Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
49
даврда Тожикистон АССР Ўзбекистон таркибидаги 
мухтор республика бўлганлиги учун ҳам ички миг-
рация жараёнида иштирок этган.
Ўзбекистонда 1929-1932 йилларда Андижон
Фарғона, Тошкент округларининг йигирма мин
-
гга яқин хўжалик аҳолиси Самарқанд, Бухоро, Сур
-
хондарё округларидаги пахта экишга қулай бўлган 
ҳудудларга кўчирилган
80
. Аҳолини кўчириш сиё
-
сатида республика ташқарисига кўчиришлар ҳам 
алоҳида ўрин тутади. 1930 йили 510 хўжалик (1530 
киши) Андижон округидан Кавказ ортига кўчирил
-
ган
81
. Биринчи беш йиллик мобайнида 7312 хўжа
-
лик Фарғона водийси округларидан Тожикистон 
ССРга кўчирилган. Фарғона водийси деҳқонлари
-
нинг кўчирилиши демографик кескинликни юмша
-
тиш билан бирга уларнинг пахтачилик соҳасидаги 
тажрибасини бошқа ҳудудларга ёйишда қўл келди. 
Кўчирилганларнинг ижтимоий таркиби турлича 
бўлган, бироқ уларнинг асосий қисми ерсиз, кам
-
бағал хўжаликлар эди. Бунинг ўз сабаблари бўлган. 
Авваламбор, марксча-ленинча синфийлик назари
-
ясига кўра ер биринчи навбатда камбағалларга бе
-
рилган. Иккинчидан, кўчириш сиёсати ер тақчилли
-
ги муаммосини ҳал этишга қаратилган бўлиб, унда 
ерсиз ёки кам ерли одамларгина кўчирилган. Кам
-
дан-кам ҳолларда бой-қулоқ хўжаликлар мажбурий 
тартибда кўчирилган. Баъзан, аҳолини кўчириш 
бой-қулоқ хўжаликлар, сиёсий ҳуқуқдан маҳрум 
этилганлар, умуман ҳукуматнинг «қора рўйхати
-
га» тушганлар учун жон сақлаш имконини берган. 
Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фарғона қиш-
лоғида яшовчи 1920 йилда туғилган Мамажонов 
80 
Денов туман давлат архиви. 6-фонд, 1-рўйхат, 52-иш, 56-варақ.
81
ЎзР МДА, Р-90-фонд, 8-рўйхат, 687-иш, 22-варақ.


Якубова Диларам Таджиевна
50
Муҳаммадисо ота шундай маълумот беради: «Бу 
ерга Риштондан ота-онам, иккита акам, мен, битта 
укам 1930 йилларда кўчиб келганмиз. Дадам аввал 
бригадир эди. Ўша кезларда буғдой ўрнига пахта 
экасизлар деган гaп чиққанида, буғдой ерида пах
-
та бўлмайди дегани учун бир йилга қамалади. Кўр
-
па-гиламларимизни «обиска» («опись» – рўйхат) 
қилиб тортиб олишди ва ким ошди савдосига қўй
-
ишди, еримиз ҳам мусодара бўлди. Дадам қайтгач, 
қўшнимизнинг уйида ётиб юрдик. Бир «комсомол» 
деган одам бор экан: «Қулоққа жой берсанг қулоқ 
бўласан», – деди. Уй эгаси мажбур бўлиб бизни ҳай
-
дади, молхона, отхоналарни оқлаб тозалаб ўтир
-
дик, чойхона, мачитларнинг бурчакларида яшадик. 
Қўним топмадик, Охири рўйхатга олиш бошланиб, 
дадам билан акам рўйхатга ёзилди, орқасидан жў
-
на-жўна бошланди. Нима қиламиз, уйимиз йўқ. Шу 
тахлитда 11 хўжаликни «пахта устаси» бўласизлар 
деб, қизил вагонга уриб шу ерга олиб келдилар»
82
.
Аҳолини кўчириш сиёсати ўзбекларнигина эмас, 
балки, бошқа миллат вакилларини ҳам ўз гирдобига 
тортган. 1929-34 йилларда 6312 нафар бошқа мил
-
лат вакиллари кўчирилган
83
. Қирғиз, қозоқ, турк
-
манларнинг кўчманчи қисмини ҳам ўтроқлашти
-
риш баҳонасида ўзлаштирилмаган ҳудудларга 
кўчирилган. Яҳудийларни кўчириш сиёсатига тор
-
тиш масаласи ҳам алоҳида кўриб чиқилган. Ўша 
вақтга қадар тирикчилик манбаи майда ҳунарманд
-
чилик ёки савдо-сотиқ бўлган яҳудийлар дехқончи
-
лик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Аҳоли
-
ни кўчириш кампаниясининг иккинчи босқичида 
82
«Мерос» жамғармаси материалларидан. Мамажонов Муҳаммад 
Исо билан бўлган суҳбатдан. 2008 йилнинг апрель ойи. Сурхондарё 
вилояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ фуқаролар йиғини.
83 
ЎзР МДА, Р-90-фонд, 8-рўйхат, 2006-иш. 87- варақ.



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish