ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
163
ри 25 тийин, 7 ноябрга 40 тийиндан ҳақ тўланди.
1990 йилда 1 кг пахтага 25 тийин, якшанба куни 40
тийин, 7 ноябр кунига 50 тийиндан берилди. 1991
йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони билан қўлда терилган пахтанинг бир ки
-
лосига 40 тийиндан, машинада терилган бир тонна
пахта учун 25 сўмдан тўланиши белгиланди. Пахта
харид нархи 50 % га оширилди
312
.
Пахта харид нархининг оширилиши натижасида
1990 йил 15 сентябрда Термиз туманидаги Гулбаҳор
совхози республикада пахта топшириш мажбурия
-
тини биринчи бўлиб бажарди. Орадан бир ой ўтгач,
Сурхондарё вилояти, 16 октябрь куни Республика
пахтакорлари ўз мажбуриятларини бажардилар.
Ўша йили Ўзбекистонда ҳар беш кунда 1 миллион
тоннадан пахта топширилди. 20 октябрь ҳолатига
кўра, Ўзбекистонда 5,5 миллион тонна пахта ҳосили
йиғиштириб олинди. 1991 йилда Ангор туманидаги
Октябрь 50 йиллиги колхозининг Эшбўри Алиқу
-
лов бошлиқ бригадаси гектаридан 37 центнердан
ингичка толали пахта етиштирдилар
313
. Пахта қоғоз
саноати марказий илмий-текшириш институти
томонидан берилган маълумотларга кўра 1 тонна
ўртача толали пахтадан 8620 метр, шунча миқдор
-
даги ингичка толали пахтадан 15150 метр газлама
тўқиш мумкин экан, кейингисининг нархи 1,5-2 ба
-
робар юқори юради
314
.
Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» совхози
қайта қуриш ва мустақилликка эришиш даврида
312
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 507-фонд, 1-рўйхат, 81-иш,
35-варақ.
313
Сурхондарё вилояти давлат архиви. 507-фонд, 1-рўйхат, 89-иш,
69-варақ.
314
Жўрақулов Б., ва бошқалар. Ингичка толали пахтадан юқори
ҳосил олиш агротехникаси. –Б. 6.
Якубова Диларам Таджиевна
164
Республиканинг энг илғор пахтачилик хўжалигига
айланди. 1986-1991 йилларда хўжалик пахта топ
-
шириш режасини вилоят ва республикада биринчи
бўлиб бажарар, пахтанинг асосий қисмини маши
-
нада териб, четдан ёрдамчи олмайдиган даражага
етди. Совхоз пахтадан олинадиган даромадни оши
-
риш мақсадида «тегирмон» усулини қўллаб, пахта
-
ни заводга топширмай, хўжаликнинг ўзида тоза
-
лашга эришди. Бу усул 1990-1991 йилларда бутун
республикада оммалаштирилган ва оммавий ахбо
-
рот воситалари орқали тез-тез тилга олинган эди.
Ўзбекистон ёғ-мой саноати 1990 йили қарийб 0,3
млн тонна ёғи, 1 млн тоннадан зиёд шрот (тахта,
кунжара) олди. Шелухаси эса моллар учун тўйимли
озуқа ҳисобланади. Пахтадан олинадиган маҳсулот
-
лардан фойдаланмайдиган халқ хўжалигининг би
-
рон бир тармоғини топиш қийин. Шунинг учун ҳам
у мамлакатимиз иқтисодиётида металл, ёнилғи ва
дон сингари жуда катта аҳамиятга эга бўлган ашё
ҳисобланади
315
.
Хуллас, 1971-1991 йиллар оралиғида вилоятда
пахта етиштириш ҳажми кўпайди. Суғориладиган
ерларнинг 65 % пахтачиликка берилди. Бироқ, бу
йилларда Ўзбекистон қишлоқхўжалигини ривож-
лантириш стратегияси чинакам ислоҳотчилик маз
-
мунига эга бўлмади. Муаммодан қутилишнинг бир
-
дан-бир йўли янги ислоҳотларни амалга ошириш,
инсонларнинг ерга бўлган муносабатини қатъиян
ўзгартиришдан иборат эди.Афсуски, бу ислоҳот
-
ларни амалга оширишда мустабид тузум сиёсати
тўсқинлик қиларди.
315
Жўрақулов Б., ва бошқалар. Ингичка толали пахтадан юқори ҳо
-
сил олиш агротехникаси. –Б. 5.
Do'stlaringiz bilan baham: |