Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-жадвал. Талабаларда креативликни шакллантириш



Download 2,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,63 Mb.
#240288
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

2.1-жадвал. Талабаларда креативликни шакллантириш
20

Талабаларда креативликни шакллантириш
Талабаларни ... 
- қизиқарли; 
- мураккаб вазифалар; 
- аниқ мақсад ва вақт билан таъминлаш 
Талабаларга ... 

креативлик мувозанатсизлик хиссини юзага 
келтиришини англатиш; 
- безовталик ва қўрқув ҳиссидан халос бўлишга ёрдам 
бериш; 
- креатив фикрлаш кўникмаларини бошқа кўникмалар 
билан ривожлантиришга ёрдам бериш; 
- “қутқариб” қолиш эмас, балки йўл йўриқ кўрсатиш 
Талабаларни ... 
- суҳбатлар орқали рағбатлантириш; 
- конструктив шарҳлар билан таъминлаш; 
- янги кўрсатмалар билан таништириб бориш 
Талабалар ... 
- ўзларида креативликнинг бошқа турларини ҳам 
ривожлантира олишлари; 
- гуруҳда ишлай олишлари
- ҳиссий жиҳатдан эркин ва ижобий фикрларга эга 
бўлишлари учун пойдевор бўладиган муҳитни яратиш
 
Талабаларда креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда ўқитувчи 
алоҳида ўрин тутади. Бу жараёнда “ўқитувчининг роли аудиторияда 
креативлик муҳитини яратишдан иборат. Паннелс ва Клакстонлар (2008) қайд 
этганларидек, муҳит (ауитория ҳақида гап кетганида мақсад ва вазифалар) 
креативликни 
шакллантиришга 
таъсир 
этади, 
бошқа 
тадқиқотчи 
19
Ўша асар. – 14-бет. 
20
Ўша асар. – 15-бет.


48 
Пииртонинг (2004) фикрича эса, креативлик таваккал қилишни талаб этади. 
Ваҳоланки, ўқитувчи синфда талабалар ўзини эркин сеза оладиган ва ўз 
фикрлари, ғоялари билан бўлиша оладиган муҳит яратиши лозим. Талабалар 
креативлик синф хонасида ўз ғоя ва фикрларини турли йўллар билан ифода 
этишлари мумкин ва улар буни қадрламоқлари лозим. Талабалар мияда юз 
бераётган жараёнларни янада фаоллаштириш учун ўрнатилган қонун 
қоидалар, стандартлардан четга чиқиб, турли саволлар беришда эркин 
ҳаракат қилишлари керак. Ўқитувчи талабалардаги креативликни ноодатий 
ғояларни ўртага ташлаш ва уларни вербал ва новербал тарзда 
рағбатлантириш орқали қўллаб қувватлайди. Ўқитувчининг талабалар 
бераётган креатив ғояларига нисбатан тўғри муносабати уларнинг мумкин 
бўлган ва мумкин бўлмаган шартларни англашида муҳим аҳамиятга эга. 
Мазкур элементларнинг барчаси ўқитувчи-талаба муносабатининг муҳим 
қисми бўлиб, талабалар муваффақиятини таъминлайди (Hattie, 2011)”
21
. 
Муайян омиллар педагогларда креативлик сифатлари, малакаларини ривожлантиришга 
тўсқинлик қилади. Шу сабабли педагогик жараёнда ўқитувчилар ушбу омилларни 
бартараф этишга эътибор қаратишлари лозим. Қуйидаги омиллар шахсда 
креативликни ривожлантиришга тўсқинлик қилади: 
“Креатив муҳитда ўқитувчи талабалар диққат-эътиборини жалб этиш 
мақсадида бирор бир янгиликдан фойдаланади. Қизиқувчанлик ва шубҳани 
уйғотувчи маълумот, талабаларни ўзига жалб этиб, уларда ўқишга бўлган 
интилишни кучайтиради (Koutstaal, 1997; Willis, 2006). Олиб борилган мия 
тақиқотлари шуни кўрсатдики, янгилик ҳамиша мияни фаоллаштиради. 
Ўқитувчи талабаларни янги маълумот ва манбалар билан таъминлаганда ёки 
янги стратегияларни қўллаганда, мия “уйғонади” ва эътибор қаратади. 
Масалан, бирор бир адабий асар қаҳрамони ёки тарихий шахсга ўхшаб 
кийиниш, тарихий буюм ёки замонавий предметлардан фойдаланиш, мусиқа 
эшиттириш, латифалар айтиш, синф хонасидаги жиҳозлар ўрнини 
алмаштириш, ўйинлар ўйнаш (бу ўрта мактаб ўқувчилари ва олий таълим 
муассасалари талабаларига ҳам бирдек тааллуқли), дарс шаклини ўзгартириш.
Креатив муҳитда ўқитувчи талабаларга тез-тез танлаш имконини беради. 
Танлов креативликни шакллантиришда муҳимдир (Sprenger, 2010) ва у 
талабаларни руҳлантириб, уларга ўқишни назорат қилиш имконини берибгина 
21
Ўша асар. – 15-бет. 
1) ўзини таваккалдан олиб қочиш; 
2) фикрлаш ва хатти-ҳаракатларда қўполликка йўл қўйиш; 
3) шахс фантазияси ва тасаввурининг юқори баҳоланмаслиги; 
4) бошқаларга тобе бўлиш; 
5) 
ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ютуқни ўйлаш


49 
қолмай, балки ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиради. Танлов ҳуқуқи нафақат 
ўқитувчи-талаба муносабатини яхшилаш, балки ҳар икки тарафнинг ҳам 
индивидуаллигини ифодалашга замин яратади (Deci, 1995). Танлов ҳуқуқи 
фақат бир томонлама бўлиши ҳам мумкин, яъни танлов талаба томонидан 
мустақил равишда амалга оширилиши ва якуний натижа икки ёки ундан кўп 
шаклда тақдим этилиши мумкин”
22

Олий таълим муассасаларида ҳам ўқитувчилар талабаларда креатив фикрлаш 
кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда уларнинг жамоа бўлиб, кичик 
ёки катта гуруҳларда ишлашлари учун зарур шарт-шароитни яратиб бера олишлари 
зарур. Зеро, катта ва кичик гуруҳларда ишлаш жараёнида билдирилган ҳар қандай 
фикрни креатив жиҳатдан ривожлантириш имконияти юзага келади. 
“Ўқитувчи 
креативлик 
дарсларида жамоа туйғусининг 
аҳамиятини ангалаган ҳолда, 
доимий 
равишда 
гуруҳларни 
ўзгартириб, талабаларда жамоа 
бўлиб 
ишлаш, 
бошқалар 
қобилияти 
ва 
маҳоратини 
ҳурмат 
қилиш 
кўникмаси 
шакллантиради. Ваҳоланки, якка 
тартибда 
ишлаш 
маълум 
вазиятларда 
самара 
берса, 
креативлик дарстарида кичик 
гуруҳларда 
ишлаш 
мақсадга 
мувофиқдир, чунки креативлик кўникмаси ижтимоий феномендир (Farrell, 
2001; John-Steiner, 2000; Sawyer, 2003, 2006b); Сойернинг фикрига кўра, 
креатив қарашлар жамоа бўлиб ишлаш жараёнида ва креатив ҳамкорлик 
натижасида шаклланади (Sawyer, 2006a, p. 42).
Ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиш мезонлари: 
талабаларни маълум соҳадаги қобилиятларига кўра кичик гуруҳларга 
бўлиш; талабаларни бундай қобилиятига кўра бўлиш асло креатив фикрлаш 
кўникмасига боғлиқ бўлмаслиги лозим. Бундай гуруҳларда талабалар эркин 
ҳаракат қила олишлари ва вақти келса бошқа гуруҳга ўтишга тайёр бўлишлари 
лозим; 
ҳамкорлик гуруҳлари талабаларнинг қизиқишлари асосида ташкил 
этилади; бундай гуруҳлар турли билим ва қобилият даражасига эга 
талабалардан иборат бўлиши ҳам мумкин. Кўп ҳолларда бундай гуруҳдаги 
талабалар маълум бир рол, яъни масъулиятни ўз елкаларига оладилар. Мазкур 
гуруҳни шакллантиришда асосий эътибор талабанинг когнитив ҳоҳиш-
исталарига эмас, балки унинг илмий ва ижтимоий билимига берилади; 
22
Ўша асар. – 16-бет. 


50 
 мослашувчан гуруҳлар талабаларнинг индивидуал эҳтиёжлари, 
қизиқишлари ва ҳоҳиш-исталари асосида ташки этилади. Гуруҳнинг 
қизиқишлари ўзгарса, шунга кўра унинг аъзолари ҳам ўзгаради. Бундай гуруҳ 
талабаларда мослашувчанлик кўникмасини шакллантиради.
Ўқитувчи талабалар мувафаққиятга эришишлари учун уларни қизиқарли, 
мураккаб вазифалар ва аниқ мақсад ва вақт билан таъминлайди. Маълум 
вазифани бажариш жараёнида талабалар ишга “берилиб” кетишлари сабабли 
улар вақт тушунчасини унутиб қўядилар (Csikszentmihalyi, 1996). Ваҳоланки, 
талабалар мактаб шароитида камдан-кам бундай ҳолатга тушсаларда, 
ўқитувчилар бундай муғҳитни яратишга интилишлари лозим”
23
.

Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish