Торренс (II) тести
32
. Торренс (II) тести оғзаки шаклдаги тест бўлиб, болалар
ва катталарнинг ижодий қобилиятини оғзаки усуллар ёрдамида аниқлашга
хизмат қилади. Тест қуйидаги тавсифга эга:
1) саволларни бера олиш малакасига эгалик;
2) сурат (картина)лар мажмуида тасвирланган вазиятларга мос келувчи
ҳолатларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлай олиш;
3) кундалик ҳаётда энг оддий ва оммавий предметларни қўллашнинг ўзига
хос усулларини таклиф эта олиш;
4) барча учун яхши таниш бўлган предметлар бўйича кутилмаган
саволларни бера олиш;
5) тахминларни илгари сура олиш.
Педагогик манбаларда педагогнинг креатив тафаккури даражасини қуйидаги
методлар
33
ёрдамида баҳолаш мумкин эканлиги кўрсатилган:
1) таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи шахси ва фаолиятини бевосита
ўрганиш методлари (педагогик кузатиш, ўқитувчининг иш ҳужжатлари ва
режаларини ўрганиш, суҳбат ва ҳ.к.);
2) педагогик тафаккурни ташхислашга ёрдам берувчи махсус методлар
(ташхисли вазиятлар, анкета, рейтинг, тест ва б.)
Ушбу методлар ёрдамида олий таълим муассасалари талабаларининг
педагогик билимлари даражасини ҳам баҳолаш мумкин. Фақат бу ўринда
ўқитувчининг иш ҳужжатлари, режаларини ўрганиш эмас, балки талабаларнинг
индивидуал, мустақил таълим олишлари ва уларнинг натижаларини таҳлил
этиш мақсадга мувофиқдир.
2.
Талабаларда креативлик кўникмаларини шакллантиришда
ДТСнинг аҳамияти. Шахснинг креативлик кўникмаларига эга бўлишида
юқорида айтиб ўтилганидек, таълим жараёнини муҳим аҳамиятга эга. Шу
сабабли таълим мазмунида креативлик ғоялари ҳамда талабаларда креативлик
кўникмаларини шакллантиришга доир ёндашув ўз ифодасини топиши зарур.
ДТС эса ҳақли равишда ўзида таълим мазмунини тўлақонли ифода этади. Шу
сабабли Патти Дрепеау АҚШнинг ДСУА (Давлат стандартларининг умумий
асослари – ССSS)да ўқувчи ва талабаларда креативлик кўникмаларини
шакллантиришга хизмат қилувчи ғояларнинг қай даражада ўз ифодасини
топганлигини таҳлил этади. Унинг бу борадаги фикрлари амалий аҳамиятга эга
32
Тот источник. – С. 183.
33
Занина Л.В., Меньшикова Н.Л. Основы педагогического мастерства /Учеб.пособие для
студ. пед. вузов. – Ростов-на-Дону, Феникс, 2003. – С. 238.
64
эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги муаллифнинг бу борадаги
мулоҳазалари батафсил келтирилади
34
.
Давлат стандартларининг умумий асослари (ДСУА – CCSS) талабалар
томонидан тегишли фан ёки мутахассислик асослари бўйича белгиланган
билим, кўникма ва малакаларнинг минимал даражасини ўзлаштириш ва
тушунилишини
талаб
этувчи
мақсадни
қаноатлантиради.
Мазкур
стандартлар, шунингдек, ўқитувчи томонидан ўқитиш тизимининг ташкилий
жиҳатдан ташкил этилишини таъминлайди. Давлат стандартларининг
умумий асослари (ДСУА – CCSS)нинг моҳияти: ахборот матнининг
мураккаблиги ҳамда унга нисбатан танқидий ёндашув талабаларга малакали
мутахассис бўлишлари ва хизмат бўйича (касбий соҳада) ўсишларини
таъминлаш имкониятини яратади. Давлат стандартлари ўз моҳиятига кўра
талабаларга рағбатлантирувчи мазмунни ўрганиш имкониятини таъминлаш
орқали улар томонидан академик билим ва кўникмаларини муваффақиятли
ўзлаштириш йўлларини белгилаб беради. Шундай экан, нима учун ДСУА
(CCSS)ни муваффақиятли ўзлаштириш воситаси сифатида уларнинг креатив
потенциалидан фойдаланиш мумкин эмас?
Асарнинг 1-бобида таъкидлаб ўтилганидек, талабаларда креатив
Do'stlaringiz bilan baham: |