Биологик таълим жараёнини
кейс технологияси асосида ташкил
этиш босқичлари
Ўқитувчининг кириш сўзи. Кейс қоидалари билан
таништириш
Талабаларни кичик гуруҳларга ажратиш
Кичик гуруҳ ишини ташкил этиш. Кичик
консультантни тайинлаш.
Кичик гуруҳлар томонидан тақдимот тайёрлаш
Кичик гуруҳлар ўртасида ўқув баҳси-мунозарани
ташкил этиш.
Ўқитувчининг хулосаси, якунловчи сўзи.
Кичик гуруҳлар ишини баҳолаш Талабаларни
рағбатлантириш.
219
“Кейс стади” қўлланилганда талабалар аввал ўзлаштирган билимларини
янги вазиятларда қўллаб, билимларини кенгайтиради, чуқурлаштиради, ақлий
фаолият усулларини эгаллайди, шахс сифатида ақлий ривожланиши ва касбий
тайёргарлиги ортади.
Талабаларнинг билиш фаолиятининг бу тарзда ташкил этилиши уларда
ижодий фаолиятни таркиб топтиришга имкон яратади.
Дастур мазмунидаги фақат фактик материалларни ўрганиш назарда
тутилган мавзуларда инсертдан фойдаланиш тавсия этилади.
Инсерт – локал даражадаги педагогик технология бўлиб, талабалар
томонидан ўқув материалидаги асосий ғоя ва фактик материалларни англашига
замин яратиш мақсадида қўлланилади.
Талабаларни инсерт ёрдамида ишлаш кўникмаларини ривожлантириш
учун уларга ўрганиладиган ўқув материаллари ва махсус жадвал тарқатилади.
Талабалар ҳар бир абзацни ўрганиб чиқиб, махсус жадвалга муайян символлар
ёрдамида белгилаш тавсия этилади.
Агар абзацда берилган маълумот шу кунгача ўзлаштирган билимларига
мос келса, “Биламан” – В, агар маълумотлар тушунарли ва янги бўлса, у ҳолда
“Маъқуллайман” +, агар маълумотлар талабалар ўзлаштирган билимларига мос
келмаса, у ҳолда “Ўрганиш лозим”-, талабалар ўқув материалларини
ўзлаштиришда қийинчилик ҳис этса, у ҳолда “Тушунмадим” -? белгисини
қўяди.
Инсертда фойдаланиладиган махсус жадвал
Абзацлар №
“Биламан” – В
“Маъқуллайман”
+
“Ўрганиш
лозим”-
“Тушунмадим” -?
1.
2.
3.
4 ва ҳ.к.
Таълим-тарбия жараёнида Инсертдан фойдаланишда қуйидаги талабларга
амал қилиниши:
Талабалар кичик гуруҳга ажаратилади, лекин инсерт воситасида дастлаб
ҳар бир талаба якка тартибда ишлайди ва жадвални тўлдириши, гуруҳ аъзолари
белгиланган муддатда ишлашни якунлаганларидан сўнг, фикрларини
таққослаши;
220
Ўқув баҳси орқали кичик гуруҳ аъзоларининг жадвалдаги
белгиларининг бир хил бўлишини таъминлаш, яъни жадвалдаги кейинги икки
устуни бўйича бир хилликка эришиш;
Ўқитувчи ўқув материали асосида тузилган савол-топшириқлари ва
кичик гуруҳ аъзоларининг жадвалдаги белгилари асосида ўқув баҳсини ташкил
этиши лозим.
Инсерт билан ишлашнинг афзаллик томони аввал кичик гуруҳ аъзолари
ўртасида, сўнг кичик гуруҳлар билан ўзаро ўқув баҳси ўтказилиши, баҳсда
талабалар томонидан йўл қўйилган камчиликларни тўлдириш, билимидаги
бўшлиқларни тўлдириш юзасидан ўқитувчи томонидан берилган ахборот
таълим самарадорлигига хизмат қилади.
221
Do'stlaringiz bilan baham: |