1. Зеликман А.Н., Коршунов Б.Г. Металлургия редких металлов. – М., Металлургия, 1991.
2. Зеликман А.Н., Меерсон Г.А. Металлургия редких металлов. – М., Металлургия, 1973. – 608 с.
3. Коленкова М.А., Крейн О.Е. Металлургия рассеянных и легких редких металлов. – М., Металлургия, 1977. – 360 с.
4. Зеликман А.Н. Молибден. – М., Металлургия. – 440 с.
Тажриба иши № 2
Молибден бойитмасини куйдириш жараёнини ўрганиш
(2 соат)
Ишдан максад: Молибден бойитмасини куйдириш жараёнида янги кўникмалар ҳосил қилиш. Бойитма оксидланишини куйдириш давомийлиги билан функционал боғлиқлиги.
Хом-ашё ва куйдириш жараёни ҳақида қисқача маълумотлар
Молибден олиш учун асосий минерал хом-ашё бу молибденитдир MoS2.
Молибденит бойитмасида 75-85 MoS2 ташкил қилади. Шундай бойитма металлургик қайта ишлашга келади. Бойитмадаги қўшимчалар %; SiO2 - 5-9; Cu - 0,5-2; Fe - 1-2; P - 0,07-0,15; As 0,07 гача; намлик 4 гача.
Оддий ҳолда бойитма оксидли куйдирилади, бунинг натижасида «куйинди» олинади (МоО3). Куйинди ферромолибден суюқланиши ва тоза МоО3 олиш учун асосий хом-ашё ҳисобланади бу эса металл ҳолидаги молибден учун чиқувчи материал ҳисобланади.
Молибденит бойитмасини куйдиришда бир қанча кимёвий реакциялар содир бўлади, бу реакцияларни шартли тўртга бўламиз:
Молибденит бойитмасини МоО3 гача оксидлаш.
Молибденитнинг МоО3 билан иккиламчи таъсири натижасида паст оксидли молибден ҳосил бўлиши.
Сулфидли йўлдош минералларни оксидланиши (Cu, Fe, Zn, Pb) да турли оксид ва сулфатлар ҳосил бўлиши.
МоО3 бошқа металларнинг кислородли бирикмалари билан (оксид, сульфат, карбонат) таъсирлашиб молибдатлар ҳосил қилиши.
Молибден бойитмасининг оксидли куйдирилиши 550-600ºС температурада олиб борилади.
Куйдириш даврида қуйидаги реакциялар ҳосил бўлади.
MoS2 + 3,5O2 = MoO3 + 2SO2, (1)
MoS2 + 6MoO3 = 7MoO2 + 2SO2, (2)
MoO2 + 0,5O2 = MoO3, (3)
CuS + 1,5O2 = CuO + SO2, (4)
2FeS2 + 5,5O2 = Fe2O3 + 4SO2, (5)
As2S3 + 4,502 = As2O3 + 3SO2. (6)
SO2 газининг асосий қисми SO3 гача оксидланади, молибден оксиди мис ва темир катализаторлардир, Ушбу реакция: SO2 +0,5O2 = SO3 бу эса сулфатлар ҳосил бўлишига олиб келади:
CuO + SO3=CuSO4, (7)
Fe2O3 + 3SO3=Fe2(SO4)3, (8)
CaCO3 + SO3=CaSO4 + CO2. (9)
Бундан ташқари жараёнда темир мис ва калций молибдатлари ҳосил бўлиши мумкин:
Fe2O3 + 3MoO3=Fe2(MoO4)3, (10)
CuO + MoO3=CuMoO4, (11)
CuSO4 + MoO3=CuMoO4 + SO3, (12)
CaCO3 + MoO3=CaMoO4 + CO2, (13)
CаMoO4 ва MoO2 ҳосил бўлиши эритма куйиндисидан молибден чиқиши даражасини пасайтиради. Завод амалиётида молибден бойитмаларини машъал ёки муфел печларида олиб борилади бундан ташқари айланма барабанли печлар, кўп тубли печлар ва қайнар қатламли печларда олиб борилади. Бир қатлам (туб)ли печлар (машъал ва муфел) ва барабанли печлар молибден бойитмасини куйдиришда бир қанча камчиликларга эга. Уларда оптимал температурани ушлаш қийин (~570-5800С), кўп куйиб кетиш кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |