Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 280,5 Kb.
bet3/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua

3. Давлат сув кадастри сувни миқдор ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни қайд қилиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўз ичига олади. Давлат сув кадастри (ДСК) ва сув ресурсларини ҳисобга олиш, мақсад ва вазифалари. ДСКнинг таркибий қисмлари: гидрологик ўрганилганлик, гидрологик йилномалар, асосий гидрологик кўрсаткичлар, юза сувлар ресурслари, музликлар каталоги. ДСКнинг таркибий қисмларида келтириладиган маълумотлар, уларга юклатилган вазифалар, фарқлари.
4. Ер сиртининг океанлар ва денгизлар сувлари билан қопланган юзаси умумий ном билан Дунё океани деб аталади. У планетамизнинг сув қобиғи бўлган гидросфе­ранинг ажралмас ва асосий қисмидир. Гидросфера Дунё океанидан ташқари, юқорида айтилгандек, қуруқликдаги сувлар­дарё­лар, кўллар ва музликлардан, атмосферадаги сув буғларидан, тупроқдаги намликдан, шунингдек, ер ости сувларидан таш­кил топган.
Ер курраси умумий майдони (510 млн.км2)нинг 361 млн.км2 ёки 71 фоизини Дунё океани эгаллаган, қуруқликлар юзаси эса 149 млн.км2 ёки унинг 29 фоизини ташкил этади. Қуруқликдаги барча ички сув ҳавзаларининг йиғинди май­дони унинг умумий майдонининг 3 фоизидан камроғини, музликлар эса тахминан 10 фоизини ташкил этади.
Ер куррасида қуруқлик ва сув юзалари нотекис тақ­симланган: қуруқликнинг катта қисми шимолий ярим шарда бўлиб, унинг юзаси 39 фоизни ташкил этади: жанубий ярим шарда эса қуруқлик бор йўғи 19 фоизни эгаллаган. Бундай тақсимланиш атмосферанинг умумий циркуляциясига ва сувнинг табиатда айланишига катта таъсир кўрсатади.
Гидросферанинг турли қисмларида сув миқдорининг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлардан кўриниб ту­рибдики, Ер куррасидаги сувнинг умумий ҳажми 1 млрд 386 млн.км3 дан ортиқ. Бундан 1 млрд 338 млн.км3 қисми Дунё океанида, 234 млн.км3-Ер пўстида, 26 млн.км3-музлик­ларда, 176 минг км3­кўлларда, 2,1 минг км3 эса дарёлардадир (1­жадвал). Ердаги сувнинг умумий ҳажми тахминан ҳисоб­ланган, чунки ер ости сувларининг миқдори ҳали унчалик аниқ баҳоланган эмас.
Ер куррасидаги чучук сувларнинг умумий заҳираси 35 млн.км3 деб баҳоланади (Ердаги умумий сув ҳажмининг 2,3 фоизи), унинг 68 фоизидан кўпроғи Антарктида ва Грен­ландия музликларида ва 30 фоизи ер ости сувларидан ибо­ратдир. Ҳозирги пайтда фойдаланиш учун мумкин бўлган чучук сувлар миқдори Ердаги умумий сув ҳажмининг тах­минан 0,3 фоизини ташкил этади.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish