2-§. Шартнома нштирокчилари
Иш бажприш соҳасидаги шартномада икки тараф иштирок чтади. Улардан бири пудратчи ишни бажарувчи, иккинчиси эса, оуюртмачи — иш кхмсмдан топшириқберувчидир. Тадбиркорлик фаолиятинн олиб борувчи давлат жамоат ташкилотлари ва кор.чоналар. чусусий корхоналар, шунингдек, тадоиркор, ии^билармон фуқаролар пудратчи ва буюртмачи х.исобланадилар,
Даала! корхоналари уз низомларида тадбиркорлик билан шугулланишга рухсат этилган бўлсагина шартномада пудратчи сифатида иштирокэтишлари мумкин.
Маълум бир буюртмани бажариш учун буюртмачи билан пудратчи ўртасида шартнома тузилади. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишуви билан ишни пудратчининг шахсан ўзи бажариши белгиланган бўлмаса, пудратчи маълум бир ишларни бажариш юзасидац, бошқа пудратчи билан шартнома тузиши мумкин. Бундай ҳолда пудратчи бош пудратчи, маълум бир қўшимча ишни бажариш учун бош пудратчи билан шартнома тузган пудратчи, ёрдамчи пудратчи деб аталади.
Бош пудратчи ёрдамчи пудратчини келишилган шартнома бўйича ишни бажариш билан боғлиқ зарур материаллар билан таъминлашга мажбур. Ишни бажариш муддати бош пудратчи билан ёрдамчи пудратчи ўртасидаги келишув билан белгиланади. Ёрдамчи пудратчи ишни бажариш билан боғлиқмуддатга ва бошқа барча шартларга қатъий риоя этиши керак ёрдамчи пудратчи бош пудратчи билан тузган шартнома бўйича ишни бажар. :ш муддатини кечиктирганда ёки шартнома шартларини бошқача тарзда бузганида бош пудратчи олдида жавобгар бўлади. Бунда бош пудратчи-буюртмачи, ёрдамчи пудратчи эса, пудратчи сифатида кўрилади. Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонун ҳужжатлари ёки шартномада ёрдамчи пудратчининг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартнома бўйича пудратчи жавобгар бўлади. Бош пудратчи ҳам ёрдамчи пудратчи олдида шартнома бўйича жавобгар бўлиши мумкин. Бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавобгар бўлади.
Буюртмачи билан пудратчи ўртасида шартнома тузилганида шартноманинг бажарилиши юзасидан фақат пудратчи жавобгар бўлади. Бош пудратчи ишнинг бажарилиши юзасидан фақат пудратчи сифатида жавобгар бўлади. Бош пудратчи ишни сифатли бажариш учун ёрдамчи пудратчи жалб қилганида ҳам бажарилган иш юзасидан буюртмачи олдида ўзи жавобгар бўлади. Буюртмачи шартнома бўйича фақат пудратчи билан ҳуқуқий муносабатда бўлади. Буюртмачи билан ёрдамчи пудратчи ўзаро з^ч қандай ҳуқуқий муносабатда бўлмайди. Шу сабабли буюртмачи ҳам ёрдамчи пудратчи ҳам, бош пудратчи билан тузган шартномалари шартларининг бузилиши билан боғлиқ талабларини бир-бирига қўйишга ҳакли эмас. Қонунда ёки шартномада бош пудратчи билан тузилган шартнома шартлари бузилганлиги учун буюртмачи билан ёрдамчи пудратчининг ўзаро бир-бирига талаблар қўйиши бундан мустаснодир.
Агар қонунда ёки шартномада пудратчининг ишни шахсан ўзи бажариши кўрсатилган бўлса-ю, пудратчи ишни бажариш учун ёрдамчи пудратчи жалб қилган бўлса ва шу ёрдамчи пудратчи шартномани бажаришда қатаашиб, зарар етказганда шу зарар учун буюртмачи олдида пудратчи жавобгар бўлади.
Буюртмачи ишни бажариш юзасидан бош пудратчидан бошқа шахслар билан ҳам шартнома тузиши мумкин. Буцдай пайтда албатга буюртмачи бош пудратчининг розилигани олиши шарт. Бош пудратчи ишнинг бир қисмини бажарган бошқа шахслар билан иш бўйича ҳеч қандай ҳуқуқий муносабатда бўлмайди. Шу туфайли бош пудратчи шшш бажаришда иштирок этган бошкд шахсларнинг ишни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун буюртмачи олдида ҳеч крндай жавобгар бўлмайди. Ишнинг маълум бир қисмини бажарган бош пудратчидан бошқа шахслар ишни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун бевосита буюртмачи оддида ўзлари жавобгар бўладилар.
Пудрат ишини бажариш муддати шартноманинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Одатда, шартномада ишни тугаллаш мудцати кўрсатилади. Аммо тарафларнинг ўзаро келишуви билан ишни бошлаш, шунингдек, ишнинг айрим қисмини тамомлаш мудцати (оралиқмуддатлар) ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, турар-жойни таъмирлаш шартномаси бўйича, хусусан, буюртмачининг манфаатлари нуқтаи назаридан ишнинг бошланиши ва оралиқдаги муддатлар кўрсатилиши мумкин. Маиший пудрат шартномаси бўйича ишни бажарувчи томонидан бажариладиган ишлар, чунончи, кийим тикиш, таъмирлаш ишларининг охирги муддатлари кўрсатилади.
Пудрат шартномасида тарафларнинг келишуви бўйича бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ишни бажаришнинг бошланрич ва охирги муддатларини, шунингдек, оралиқ муддатларини бузганлик учун пудратчи жавобгар бўлади.
Масалан. турур-жой ва ёрдамчи биноларни фуқароларнинг буюртмалари бўйича таъмирлашда ишнинг охирги муддатини бузгашик учун жавобгарлик белгиланган. Айрим ишларни бажариш бўйича оралиқ муддатлари ҳам белгиланиши мумкин. Ана шу оралиқ муддатларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланади. Аммо иш шартномада белгиланган охирги муддатда тўлиқ бажарилса, пудратчк оралиқ муддатни бузганлик учун белгиланган жавобгарлиқдан озод бўлади.
Тарафлар шаршомани бажаришнинг белгиланган муддатларини бир томонлама ўзгартиришга ҳакли эмас. Фақат пудрат шартномасвда кўрсатилган ишни бажаришнинг бошлангач, охирги ва оралиқ муддатлари шаргаомада назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |