IX-Мавзу: Ишга жойлаштириш технологияси
|
9.1-мавзу. Меҳнат бозори, унинг моҳияти ва ишлаш механизми
Меҳнат бозори тушунчаси. Меҳнат бозори конъюнктураси. Меҳнат бозори инфратузилмаси ва унинг туркумланиши. Меҳнат бозорини тартибга солишда меҳнат ва бандликни таъминлаш хизматларининг ўрни.
9.2-мавзу. Ишга жойлаштириш ва бандлик. Ишга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари
Ишга жойлаштириш ва бандлик билан боғлиқ Давлат сиёсати. Аҳоли бандлиги масаласи бўйича Давлат органлари тизими, бандликка кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, бандликка кўмаклашишни мувофиқлаштирувчи идоралар, корхоналарда ходимлар билан ишлаш бўлимлари фаолияти, ижтимоий ҳимоя қилиш ташкилотлари тизими ва бошқалар. Битирувчиларни ишга жойлаштириш шакллари ва босқичлари.
Аҳолини ишга жойлаштиришнинг маъмурий-ҳуқуқий базаси. Ёшлар бандлигини ҳуқуқий тартибга солиш. Меҳнат муносабатлари. Меҳнат шартномаси. Меҳнатга ҳақ тўлаш. Синов муддати билан ишга қабул қилишни расмийлаштириш. Ишга жойлаштириш тартиби ва ундаги муаммолар.Ишсизлик ҳолати. Ишга жойлаштиришдаги муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимлари.
9.3-мавзу. Касбий фаолиятдаги асосий тушунчалар
“Рақобатбардошлик”, “Лавозим”, “Касбий муваффақиятга эришиш” ва бошқа тушунчалар. Касблар бўйича Давлат таълим стандарти талабларига жавоб берадиган мутахассислар ва улар ваколатларининг ҳозирги ҳолати. Инсон ҳаёти давомида таълим олиши ва малакасини ошириши – касбий муваффақиятга эришишнинг зарурий шарти сифатида. Битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатлари, рақобатбардошлиги, уларнинг ўз касби ва мутахассислиги бўйича меҳнат фаолиятини олиб боришларига мослашиши.
9.4-мавзу. Иш излаш технологияси. Ахборот билан ишлаш
соҳасидаги ваколатлар
Ташкилотни танлаш тартиби: Бошланғич қадам, иш излашнинг қоидалари ва талаблари. Ишга жойлаштириш босқичлари. Ишга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи сабаблар. Давлат ва нодавлат ташкилотларга ишга қабул қилишда шахсларни танлаш ҳамда саралашнинг замонавий йўналишлари.
Анъанавий ва ноанъанавий ахборот манбалари. Бўш иш ўринларини аниқлаш. Давлат бандликни таъминлаш органларига мурожаат қилиш. Рекрутинг агентликлар, Иш излашда интернетдан фойдаланиш қоидалари. Ташкилотларда ҳодимлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Телефонда суҳбатлашишнинг асосий қоидалари. Бўш иш ўринлари юзасидан телефонда суҳбатлашиш.
9.5-мавзу. Ишга жойлашиш мақсадида бандликка кўмаклашиш муассасаларига мурожаат қилувчилар билан мулоқот қилиш этикаси
Ишга жойлашиш мақсадида бандликка кўмаклашиш муассасаларига мурожаат қилувчилар ва муассаса ходимларига қўйиладиган касбий ва аҳлоқий талаблар. Ишбилармонлик муносабатларида этиканинг моҳияти. Инсоннинг янги ишга киришимлилиги. Янги ҳодим томонидан ташкилотнинг меъёр ва қадриятларини ўзлаштирилиши. Иш жойидаги муносабатларнинг психологик қийинчиликлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |