Тадбирлар номи



Download 0,7 Mb.
bet26/38
Sana10.07.2022
Hajmi0,7 Mb.
#770369
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38
Bog'liq
Фарғона водийси чор Россияси мустамлакачилиги даврида 2010

Таянч иборалар:
1. Кўчманчи чорвадор. 3. Ярмарка.
2. Ўтроқ деҳқон. 4. Олиб-сотар.
5. Коммерсант.
Мустаҳкамлаш саволлари:
1. Савдонинг ва бозорнинг қандай турларини биласиз?
2. Нима сабабдан турли жойларда, ҳафтанинг турли кунларида бозорлар ташкил этилган?
3. Вилоятда пахта билан савдо қилишнинг қандай турлари мавжуд эди? Уларни
таҳлил қилиб беринг.
4. Фарғона вилояти ташқи савдода қаерлар билан алоқада бўлган ва қандай товарлар билан савдо қилган?
5. Савдо йўллари қандай эди ва ҳозирги алоқалар билан солиштиринг?
6. Россияга чиқарилган товарлар ҳақида сўзланг.
8-МАВЗУ: ЧОР РОССИЯСИ МУСТАМЛАКАЧИЛИГИ ДАВРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА МАДАНИЙ ҲАЁТ


РЕЖА:
1. Чор Россиясининг маориф ва маданият соҳасида олиб борган мустамлакачилик сиёсати.
2. Рус-тузем мактабларининг очилиши, унинг мақсад ва вазифалари.
3. Водий шаҳарларида янги усул мактабларининг очилиши.
4. Адабиёт, кутубхоналар ва музейларнинг ташкил топиши.


1. Чор Россиясининг маориф ва маданият соҳасида олиб борган мустамлакачилик сиёсати.
Ўрта Осиё Чор қўшинлари томонидан босиб олинганидан кейин ўлкада ўзига хос тарихий шароит вужудга келди. Аввало, ўлка сиёсий, иқтисодий ва миллий зулм остига тушди. Натижада шу ҳукмронлик муҳити биринчи навбатда маданият, фан, санъат, адабиёт, ижтимоий-сиёсий фикр, халқ турмуш тарзи каби соҳаларга ўз таъсирини ўтказди. Ўлкада Европа турмуш тарзи билан халқнинг асрий анъаналари юзма-юз келди. Уларнинг бир қанча соҳалари зиддиятли тўқнашган бўлса, баъзиларида эса яқинлашув жараёни кузатилди. Бу воқеа ва тарихий ҳодисалар XIX аср охири, XX аср бошларидаги жараён сифатида ривожланиб борди.
Мустамлакачилар мафкураси босқинчи, зулмкор куч сифатида ўлкадаги миллий маданиятга тиш-тирноғи билан қарши бўлган бўлса, Туркистон ҳудудидаги жоҳил кучлар ҳам Европанинг илғор фан ва маданиятига шундай муносабатда бўлдилар. Демак, ҳар икки тарафнинг реакцион кучлари миллий маданиятнинг барқ уриб ўсишига тўсқинлик қилдилар. Аксинча, ҳар икки тарафнинг илғор кучлари эса ўлкада илм-фан ва маданиятнинг умумий ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.
Бу даврда тарихий шароит туфайли ўзига хос маданият юзага келди. Бир томонда, капиталистик муносабатларнинг кириб келиши, иккинчи томонда, типик феодал муносабатларнинг емирилиши бошланган эди.
Туркистон генерал-губернатори С.М.Духовский халқни доимий бўйин эгишга мажбур қиладиган ҳужжат тайёрлаб, уни тасдиқлаб беришларини юқори даргоҳлардан сўрайди. Улар қуйидагилардан иборат эди:
1. Халқнинг маънавий-руҳий ҳолатига кучли таъсир ўтказувчи барча мусулмон муассасалари, айниқса мадраса ишларига фаол даражада аралашиш.
2. Барча мусулмонларни бирлаштиришга қодир бўлган куч мусулмон бошқарувчи идорасига йўл қўймаслик.
3. Барча мактабларни маъмурият ихтиёрига ўтказиш ва барча мусулмон ўқув юртлари ва диний муассасаларни рўйхатдан ўтказиб, уларни доимий назоратга олиш.
4. Туркистон мусулмонларига ҳам яҳудийларга нисбатан ўрнатилган муносабат ва муомалани жорий қилиш, шунинг учун барча мусулмон мактабларига яҳудийлар ҳақидаги 1893 йил 1 март қонунини қўллаш; бу қонунга кўра, мусулмон мактаблари ўқитувчилари ҳар йили алоҳида гувоҳномалар олишлари ва улар учун ҳақ тўлашлари лозим.
5. Сиёсий жиҳатдан зарарли деб топилган мусулмон муассасаларини ёпиш ҳуқуқини генерал-губернаторга бериш, оила ва никоҳ ишларини ҳал қилиш ҳуқуқини рус маъмуриятига қайтариб бериш.
Генерал-губернатор бу таклифнинг умумий асосини белгилаб «нодон ва эҳтиросли осиёликлар учун ислом ҳамон кучли таъсир қилишини» уқтириб, бунинг ҳали узоқ вақт давом этишини таъкидлаб ўтди.



Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish