II. Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишни ташкил этиш.
Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишнинг умумий масалалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат сув кадастри маълумотлари республика, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари, дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари бўйича, ер ости сувлари бўлими бўйича эса гидрогеология минтақалари бўйича ҳам тизимлаштирилади ва нашр этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ер усти сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар сув объектлари ва уларнинг майдонлари, давлат ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича умумлаштирилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
25. Ер ости сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар конлар, дарё ҳавзалари ва уларнинг майдонлари, сувли горизонтлар ва ер ости сувлари ҳавзалари, вилоятлар ҳамда умуман республика бўйича умумлаштирилади.
26. Ер ости сувлари ресурсларини баҳолаш уларнинг ер усти сувлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар давлат аҳамиятига эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича, шунингдек, сувдан фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 411-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 17-18-сон, 156-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Давлат сув кадастрини юритиш тизимининг ягоналигини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Давлат сув кадастрининг тегишли бўлимлари бўйича) ишлаб чиқиладиган Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмалар, Давлат сув кадастри нашрлари макетлари ва Давлат сув кадастри бўйича бошқа норматив-техник ҳужжатлар «Ўзгидромет» маркази билан келишиб олиниши керак.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлашда тезкорликни ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасини ошириш учун «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими ташкил этилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона техник топшириқ асосида «Ўзгидромет» маркази, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг тармоқ ахборот тизимлари негизида лойиҳалаштирилади ва ташкил этилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
31. Давлат сув кадастрини юритиш учун ер усти сувлари, ер ости сувлари ва сувдан фойдаланиш бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро бош маркази, Давлат сув кадастри идораларга қарашли бош марказлари ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Давлат сув кадастри идоралараро бош маркази функциясини «Ўзгидромет» марказининг гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бажаради.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 августдаги 644-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 889-модда)
33. Давлат сув кадастрининг идоралараро бош марказларининг, Давлат сув кадастрининг ҳудудий марказлари ва маҳаллий органларининг функцияси («Ер усти сувлари», «Ер ости сувлари» ва «Сувдан фойдаланиш» бўлимлари бўйича) тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |