bet 2/3 Sana 05.04.2022 Hajmi 3,35 Mb. #529819
Bog'liq
12.ўқитувчи психологияси
ЖАВОБЛАР ВАРАҚАСИДА ҲАР БИР ШКАЛАГА ДОИР САВОЛЛАР РАҚАМИ ВА ЖАВОБЛАР ВАРИАНТИ ТАРТИБ БИЛАН ЖОЙЛАШТИРИЛГАН. БУ ЭСА ЖАВОБЛАРНИ ТАРТИБ БИЛАН БЕЛГИЛАШ ВА ШКАЛАЛАР БЎЙИЧА НАТИЖАЛАРНИ ОСОН УМУМЛАШТИРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ. ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ БЕШТА ШКАЛА БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ ҚИЛИНАДИ. БИРИНЧИ НАВБАТДА БЕШИНЧИ ШКАЛАГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ. ТЕСТ НАТИЖАЛАРИНИНГ ҲАҚҚОНИЙЛИГИГА ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИНГАЧ, ШКАЛАЛАР БЎЙИЧА ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАР ТАҲЛИЛ ЭТИЛАДИ. АКС ҲОЛДА, ТЕКШИРИЛУВЧИ ТЕСТ САВОЛЛАРИГА ҚАЙТАДАН ЖАВОБ БЕРИШИ ЛОЗИМ. ҲАР БИР ШКАЛА БЎЙИЧА ОЛИНГАН МАЪЛУМОТЛАР ЎҚИТУВЧИНИНГ МАЪЛУМ ШАХСИЙ (ПСИХОЛОГИК) ХУСУСИЯТЛАРИНИ ИФОДАЛАЙДИ. ҚУЙИДА УЛАРНИНГ ТАВСИФИ КЕЛТИРИЛАДИ. НАТИЖАЛАР ҚАЙСИ ВАРИАНТНИНГ УСТУНЛИГИГА ҚАРАБ ИЗОҲЛАНАДИ. 1.Сизнингча, тарбияда энг муҳими нима? 1) ўқувчиларга билим бериш ва ғамхўрлик қилиш; 2) ўқувчиларни инсонларни ҳурмат қилишга ўргатиш; 3) уларда маълум қарашлар ва малакаларни шакллантириш. 2. Агар машғулот вақтида ўқувчилардан бири сизни чалғитса, бундан сизнинг жаҳлингиз чиқиб, дарсни давом эттира олмайсизми? 1) ҳа, жаҳлим чиқади, дарсни давом эттира олмайман; 2) бу менинг кайфиятимга боғлиқ; 3) йўқ. 3. Ўқувчи дарс пайтида сизга номаълум бўлган маълумотларни айтса (тақдим этса), сиз бунда пайтда қандай ҳолатга тушасиз? 1) уларга катта қизиқиш билан қарайман; 2) хижолат тортаман; 3) асабийлашаман. 4. Ўқувхонадаги тартибсизлик сизга қандай таъсир кўрсатади? 1) Ўқувхонада тартибсизлик бўлса, мен дарсни бошлай олмайман; 2) бунга эътибор бермайман; 3) вазиятга қараб иш тутаман. 5. Агар ўқувчига нисбатан ноҳақлик қилсангиз, сиз ноҳақлигингизни тан оласизми ёки йўқ? 1) ноҳақлигимни тан оламан; 2) ноҳақлигимни тан олмайман; 3) бундай ҳолатга дуч келмаганман. 6. Сизнинг иш фаолиятингизда энг муҳими нима? 1) ўқувчилар билан яхши муносабат ўрнатиш; 2) ҳамкасбларим билан яхши муносабатда бўлиш; 3) билмадим. 7. Гуруҳдаги айрим ўқувчилар сизнинг жаҳлингизни чиқарадими (асабингизга тегадими)? 1) тез–тез 2) баъзан; 3) ҳеч қачон. 8. Сизнинг дарсингизда бегона киши иштирок этса, бу сизга қандай таъсир кўрсатади? 1) мени илҳомлантиради; 2) менинг ишимга сира таъсир кўрсатмайди; с) мен эркин дарс бера олмайман. 9. Ўқувчи жамоат тартибини бузса, унга танбеҳ беришни ўз бурчингиз деб биласизми? 1) албатта; 2) йўқ; 3) вазиятга қарайман. 10. Сиз барча ўқувчилар билан бир хилда илиқ муносабатда бўласизми? 1) бу ҳақда бирор сўз айтишим қийин; 2) йўқ; 3) ҳа. 11. Танаффус вақтида сиз кимлар билан мулоқот қилишни афзал биласиз? 1) ўқувчилар билан; 2) ҳамкасбларим билан; 3) ёлғиз қолганим маъқул. 12. Сиз дарсга ҳамиша кўтаринки кайфиятда борасизми? 1) йўқ; 2) ҳар доим эмас; 3) ҳа. 13. Бошқалардан кўра сизнинг устунлигингизни кўрсатадиган сифатларингиз борми? 1) ҳа; 2) бирор гап айтишим қийин; 3) йўқ. 14. Сиз қандай раҳбарлар билан ишлашни афзал биласиз? 1) аниқ кўрсатмалар берувчи; 2) менинг ишимга аралашмайдиган; 3) ижодий ишлашим учун имконият яратиб берувчи. 15. Сиз ўзингиз яхши билмаган нарсалар ҳақида мулоҳазалар билдирганмисиз? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) эслай олмайман. 16. Сиз ўқувчиларингиз билан таълим муассасасидан бошқа жойларда тасодифан учрашиб қолсангиз қандай ҳолатга тушасиз? 1) бундай учрашувлар менга ҳузур бағишлайди; 2) ноқулай аҳволга тушаман; 3) бу менда ҳеч қандай туйғу ўйғотмайди. 17. Сиз бирор сабабсиз ҳолда ҳам ўзингизни бахтли ёки бахтсиз ҳис этасизми?. 1) тез-тез; 2) камдан-кам ҳолларда; 3) ҳеч қачон. 18. Сизга ҳамкасбларингиз ва маъмурият томонидан берилган танбеҳлар қандай таъсир кўрсатади? 1) танбеҳларга эътибор бермайман; 2) баъзан менинг асабимга тегади; 3) тез-тез асабимга тегади. 19. Дарс пайтида сиз белгиланган режага ҳамиша қаътий амал қиласизми? 1) ҳамма вақт амал қиламан; 2) тайёргарлик кўрмасдан дарс ўтишни афзал биламан. 3) вазиятга қараб иш тутаман. 20. Сиз ҳамкасбларингиз ҳақида ноўрин гапирганмисиз? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) эслай олмайман. 21. Сиз «Ўқувчи қандай хулқ-атворга эга бўлса, уни шундайлигича қабул қилиш керак», деган мулоҳазани маъқуллайсизми? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) бу гапда маълум ҳақиқат бор. 22. Сиз яқин қариндошларингиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингизнинг илиқ муносабати ва қўллаб-қувватлашига муҳтожмисиз? 1) ҳа; 2) баъзан; 3) йўқ. 23. Ўқувчилар ёки ҳамкасбларингиз билан бўлажак учрашувингиз ҳақидаги фикр сизни қандай ҳолатга солади? 1) менга ҳузур бағишлайди; 2) алоҳида туйғу уйғотмайди; 3) қийин аҳволга солади. 24. Агар ўқувчи дарсда асабингизга тегадиган қилиқлар қилаверса, сиз қандай йўл тутасиз? 1) уни жазолайман; 2) унга парво қилмайман; 3) унинг нима учун бундай қилаётгани сабабини аниқлашга уринаман. 25. Сиз дарсларга сидқи дилдан тайёрланасизми? 1) одатда; 2) баъзан; 3) ҳар доим. 26. Ишда сиз учун энг муҳими нима? 1) ўқувчиларга бўлган меҳрим; 2) мени ҳамкасбларимнинг тан олиши; 3) бошқалар учун кераклигимни ҳис этиш. 27. Сизнинг дарсни муваффаққиятли ташкил этишингиз руҳий ва жисмоний ҳолатингизга боғлиқ бўладими? 1) тез-тез; 2) баъзан; 3) боғлиқ эмас. 28. Ҳамкасбларингизнинг сизга самимий муносабатда бўлишига ишонасизми? 1) ишонаман; 2) ишонч йўқ; 3) бу саволга жавоб беришим қийин. 29. Агар ўқувчи сиз қабул қила олмайдиган нуқтаи назарни билдирса, қандай йўл тутасиз? 1) мен унинг хатосини тушунтириш ва тузатишга ҳаракат қиламан; 2) дарҳол суҳбат мавзусини ўзгартираман; 3) унинг нуқтаи назарини тушунишга ҳаракат қиламан. 30. Сиз ишга кеч келасизми? 1) ишга доимий равишда кеч келаман; 2) камдан-кам ҳолда ишга кечикаман; 3) ишга ҳеч қачон кеч қолмайман. 31. Агар сизнинг кўз ўнгингизда ўқувчини сабабсиз жазолашса, унга қандай муносабат билдирасиз? 1) мен уни дарҳол ҳимоя қиламан; 2) ҳамкасбимни алоҳида хонага чақириб, унга танбеҳ бераман; 3) бировнинг ишига аралашишни ноўрин ҳисоблайман. 32. Иш жараёнида кучли руҳий ва жисмоний зўриқиш сезасизми? 1) одатда; 2) баъзан; 3) камдан-кам ҳолда. 33. Сиз ўз касбий маҳоратингиз юксаклигига ишонасизми? 1) албатта; 2) унчалик ишонмайман; 3) ўйлаб кўрмаган эканман. 34. Сизнингча, ўқувчилар жамоаси учун энг муҳими нима? 1) тартиб-интизомга риоя этиш; 2) зиддиятларга йўл қўймаслик; 3) ўқувчиларнинг ижодий ишлашлари учун имкон яратиш. 35. Сиз «бугунги ишни эртага қолдирма» мақолига амал қиласизми? 1) доимо; 2) баъзан; 3) ҳеч қачон. 36. Сиз «Бу ўқувчи мени ёқтирмайди, шунинг учун унга берадиган маслаҳатларим бефойда» деган мулоҳазани маъқуллайсизми? 1) ҳа, тўла маъқуллайман; 2) йўқ; 3) бу гапда маълум ҳақиқат бор. 37. Иш билан боғлиқ фикрлар сизга уйқу бермайдиган ҳолатлар бўладими? 1) тез-тез; 2) камдан-кам; 3) ҳеч қачон халақит бермаган. 38. Мажлис ва педагогик кенгашларда ўзингизни қийнаган масалалар бўйича сўзга чиқасизми? 1) тез-тез; 2) баъзан; 3) бошқаларни тинглашни афзал биламан. 39. Сиз ўқитувчининг ўқувчиларга баланд овоз билан гапириши, дўқ уриши лозим деб ҳисоблайсизми? 1) агар ўқувчи шунга лойиқ иш қилган бўлса; 2) бу саволга жавоб беришим қийин; 3) йўқ. 40. Сиз зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетишнинг тўғри йўлларини топа оласизми? 1) ҳамма вақт эмас; 2) билмайман; 3) ҳамиша топа оламан. 41. Сиз таътил вақтида ўқувчилар билан мулоқот қилишга эҳтиёж сезасизми? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) баъзан. 42. Сиз қийинчиликларни бартараф этиш учун ўзингизда етарлича куч топа оласизми? 1) баъзан; 2) одатда, топишга ҳаракат қиламан; 3) доимо топаман. 43. Сиз ўз ишига нолойиқ одамларнинг буйруғини бажарганмисиз? 1) ҳа; 2) эслай олмайман; 3) йўқ. 44. Дарсдаги кутилмаган вазиятлар ҳақидаги фикрингиз... 1) улар ўқув жараёнига халақит беради; 2) яхшиси уларга эътибор бермаслик керак; 3) таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш лозим. 45. Сиз одамларга нисбатан носамимий муносабатда бўлганмисиз? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) эслай олмайман. 46. Сиз ўқитувчи билан ўқувчи ўртасидаги зиддиятли ҳолатни кузатсангиз нима қиласиз? 1) ўқувчини қўллаб-қувватлайман; 2) ўқитувчини қўллаб-қувватлайман; 3) бетараф қоламан. 47. Ўқув йили боши ёки охирида соғлиғингиз борасида муаммолар туғилганми? 1) ҳа, бундай бўлиши табиий; 2) баъзан; 3) йўқ. 48. Ўқувчиларингиз сизга хайрхоҳлик билан муносабатда бўлишадими? 1) ҳа; 2) ҳаммаси эмас; 3) билмайман. 49. Раҳбарнинг талаблари мутлақо асоссиз бўлса, улар сизда норозилик кайфиятини уйғотадими? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) жавоб беролмайман. 50. Баъзи тест саволларига жавоб беришда қийналдингизми? 1) ҳа; 2) йўқ; 3) эслай олмайман. Do'stlaringiz bilan baham: