Факторинг – бошқа иқтисодий субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш муносабатлари. Бунда банк корхоналарнинг «дебиторлик ҳисоб варақалари»ни ўзи учун фойдали шартлар асосида нақд пулга сотиб олади, кейин эса бу қарзларни қарздордан ундириб олади.
Форфейтинг – факторинг муносабатларининг узоқ муддатли шакли. Бунда қарздорлик бўйича ҳуқуқларни сотиб олган банк уларни одатда 1-5 йил вақт ўтгандан сўнг ундириши мумкин бўлади.
Траст – бу мижозларнинг капиталларини бошқариш бўйича операциялар мажмуи.
Кредит бериш қуйидаги тамойилларга асосланади:
- ссуда беришнинг мақсадли тавсифи;
- кредитнинг расмийлаштирилган муддатда қайтарилиши;
- ссуданинг моддий таъминланганлиги ва тўловлилиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |