10-ғоя. “Тўхта ва бошла”
Ҳис этинг
Мазкур стратегияни бирор нарсага тимсол беришда қўллаш мумкин.
Талабалар бирор бир объект ёки буюм ўрнига ўзларини қўйиб кўрадилар. Бунда
уларга қуйидаги саволлар ёрдам беради:
Ўзингизни қандай хис этяпсиз?
Нима ҳақида ўйлаяпсиз?
Ҳозир нима қилмоқчисиз?
Бу стартегияни бошланғич таълим ўқувчиларини ўқитишда ҳам қўллаш
мумкин, масалан, 2.6-жадвал параллелограм ва Луис Сакарнинг Holes (Ўра)
(1998) мазмунини ёритишда қўллаш мумкин. Кўп ҳолларда ўқитувчилар мазкур
стратегиядан асарга қисқача музмун бериш ёки асар қаҳраммонинг фел-
78
атворини таърифлаб бериш ёки бир асар қаҳрамони бишқаси билант
таққослашда фойдаланадилар. Бу усул асар ёки унинг қаҳрамонлари муҳокама
қилишда катта самара беради.
2.6-жадвал. Саволларга талабалар томонидан берилган жавоблар
Таълим
босқичи
“Ҳис этинг” стратегияси
Ўзингизни қандай
ҳис этяпсиз?
Нима ҳақида
ўйлаяпсиз?
Ҳозир нима
қилмоқчисиз?
Бошланғич
таълим
матиематикаси:
параллелограм
Худди қути
ичидагидай...
Қадди-қоматни
тўғри тутишнинг
иложи йўқ. Тўрт
томонга эгаман.
Кичкина
шаклларга эгаман
Инсонларга мен билан
манипуляция
қилишларига қўл қўйиб
бераман.
Мен жуда фойдали
буюмман
Бошланғич
таълим
адабиёти: Holes
(Sachar, 1998)
Виждони
қийналган,
қайғурган, ғамгин
Мен ўра қазишни
истамайман. Мен
шарманда бўлдим
ва бунга ўникдим.
Мен қари ва руҳан
эзилган одамман
Таслим бўламан
11-ғоя. “Тўхта ва бошла”
Йўқотилган ва топиб олинган
Талабалар “йўқолган” маълумотни топадилар. Ҳаёлан йўқотилган
маълумот мавжуд маълумотга аниқлик киритишга ҳизмат қилади.
Масалан,
ўрта
таълим
мактаби
ўқувчилари
Shaping
Earth’s
Surface: Water (Kramer, 2005) китобида ёритилган “Венецияда тошқин” номли
мақолани ўқийдилар. Ўқитувчи ўқувчиларга аввал тошқин, унинг оқибатлари
ҳақидаги йўқолган маълумот (матн, мақола)ни топишлари кераклиги айтади.
Бу қандай маълумот бўлиши мумкин? Ўқувчилар китобдаги маълумот билан
боғлиқ бўлган маълумотни излашга киришадилар, яъни уларнинг ўзлари
маълумотни олган билимлари асосида ёзадилар. Бунда ўқувчилар кичик
гуруҳларга бўлиниб, муҳокама асосида маълумотларни қоғозга тушурадилар.
Бундай усулни адабиёт дарсларида ҳам қўллаш мумкин. Масалан, бирор бир
бадиий асар: ҳикоя, масал ёки шеърнинг бир қисми олиб ташланади, яъни
маълумот йўқолади. Ўқувчилар эса йўқолган маълумотни қайта тиклашлари
лозим. Бунда ўқувчилар таклаган маълумот асарнинг мазмунини сақлаб қолиши
шарт.
12-ғоя. “Тўхта ва бошла”
Нуқтаи назарни ифодалаш
Мазкур стратегияни дебат деб номлаш ҳам мумкин. Бунда талабалар
бошқаларнинг фикрини инобатган олган ҳолда ўз қарашлари тўғри эканлигини
исботлашлари лозим. Ўқитувчи ўқувчиларни икки гуруҳга ажратиб, икки хил
79
нуқтаи назарни ўртага ташлайди. Ҳар бир ўқувчи ўз фикрини ҳимоя қилган
ҳолда кичик баён ёзади, сўнг кичик гуруҳдаги бошқа талаба билан бўлишади.
Ўқувчилар ҳар бир баёндан энг асосий фикрларни саралаб оладилар ва бошқа
гуруҳдаги ўқувчиларга қарши туришда улардан фойдаланадилар. Ҳар бир фикр
оғзаки билдирилиб, бир ўқувчи биттадан гап ўқийди. Ўқувчилар гуруҳларда ҳар
бир фикр ва қарашларнинг кетма кетлигини ҳам муҳокама орқали келишиб
оладилар. Бундай усул ўқувчиларда жамоа бўлиб, ҳамкорликда ишлаш
кўникмасини тарбиялайди
38
.
Do'stlaringiz bilan baham: |