20
маввзуси Аллоҳнинг каломидир. Унда ҳар қандай ҳикмат ва
фазилат
жамланган, олдинги ва кейингиларнинг хабарлари, инсонларнинг ўзаро
муносабатларига оид ҳукмлар мавжуд ҳамда унинг ажоиботлари тугамайди.
Иккинчиси, мақсади жиҳатидандир. Чунки унинг мақсади мустаҳкам арқонни
ушлаш ва ҳақиқий саодатга эришишдир. Учинчиси, унга эҳтиёжнинг
катталигидадир. Чунки ҳар бир диний ва дунёвий комиллик шариат илмлари,
диний маърифатга муҳтож. Булар эса, Аллоҳнинг китобисиз бўлмайди».
Бундан ўн тўрт аср нозил бўлган Қуръони каримнинг на бир ҳарфи ва на
бир сўзи ўзгаришсиз келмоқда. Чунки Фуссилат сурасининг 42-оятида: «Унга
ботил нарсалар на олдидан ва на орқасидан кела олади. У Ҳаким ва Ҳамид Зот
томонидан нозил бўлгандир» дея Қуръон муҳофаза қилиниши таъкидланган.
Бироқ унинг маъноларини тушунишда турлилик бўлиши ва ўзгариши мумкин.
Чунки тарихда ҳам ҳозирги кунда ҳам пайдо бўлган оқимлар Қуръонни
нотўғри тушуниш сабабли адашдилар. Бу мазмундаги ҳадис Жобир ибн
Абдуллоҳ томнидан ривоят қилинган: «Бир киши Ҳунайн
томонидан
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Жиърония деган жойдаликларида
олдиларига келди. Ҳазрати Билолнинг кўйлакларида кумуш бор эди, ундан
Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) одамларга олиб тарқатаётгандилар.
Халиги одам: «Эй Муҳаммад, адолат қилинг», деди. Шунда Росулуллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сенга вайл бўлсин, агар мен адолат қилмасам
бошқа ким адолат қиларди. Адолат қилмаганимда сен маҳрум бўлиб, хасратда
қолардинг», дедилар. Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу): «Рухсат беринг, эй
Росулаллоҳ, бу мунофиқни ўлдирай», деди. У зот: «Одамлар мени «ўз
саҳобаларини ўлдираяпти» дейишидан Аллоҳ сақласин. Бу ва унинг
шериклари Қуръон ўқийдилар, лекин У (Қуръон) томоқларидан ўтмайди. Улар
ундан (диндан) ўқ камондан отилиб чиқиб кетгандай чиқиб кетишади»,
дедилар». Ҳузайфа (розияллоҳу анҳу)дан келтирилган ривоятда «қалблари уни
англамайди» тарзида айтилган.
Имом ан-Нававий ушбу ҳадис борасида қуйидагиларни айтади: «Қози
ушбу сўзда иккита таъвил бор дейди. Биринчиси, уларнинг қалблари
(Қуръонни) англамайди ва ўқиган нарсаларидан фойда ололмайди. Уларга
лаби, томоғи қимирлаб, ўқишларидан бошқа насиба йўқ. Чунки лаб ва оғиз
билан ҳарфлар ҳосил бўлади. Иккинчиси, уларнинг амаллари ва тиловатлари
кўтарилмайди ҳамда қабул ҳам бўлмайди».
Қуръони каримнинг Анъом сураси 92-оятида: «Биз нозил қилган ушбу
Китоб муборакдир. У олдингиларини тасдиқлайди», 155-оятида «Биз нозил
қилган ушбу Китоб муборакдир. Унга эргашинглар ва тақво қилинглар. Шояд
раҳм қилинсангизлар», Анбиё сураси 50-оятида «Ушбу зикр муборакдир, Биз
уни нозил қилдик. Сизлар уни инкор этасизларми?!», Сод сураси 29-оятида
«Биз Сизга нозил қилган Китоб муборакдир. Унинг оятларини тадаббур
қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун (нозил қилдик)» дейилиб,
уларда «муборак» сўзи ишлатилган. «Муборак» сўзини Абу Ҳайён
ал-Андалусий: «Қуръоннинг
баракоти ундаги фойдалар, мавъиза ва
ҳикматлар, олдинги халқларнинг хабарлари, ажр-савоблар,
касалликлардан
21
шифолиги, ўқувчиларини шафоат қилиши, Аҳлуллоҳ ва мукаррам фаришталар
билан бўлиши ҳамда шу каби саноқсиз баракотлардир».
Фахруддин ар-Розий эса: «Маъно аҳли «муборак Китоб» сўзини
яхшиликлари кўп, барака ва манфаати давомли, савоб ва мағфиратнинг
башоратини беради, қабоҳат ва маъсиятдан қайтаради, дейди. Мен илмлар ёки
назарий ёки амалий бўлади дейман. Назарий илмларнинг энг шарафлиси ва
мукаммали Аллоҳнинг зоти, сифатлари, феъли, ҳукмлари ва исмларини
билишдир. Буларни Қуръондан бошқа жойда тўлиқроқ эканини кўрмайсан.
Амалий илмлар бадан ёки қалбда бўлиб, уларни ахлоқ ва нафсни поклаш деб
ҳам номлагади. Ушбу масалаларни ҳам Қуръондан бошқа жойда мукаммалроқ
топа олмайсан».
Имом ал-Байзовий эса: «Илмларнинг қадри энг улуғи,
шарафли ва
ёрқинроғи тафсир илмидир. Чунки у диний илмларнинг боши, шариат
қоидаларининг асоси ва таянчи саналади. У ҳақида фақатгина усулий ва
фаръий илмларда моҳир бўлган, араб тили ва адабиётини пухта ўзлаштирган
кишиларгагина гапиришга рухсат берилади». Тафсир илми ҳақида бу
каби
фикрлар кўп берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: