Тайёрлашда кулланиладиган материаллар. Тишнинг тож кисми экватори ва экватор чизиги. Кламмер чизиги



Download 1,09 Mb.
Sana20.01.2023
Hajmi1,09 Mb.
#900796
Bog'liq
qoqtp referat




Кламмерлар (ретейнерлар), уларнинг турлари, кламмерларнинг вазифалари. Кламмерларнинг таркибий кисмлари. Кламмерларга куйиладиган талаблар. Кламмерлар
тайёрлашда кулланиладиган материаллар. Тишнинг тож кисми экватори ва экватор чизиги. Кламмер чизиги.

Олиб куйиладиган тиш протезларини тайёрлашда протезларни махкамлаш ва стабиллаш муҳим ўрин тутади. Тиш протезини махкамлашнинг максадга мувофик усулини танлаш, протезнинг


яхши
функционал сифатини таъминлаш, беморни унга тез мослашиши ва таянч тишларни саклаб колиш шартларидан бири
хисобланади.
Фиксация - бу протезнинг огиз бушлигида тинч холатда, хеч кандай вазифани бажармаëтганидаги (чайнаш, гапириш, ютиниш) мустахкамлигидир.
Стабиллаш -
бу протезнинг гаплашиш ва чайнаш вактидаги мустахкамлиги булиб, унга адгезия, ретинцион пунктларнинг мажудлиги (анатомик ушлаб туриш) ва кламмерлар, аттачменлар, телескопик копламалар ва бошкалар ердамида механик мустахкамлаш натижасида эришилади.
Анатомик ушлаб туриш юкори ва пастки жаслардаги табиий морфологик тукималар томонидан яратилади, улар шакли ёки холати бўйича гаплашиш, чайнаш ёки кулиш пайтида протезнинг харакатланиш эркинлигини чеклаши мумкин. Шундай килиб, юкори жагда анатомик ушлаб туришни таъминловчи 3 омил мавжуд: яхши сакланиб колган алвеоляр тизмалар. каттик танглайнинг аник равоги (протезнинг горизонтал силжишини олдини олади) ва юкори жагнинг думбоклари (протезнинг олдинга силжишини олдини олади). Пастки жагда протезнинг Огиз бўшлигида сакланишига факат битта омил ёрдам беради - тишсиз алвеоляр ўсимталарнинг яккол билиниб туриши. Бундан ташкари, тил ва огиз бушлигининг тубидаги юмшок тукималар протезнинг мустахкамлигига тускинлик килади. Шунинг учун пастки жагда фиксация ва, айникса, олиб куйиладиган протезларни мустах- камлиги янада кийин.
Анатомик ушлаб туришдан фойдаланиш кисман олиб кўйиладиган протезни фиксациялашга имкон бермайди, агар алвеоляр кисмнинг атрофияси сезиларли бўлса, фиксация бўлмас- лиги хам мумкин. Лекин, уни ҳар доим протез конструкциясини танлашда ва унинг чегараларини аниқлашда назарда тутиш керак.
Протезнинг энг ишончли фиксацияси механик қурилмалар томонидан таъминланади. Қисман олиб кўйиладиган протезларни маҳкамлаш ва барқарорлаштиришнинг асосий элементларидан бири бу кламмерлардир . Кламмер - немис тилидан олинган сўз бўлиб, ИЛМОҚ деган маънони англатади. Кламмерларнинг кўплаб таснифлари мавжуд.
I. Материалга кўра:
1. Металдан ишланган (хром-никел, олтин-платина, хром-
кобальт)
2. Пластмассадан ишланган
3. Комбинацияланган (металл + пластмасса)
II. Тайёрлаш ш усулига кўра:
1. Эгилган
2. Куйма
3. Полимерлаштирилган
III. Қўлланилиши бўйича:
1. Ушлаб турувчи
2. Таянч
3. Таянч-ушлаб турувчи
IV. Кесимининг шакли бўйича:
1. Думалоқ
2. Ярим доира
3. Лентасимон
V. Жойлашуви бўйича:
1. Тишдаги
2. Тиш милки ёки алвеоляр (пелот)
2. Денто-алвеоляр
VI. Тишларни қоплаш усули бўйича: 1. Бир елкали
2. Икки елкали
3. Икки кушалок
4. Т- шаклидаги
5. Доира
6. Кўп елкали
Кламмернинг таркибий элементларига унинг елка, танаси, окклюзион накладкаси ва ўсимтаси киради. Баъзи кламмерларда санаб ўтилган кисмлар тулик, бошкаларида кисман курсатилиши мумкин. Конструкциясиги кушимча деталлар киргизилган мураккаб кламмерлар хам учраб туради.
Кламмер елкаси деб унинг тиш тожини камраб олган пружинасимон кисмига айтилади. Унинг ҳолати тишнинг анатомик шакли билан белгиланаКламмернинг тутиб турадиган елкаси юкори тишларда экватордан юкорида, (пастки тишларда экватордан пастрок) жойлашган бўлиб, протезнинг вертикал силжишини олдини олади (маҳкамлаш функцияси). Шу асосда ушлаб туриладиган кламмерлар билан махкамлаган протезда чайнаш босими факат протез майдонининг шиллик каватига юборилади деб ҳисобланади. Аммо бу унчалик аник эмас. Ушлаб тутувчи кламмерлар нафакат маҳкамлашда, балки протезнинг стабилла- нишида, яъни кундаланг силжишлар пайтида унинг мустахкам- лигини таъминлашда ҳам иштирок этади. Ушбу ҳолатда ушлаб турадиган кламмерлар зўриқишни таянч тишларига узатади. Аммо бу травма чакирувчи окклюзияни келтириб чикаради, натижада пародонт дистрофияси ва тишнинг патологик харакатчанлиги юзага келишига олиб келади.
Чайнаш босимининг таксимланиши таянч-ушлаб турувчи, яъни ушлаб турувчидан ташкари, кламмерларнинг таянч элементларида бир мунча бошкача. Таянч элементга тишнинг окклюзион юзасида жойлашган окклюзион кисм мисол бўлиши мумкин. Унинг ёрдамида чайнаш босими илдизнинг бўйлама ўки бўйлаб таянч тишга узатилади, яъни периодонт учун энг кулай йўналишда узатилади. Шунинг учун протезга тушаётган чайнов босимини, таянч-ушлаб турувчи кламмерлар таянч тишларга ва протез ложасининг шилликкаватига узатади. Аммо, таянч тишларга чайнов кучларини бир кисмини бериб, комбинацияланган (таянч-ушлаб турувчи) кламмерлар шиллик каватга кераксиз булган чайнаш босимидан халос килади.

Кламмер елкасини тайёрлашда куйидаги талабларни эсда тутиш


керак:
- елка тишни тил ёки лунж томондан ёпиб туриши керак, катта дунглик чизигининг оркасида, яъни экватор (ёки чегара чизиги) ва милк орасида жойлашган бўлиши керак;
-кламмернинг елкаси, у юмалок ëки текис буладими, максимал нукталарда тиш юзасига тегиши керак. Факатгина битта нуктага тегиши протезнинг харакати пайтида босимнинг кескин кўтарилишига олиб келади ва эмалнинг шикастланишига олиб келади;
-протез силжиганида елка кисми пружинасимон харакатланиши керак. Ҳамма кламмерлар хам шундай сифатларга эга эмас: симли кламмерлар купрок эгилувчан ва куйма кламмерлар камрок эгилувчан бўлади, аммо куйма кламмерларнинг афзалликлари ҳам бор. Улар симли эгри кламмерларлардан фаркли уларок тиш рельефини аникрок такрорлайди, шунинг учун уларнинг тиш эмалига зарарли таъсири камрок даражада;
-кламмернинг елка кисми пассив булиши керак, яъни протез тинч холатда бўлганида копланган тишга босим ўтказмаслиги керак. Акс холда, доимий таъсир килувчи одатий бўлмаган куч пайдо булади, бу функционал ортикча юкламанинг юзага келишига сабаб булади. Агар тиш сунъий коплама билан копланмаган бўлса, кламмернинг фаол босими тиш эмалининг некрозини чакириши мумкин. Шунинг учун кламмерлар яхши эгилувчанликга эга бўлган ва термик ишлов беришда бу хусусиятларини саклаб кола оладиган материалдан тайёрланиши керак;
керак:
елкани юмалок шаклига келтириш ва силликлаш протезни куйишда ва олишда симли кламерланинг уткир учлари лаблар ва ёнокларнинг шиллиқ қаватига зарар этказиши мумкин.
Кламмернинг танаси деб унинг харакатсиз қисмига айтилади, у кламмер кисмлари орасида бирлаштирувчи элемент бўлиб хизмат килади. У таянч тишнинг контактли томонида, поднутрениега кирмасдан жойлашади. Уни тиш бўйни ва экватор орасида жойлаштирмаслик керак, чунки бундай холатда кламмер протезни қўйишга йўл бермайди. Кламмер танасининг ТИШНИНГ Милк чегарасига якин жойлаштириб, олдинги тишларда эстетик сабабларга кўра бу қоидага риоя қилмкаслик мумкин. Унда протезни куйишни осонлаштириш учун, у ва тиш ўртасида бўшлиқ бўлиши керак.

-Ўсимта бу кламмернинг қисми бўлиб уни протезга махкамлашга хизмат қилади. Уни тишсиз альвеоляр тизма бўйлабсунъий тишлар остига жойлаштирилади. Ўсимтани асоснинг танглай ва тил томонига жойлаштириш тавсия этилмайди чунки бу протезни синишига олиб келади. Ўсимтанинг асос материали билан ёпишини яхшилаш учун унинг учи пачоқланган бўлиши керак, акс холда кламмер юклама таъсирида сурилиши мумкин, кейинчалик эса протез асосини харакатчан булиб колишига олиб келади. Ўсимталар ингичка тармокли сетка билан таъминланиши мумкин, ёйли протезларда улар, унинг каркаси билан ёпиштирилади кавшарланади.
Кламмерларнинг хусусиятлари. Металл кламмернинг ушлаб турувчи хусусиятлари у тайёрланган материалга (олтин, пўлат),термик ишлов беришга, кўндаланг кесимига ва елканинг узунлигига боглик. Пластмасса ёки олтин билан платина аралашмасидан тайёрланган кламмерлар яхши пружиналовчи хусусиятга эга. Аралашмада платина микдорини кўплиги, симли кламернинг эластиклик хусусиятларини кучайтиради.
Кламмернинг узунлиги ва кўндаланг кесимининг диаметри хам унинг эластиклигига таъсир кўрсатади. Узун елка калта елкага нисбатан эластикрок. Бир хил кундаланг кесимда кламмернинг эластиклиги моляр ва премолярларда турлича. Кламмерлар турли тишларда бир хил эластикликга эга бўлиши учун симларни турли кундаланг кесимли симлардан фойдаланиш керак. Кламмерлар учун диаметри 0,6 дан 1,5 мм гача бўлган сим ишлаб чикарилади. Бундан ташқари, турли диаметрли 750 пробали олтин котишмасидан сим ишлаб чикарилади.
Ўз навбатида, металл кламмерлар симли ва лентали бўлиши мумкин. Кўлда тайёрланган кламмерларни (эгиш йўли билан) эгиб тайерланган, куйилганини - куйма деб аталади.
Ушлаб турувчи кламмернинг кўплаб турлари таклиф этилади. Бир елкали симли, тугунсимон симли, бир елкали тасмали, икки елкали симли, узайтирилган, дентоальвеоляр ва милк кламмерлари куп таркалган.
Қисман олиб куйиладиган протезларни махкамлаш таянч тишларин тўғри танлаб олиш, кламмер чизигини ва кламмерларни Ўзини таянч тишларда окилона жойлаштириш оркали амалга оширилади. Кламерлар ва таянч тишларни сонини аниклаш, шунингдек кламерларни жойлашиши ва кўриниши тиш катори нуксонининг топографияси ва етишмаётган тишлар сонига боглик. Таянч тишлар ва антогонист тишлариннг пародонти
тукималарининг холати мухим ахамиятга эга. Умуман олганда, кламмер конструкциясини танлаш ва уни жойлаштириш ҳар бир бемор учун индивидуал амалга оширилиши керак. Таянч тишларини танлаш. Кламмерларга таянч бўлиб хизмат килаётган тишларга бир нечта умумий талаблар куйилади:
1. Тишлар мустахкам бўлиши ва соглом пародонтга эга бўлиши керак. Таянч тишининг ҳаракатчанлиги кузатилса уни ëнида жойлашган ёпишган коплама билан блокланиши керак ёки шиналовчи кламерлардан фойдаланиш керак (бюгель протезда). Бу мустахкам таянч тишлар гурухини яратади.
2. Сурункали апикал ялигланиш учоги булган тишлардан кламмер фиксацияси учун махсус эхтиёж мавжуд бўлганда ва факат илдиз каналини тўлик пломбаловчи масса билан тўлдирилгандан кейин фойдаланиш мумкин.
3. Кламмер фиксацияси учун конуссимон копламага эга, бўйни очилиб колган ва катта клиник копламали тишлар нокулай хисобланади, лекин бу камчиликларни, бундай тишларни махсус тайёрлаш оркали бартараф килиш мумкин, кейин тишларни кламмерни жойлаштириш учун кулай шаклга эга коплама билан копланади.
Кламмерларнинг жойлашиши. Таянч тишларнинг ҳолатини бахолашдан ташкари, таянч тишлар сонини ва тиш каторининг сакланиб колган кисмидаги таянч тишларнинг Сони ва жойлашувини тугри танлай билиш керак. Кламмерларни жойлаштириш учун протез асосини шартли равишда иккига бўлиш Тавсия этилади, шунда кламмерларни боглайдиган Чизик протезнинг тасвирланган укида булади. Тиш қаторини нуксонини топографиясини хисобга олган холда трансверзал чизик ёки диагонал буйлаб кламмерларни протезда жойлаштириш мумкин. Ушбу тартибда кламерларни жойлаштириш чайнаш жараёнида протезнинг ричагсимон харакатларида таянч тишларини кимирлаб колишини олдини олади. Бундай холда протезга вертикал ук остида таъсир килувчи функционал юкламада куп илдизли тишлар мустахкамрок бўлишини инобатга олиниши керак.
Махкамлашнинг уч тури мавжуд: нуктали, чизикли ва ясси юзали. Нуктали махкамлашда протез фақат битта кламмер билан, чизиклида- иккита, ясси юзалида - куп кламмерлар ёрдамида ушлаб турилади.
Нуктали махкамлашда протез бир томондан осилиб туриб ричаг вазифасини бажаради. Буни натижасида тишни кимирлаб колишига сабаб бўлувчи агдарма холат юзага келади. Шу муносабат билан ноодатий таъсирланиш натижасида бирламчи травматик окклюзия юзага келади ва натижада тишнинг патологик харакатчанлигига олиб келади. Махкамлашнинг нуқтали тизимидан огиз бушлигида факат битта тиш бўлса фойдаланиш мумкин.
Протезлар махкамлашнинг чизикли тизими иккита таянч мавжуд бўлганда кулай хисобланади. Кламмерлар жойлашган таянч тишларни богловчи хаëлий чизик кламмер чизиги дейилади. У сагиттал, кундаланг ва диагонал йўналишларда булиши мумкин. Кламмер чизигини диагонал ёки кундаланг йуналишда жойлаш- тириш максадга мувофик. Сагиттал тартибда жойлаштиришда протезнинг куп кисми кўрсатилган чизикдан бир томонда жойлашади. Буни натижасида худди нуктали махкамлашда бўлгани каби таянч тишларга зарарли таъсир курсатувчи агдарма холат юзага келади. Шунинг учун махкамлашларни фақатгина жағнинг бир томонида тишлар сакланган беморларда кламмер чизиги сагиттал йуналишли булганда жойлаштириш керак.
Протезни махкамлашнинг энг мукаммал усули ясси юзали мустахкамлашдир. Ушбу мустахкамлашда таянч сифатида бир нечта тишлар танланади. Бу протезни айланиши натижасида юзага келадиган агдарувчи холатни бартараф килади ва тишларни зарарли юкламадан саклайди.
Протезнинг жанга керакли махкамланишига эришиш учун жанда таянч тишда экватор ва оралик чизикларни этиборга олиб кламмернинг елкаси ва танасининг тўғри жойлаштириш керак.
Экватор чизиги - бу тиш копламасининг энг буртган қисмидан - анатомик экваторидан ўтказиладиган чизиқ. У тиш юзасини икки кисмга ажратади: окклюзион (таянч) ва ушлаб турувчи (ушлаб турувчи ёки цервикал). Ушлаб турувчи зонада ушлаб турувчи вазифани бажарувчи кламернинг елкаси жойлашади. Таянч зонада жойлашган ва таянч вазифасини бажарувчи кламмер элементи окклюзион устама дейилади. Хам елка, хам окклюзион устамаси бор кламмер таянч-ушлаб турувчи кламмер дейилади Тишларни жойидан силжиши кузатилмаганда, унинг экватори оралик линия билан мос келганда, симли ушлаб турувчи кламмернинг елкаси, Тиш вестибюляр юзасини камраб олади, тишнинг рельефига параллель холда милк чегарасига 1 -2 мм етмасдан ушлаб турувчи зонада жойлашади. Елканинг бундай жойлашиши протезни етарли даражадаги фиксациясини таъминлайди, милкни жарохатламайди ва эстетикани бузмайди. Таянч тишни медиал ва дистал эгилишида кламмер елкасининг холати оралик чизиқни йўналиши бўйича бўлади, кламернинг фиксацияловчи қисми ушлаб турувчи зонада жойлашади.

Оралик-чегара
-(ажратувчи) чизиги параллелометрия ёрдамида аникланадиган, тишни таянч ва ушлаб турувчи зоналарга ажратувчи чизиқ. У тиш корнкасининг энг бўртиб чиккан кисми бўйлаб ўтказилади лекин экватор деб аталмайди чунки хар доим хам унга тўғри келавермайди. У тиш эгилиши туфайли узини холатини ўзгартиради: энгашиш томонида у чайнаш юзасига якинлашади ва аксинча қарама- қарши томонда ундан узоқлашади.

Чегара чизиғининг жойлашувининг асосий турлари:


1. Ўрта чизиқ
-вестибуляр ва огиз томонларидан тишнинг
ўртасидан ўтади (20 а -расм).
2. Диагонал чизик
-нуксон томонидан чегара чизиқни тиш бўйни томонига пасайиши бошка томондан окклюзион юзага яқин жойлашиши ва аксинча (20 б, в-расм).
3. Юкори чизик - окклюзион юзага яқин (20 г- расм).
4. Пастки чИЗИҚ копламанинг пастки учдан бир кисмидан ўтадиган чизик (20 д- расм).
5. Тиш қопламасини окклюзион ва милк ости зоналарига бўлувчи чизиқ (вариант сифатида: якин ва узоқ (20 е -расм)).

Кламмерлардан фойдаланишнинг камчиликлари куйидагилар:
-таянч тишларнинг ўз-ўзини тозалашининг бузилиши туфайли кариес ривожланишига олиб келадиган, таянч тишлар ҳолатининг ёмонлашиши;
-мунтазам юкори юклама натижасида тиш эмалининг кучли емирилиши;
-таянч тишга керакли шакл бериш учун интакт тишларни чархлашга эхтиёжнинг бўлиши;
-протезнинг горизонтал ҳаракатларидан юзага келадиган юклама натижасида тишларнинг кимирлаб колиши;
- кламмерлар олдинги тишлар сохасида жойлашишида
эстетиканинг бузилиши.
Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish