Такриз ва унинг турлари



Download 19,1 Kb.
bet1/2
Sana03.04.2022
Hajmi19,1 Kb.
#526626
  1   2
Bog'liq
Taqriz va uning turlari


Aim.uz

Такриз ва унинг турлари

Тагриз- таxлилий журналистиканинг етакчи жанри сифатида. Тагриз жанрига гyйиладиган талаблар ва унинг асосий хусусиятлари. Тагриз турлари: илмий, бадиий, кино, театр тагризлари, уларнинг yзига хос хусусиятлари, фаргли томонлари ва умумий жиxатлари. Тагриз ±зиш методикаси. Матбуотда тагризларнинг yрни ва аxамияти. Энг яхши тагризларни таxлил гилиш. Энг яхши тагризчилар.


Тақриз лотинча “резенция” сўзидан олинган бўлиб, “қайта кўриб чиқиш, хабар қилиш, баҳо бериш, тафсиф” деган маъноларни англатади. Бу таърифдан келиб чиқиб айтиш мумкинки тақриз публицистика жанрларидан бири бўлиб, унинг асосини ижтимоий-сиёсий ва бадиий, адабиёт, санъат ва билимларга танқидий баҳо бериш ташкил этади.
Тарихий тараққиёт, журналистиканинг ривожланиши унинг жанрларининг ҳам муттасил шаклланиб боришига таъсир этмай қолмайди. Бу таъсир бевосита тақриз жанрларга ҳам таълуқлидир. Илгари тақриз фақат ижтимоий-сиёсий, илмий ёки бадиий адабиётларга берилган бўлса, кейинчалик санъатнинг спектакль, концерт, кино, рақс, тасвирий санъат, рассомчилик каби турларига ҳам бериладиган бўлди, эндиликда телекўрсатувлар, радиоэшиттиришларга ҳам, ҳатто моддий ишлаб чиқариш маҳсулотларига ҳам тақриз. Баҳо берилади. Кўп газеталарда “Буюмларга тақриз” деган рубрикада тақризлар берилади.
Тақриз муаллифи ўқувчига янги чиққан китоб, асар ҳақида батафсил маълумот бериши, уни ўқувчига ишончли қабул қилдира олиши, асар муаллифи ва ижодий жамоани ўз ишларига объектив баҳо берганда асарнинг камчиликларини ва уни бартараф этиш йўлларини кўрсатган ҳолда қабул қилишга ўргатиши талаб этилади. Бир сўз билан айтганда тақризчи ёзувчи билан ўқувчини, олим билан унинг ҳамфикрини, ҳаммаслагини орасида воситачидир.
Тақризчи тақриз ёзганда иккита мақсадни олдига қўяди. Биринчиси- ахборий билиш (идрок этиш), яъни асар ва унинг муаллифига тегишли бўлган турли хил ахборотларни қўллай билиши, иккинчиси тадқиқот орқали, асарнинг ҳақиқий қимматини таҳлил қилиб бериш керак.
Бошқа публицистиканинг жанрларидан фарқ қилган ҳолда тақриз ҳужжатлиликка яқиндир. Тақризга адабий асарни санъатнинг тарғибот воситаси қараб тадқиқчи ўзининг мулоҳазаларида ҳаётий манбалар билан асарда тасвирланган воқеаларни солиштиради, аслидаги воқелик билан фактларни, ҳужжатларни бир-бирига келишини ўрганади. Албатта, танқидий тақризнинг асосини ҳам худди корреспонденцияда, очерк, фелъетон, репортажда сингари, факт ва ҳужжатлар ташкил қилади. Фақат тақризда бу фактлар ҳаётдан олинмайди, балки олимнинг ёки рассом, актёрлар аллақачон ўз илмий-бадиий асарида, спектакл, чизган суратида қўллаб бўлган фактларни иккинчи марта қайта ишланади.
Тақризнинг мақола жанри билан ўхшаш томонлари шундаки, ҳар иккала жанрда ҳам назарий характери камроқ, кўпроқ умумий саволлар, масалалар кўрилади.
Фақат, тақризчи қоидага кўра ёзган тақризини воқеликнинг бир бўлагига бағишлайди. Мақолада эса, тадқиқот объекти аҳамиятли даражада кенгроқдир.
Охирги пайтларда тақризнинг публицистиканинг корреспонденция ва мақола жанрлари борган сари яқинлашаётганини кузатиш мумкин. Ҳатто тақриз элементлари тўла ўзида акс этган бу жанр тури камайиб кетаётганини эътироф этиш керак.
Жанрларнинг ўзаро яқинлашуви ёки аралашуви тадқиқ қилинаётган асарни яна ҳам чуқурроқ ва мақсадга мавофиқ тарзда ўрганишга, унинг ютуғи ва камчиликларига танқидий баҳо беришга изн берадиган объектив сабабларни пайдо қилади.
Тақризнинг бир неча турлари бор.
Булар адабий-бадиий тақриз, театр тақризи, киносценарий тақризлар шунингдек, жанрлар орасида ҳам турлари мавжуд. Масалан, тақриз-мақола, тақриз-очерк, тақриз-репортаж ва ҳ.к.
Аммо қайси тақриз турини олиб қараманг уларга тааллуқли бўлган умумий талабалар мавжуд. Бу қандай талаблар?
Агар умумий жиҳатларга эътибор берадиган бўлсак тақризда ҳам публицистиканинг бошқа жанрларига тааллуқли бўлган талаблар: қайсики, мавжуд воқеликни ҳаққоний ёритиш, ишончли фактларга асосланиш объектив баҳо бериш керак. Бироқ, унутмаслик керакки, тақризчининг диққат марказида муаллифнинг ҳаётий манбаларини қўллаш аниқ бир ижтимоий-сиёсий, илмий ёки бадиий асар турмоғи керак. Шу нуқтаи назардан бу жанрга баҳо берганда айтиш мумкинки тақриз ахборот ҳақидаги ахборотдир.
Асарнинг ажойиблиги ҳақида гапириши мумкин, лекин ёзувчининг ўз ижодида қўллаган асосий принципларини эсдан чиқармаслик ҳам талаб этилади
Тақризнинг асосини, тадқиқ қилаётган асарнинг таҳлили ташкил этади. Имкон қадар шу таҳлил ҳар томонлама бўлиши керак. Айтайлик, бирор фильм ҳақида тақриз ёзганда, тақризчи бутун эътиборни фильмни сценарийсига қаратиб, унинг мукаммал чиққани фильмнинг қимматини белгиланганини айтиш фильмнинг қимматини белгиланганини айтиш нотўғри. Бу ерда режиссура, ижрочилик маҳорати, костьюмларнинг танланиши, мусиқанинг мос тушганлиги–шуларнинг бари бир бутунлигининг уйғунлиги фильмни муваффақиятини таъминланганини тақризчи батафсил кўрсатиб бериш керак.
Тақризчи кўпинча, бадиий асарларга тақриз ёзганда, унинг мазмунини ўқувчига ҳикоя қилиш билан чекланиб қолади. Бу ҳам нотўғри. Аслида тақризчи асарда акс этган ижтимоий ҳаётда ёки адабиётдаги, санъат орасидаги янгилик учраган бирор янги ҳодиса билаен танишиши керак.
Тақризчи ёзмоқчи бўлган тақризида асар ҳақида айтмоқчи бўлган фикрида ўзининг аниқ позициясини билиб олиши керак. Агар асарнинг тўғри келган жойида олиб, таҳлил қилишга ҳаракат қилса, у ўқувчини ўз қарашларига, берган баҳосининг тўғри эканлигига ишонтира олмайди. Тақризчининг вазифаси ўзи тушунарсиз нарсани тушунтириш, ноаниқ нарсани аниқлаштиш, мураккаб нарсани соддалаштиришдир.
Кўп ҳолларда тақриз ёзаётган танқидчи публицистик асарнинг тўғридан тўғри танқид қилади.
Аслида, ўқувчининг эътиборини жал қилиш тўғри гапириш керак. Бу ерда фақат ҳаққоний танқидни ҳал қилувчи роль ўйнамайди, балки шу билан бирга танқидчининг қарашларини аниқлиги ва ўзининг позицияси ҳам жуда муҳим ҳисобланади.
Кўп тақризчилар худди шу масалада хатоликка йўл қўяди. Бу ерда ўз принципларидан келиб чиқиш ўрнига, тор шахсий қизиқишлари доирасида ёки энг ёмони гуруҳлар қарашлари билан чегараланади.
Тақризчининг вазифаси, бурчи-муаллифнинг камчиликларини топиб, уни бартараф этишга ёрдам бериш, ўқувчига эса асарни ишончли қилиб тушунтиришдир.
Калтак ва қамчи-адабиёт ва санъат учун ёмон ёрдамчилардир. Яъни фақат танқид қилиш, айниқса фактларни сарталаштириш, асарнинг баҳосини туширади.
Кескин оҳанг бўлиши керак, айниқса, бадиий асрга тақриз ёзган ҳолларда, фақат бунда асар муаллифи санъатнинг асосий принципларидан узоқлашиб кетиб, нотўғри, сохта фактларга асосланади. Тақризчи ўзининг эътирозларини билдириши, камчиликларни исботлаши, ўзинингш ҳақ эканлигига ўқувчини ишонтира олиши керак.
Тақризда қўлланилган образларни муваффақиятли танлаш. Аниқ топилган детал (унсур), қизиқарли таққослаш ва бошқа тасвирий воситалар муаллифининг мавқеини аниқлаштиради ёки асарнинг қонунчилигини кўрсатади, ўқувчига фаол таъсир кўрсатади.

Download 19,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish