Тузиш-қуриш
(конструкциялаш) тушунчаси. Тузиш-қуриш - «бирор-бир
қурилиш, иншоот, қурилма қисмларининг таркиби ва ўзаро жойлашуви, шундай
тузилишли қурилиш, иншоот, машинанинг ўзи». Тузиш-қуришда бирор-бир
объектнинг таркиби бош тушунча бўлиб, тузувчилик фаолияти лойиҳалаш
фаолиятидан фарқли равишда, хаёлий ва амалий (буюмли тузувчилик) фаолият
бўлиши мумкин, хаёлий тузувчилик мазмуни бўйича лойиҳалашга яқин ва
унинг ўхшаши сифатида кўплаб ишлатилади. Лекин, бизнинг фикримизча, тузиш
лойиҳалашга нисбатан тор маънодаги тушунча, чунки, у яратилаётган
объектнинг сиртқи томонини акслантиради, лойиҳалаш эса ички, ўзгарувчан ва
бошқа ташкил этувчиларни ўз ичига олади,
82
Педагогик
қомусий
луғатда
тузиш-қуриш
таърифи
қуйидагича
келтирилган: «Тузиш-қуриш (конструкциялаш) - лойиҳалар ва ҳисоблашларни
бажариш йўли билан модел, машина, иншоот, технологияни ясаш жараёнидир».
Келтирилган таърифга кўра тузиш-қуриш объектлари сифатида нафақат
қурилишлар, иншоотлар, машиналар, қурилмалар, балки, моделлар ва
технологиялар хам намоён бўлиши мумкин. Бунда белгили, рамзли мавҳум
эмас, балки моддий, нарсали моделлар кўзда тутилади. Технологиялар ҳақида
эса, «технологияларни лойиҳалаш» сўз бирикмаси ўринлироқ, чунки технология
жараён сифатида вақтинчалик, ўзгарувчан ташкил этувчига эга, қурилмалар эса
тузиш маҳсули тарзида фақат ўзгармас тавсифномага эга. Бундан ташқари,
кўрсатилган таърифда тузиш лойиҳалашни ўз ичига олади. Айрим муаллифлар
(масалан, Я.Дитрих) тузишни лойиҳалаш натижасига таянадиган фаолият
тариқасида қарайдилар, ва «лойиҳавий
-
конструкторлик жараёни» атамасини
ишлатадилар. В.С.Безрукова педагогик тузишни бир вақтда лойиҳалашнинг
босқичи сифатида ва тузилган лойиҳани кейинги деталлаштирилишини
батафсил аниқлаш сифатида қарайди. Бизнинг нуқтаи назаримиздан лойиҳалаш
тузишни ўз ичига олади, уни ўқув фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган
воситаларнинг яратилиши сифатида қараш мумкин.
Маъноси бўйича лойиҳалашга яқин бўлган моделлаш, башорат қилиш,
режалаш, ўқув ва ўқитиш фаолиятини тузиш тушунчаларининг таҳлили,
уларнинг умумийлиги ва фарқини аниқлаш таълим жараёнини лойиҳалаш
маъноси ҳақида бир қатор хулосалар чиқаришга имкон беради.
Педагогик жараённи лойиҳалаш – бу педагогнинг табиий ва ижтимоий
қонуниятларни назарда тутилган ҳолда маълум бир вақт бирлиги ичида
талабаларни мақсадга мувофиқ ҳолда ривожлантиришнинг келажакдаги
жараёни ва натижаси ўрин
оладиган касбий фаолиятининг бир кўринишидир.
Бўлажак таълим жараёнининг лойиҳаси лойиҳалашнинг маҳсулидан иборат.
Лойиҳалаш моделлашдан тузиш мақсади бўйича фарқ қилади.
Лойиҳа
лойиҳаланаётган объектни борлиққа мужассамлаштиришдан иборат; модел -
83
Do'stlaringiz bilan baham: |