шароитларини тушунтиринг.
3. Нима учун товарга нафлилик (истеъмол қиймат) ва алмашув қийматининг бирлиги сифатида қаралади? Товардаги бу икки хил хусусият нимадан келиб чиқади?
4. Қийматнинг меҳнат назарияси мазмунини тушунтириб беринг.
5. Қийматнинг сўнгги қўшилган миқдор нафлилиги назарияси асосида нима ётади?
6. Кейинги (сўнгги) қўшилган миқдор нафлилиги нима ва унинг пасайиш сабабини тушунтиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |