XI БОБ. ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДАГИ СОЛИҚ МУНОСАБАТЛАРИ 1-§. Солиқ ва унинг бошқа тўловлардан фарқи
Тадбиркорларнинг солиқ тўлаши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонунда белгилаганидек, фуқаро хоҳ якка тартибда, хоҳ жамоа тадбиркорлиги асосида фаолият олиб борсин олган (даромад) фойдадан солиқ тўлаши керак.
Солиқ тўлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинади52. Солиқ кодексида солиқ солинадиган объектлар, солиқ миқцори, солиқни ҳисоблаш тартиби, солиқтўлашдан бўйин товлаганлиги учун қўлланиладиган жавобгарлик каби қоидалар белгиланган.
Демак, ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти солиқ тўлаш билан боғлиқ. Аммо «солиқ» тушунчаси гўё ягона бир маънони англатса-да, лекин бир неча кўринишда мавжуд бўлади. Бунинг сабаби молия билан боклиқ ягона бир фаолиятнинг бир неча даа,,ат идоралари ваколатига берилганлигидадир. Маълумки, солиққа доир қонун ва қоидаларни белгиловчи ваколатли идора Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳисобланади. Аммо солиқ белгилаш билан боглиқ масалаларни ҳал этиш давлатимизнинг бошқа идораларига ҳам берилган. Бу эса солиқ .турларининг, мажбурий тўловларнинг кўпайишига олиб келади.
Масалан, мулк эгаси ўз корхонаеи олган даромадга эгалик қилишга ҳақли. Агар гап давлат корхонаси устида кетса, мулкдор бўлиб фақат давлат ҳисобланади. Шу корхона тўлайдиган тўловига бир назар ташласак корхона, аввало, давлат корхонасидаги даромаддан солиқ тўлайди, сўнгра қайта тақсимлаш сифатида давлат фойдасига мажбурий тўловлар ажратади. Бунда давлат, биринчидан, сиёсий тизимларнинг субъекти бўлиб солиқ тўловини белгиловчи сифатида иштирок этса, иккинчидак, шу корхона мулқдори, эгаси сифатида иштирок этади. Ваҳоланки, солиқ кодексида солиқ турлари аниқ белгилаб берилган бўлишига қарамай бир неча хилдаги мажбурий тўловлар ҳам мавжуд.
Тадбиркорлар тўлаши шарт бўлган солиқларнинг турлари: қўшилган қиймат солига; фойда (даромаддан) олинадиган солиқ; акциз солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун тўланадиган солиқ; тадбиркор фуқаролар олган даромаддан тўлаши шарт бўлган солиқ; фуқаролар томонидан тўланадиган даромад солиғи; ер солига,'мол-мулкка солинадиган солиқпардан иборатдир. Бундан ташқари бевосита солиқ деб ҳисобланмай бюджетдан ташқари бошқа фондларга тўланадиган бир қатор мажбурий тўловлар ҳам борки, улар ўз хусусиятига кўра солиқдан жуда кам фарқ қилади. Шу сабабли солиқ билан мажбурий Тўловларнинг ўзига хос хусусиятлари ва бир-биридан фарқли белгилари кўриб чиқилса, уларнинг тушунчаси, мазмуни, • моҳияти аниқ бўлади. Чунончи, солиқ ҳамиша" давлат томонидан ўрнатилади.-^. Давлатдан бошқа ҳеч ким солиқни белгилаш ва бекор қилиш ҳукуқига эга эмас. Дунё давлатларида солиқни белгилаш ҳуқуқи " шу давлатлар олий органига берилган. Ўзбекистонда солиқни белгиловчи ва ўрнатувчи ваколатли идора Ўзбекистон Конституциясининг 78-моддасида белгиланганидек Рсспублика Олий Мажлисига берилган.
Солиқнинг яна бир хусусияти унинг доимо бир томоннинг истаги билан белгиланишидир. Солиқ билан боғлиқ қоидаларни ўрнатишда солиқ тўловчиларнинг розилиги айрим-айрим сўралмайди. Тўғри, солиқ тўғрисидаги қонун қабул қилинишида аввал умумхалқ муҳокамасига қўйилади. Келган таклифлар ижобий бўлса ҳисобга олинади. Аммо солиқни мутлақо бекор қилиш ҳақида солиқ тўловчиларнинг фикри инобатга олинмайди.
Солиқ пул г/ловлари кўринишида бўлади. Тарихда натура ҳолатида солиқтўлашлар бўлган, аммо ҳозирги кунга келиб фақат пул шаклидаги тўловларга айланган. Солиқ ана шу сифати билан бошқа мулк тўловлари, яъни жарима, неустойка, реквизиция ва бошқа тарздаги тўловлардан фарқ қилади.
Солиқ - ҳамма вақг мажбурий тартибда ундирилади. Бу хусусияти билан солиқ барча хайр-эҳсон, моддий ёрдам, қарз беришнинг барчатури, пулларни сақлаш, омонатгатопшириш ва бошқалардан фарққилади.
Пул суммасини мажбурий тартибда ундиришнинг яна бир сифати унинг солиқ тўловчиларининг ихтиёрий равишда ҳеч бир мажбурловсиз тўлаш ва ўзича тўламаганлардан солиқ инспекциясининг низосиз ундириб олишга ҳақли эканлигидир. Бошқа тўловлар, масалан, ихтиёрий тўланмаган жарималар, неустойкалар, фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинадиган мажбуриятларни бажармаганликдан келиб чиқадиган тўловлар мажбурий тартибда суд томонидан ундирилади.
Солиқ - бу қонуний тартибда ундириладиган пул суммасидир. Солиқ мажбурий ундириб олиш бўлса-да, у олинганидан бошлаб тўлиқ давлат мулкига айланади.
Солиқнинг мажбурий тўловлиги шу билан тавсифланадики, кимдир уни тўлашга, кимдир уни ундириб олишга мажбур (давлатнинг солиқ идораси доим ундириб олувчи хисобланади). Ҳеч бир шахс, қонун билан белгиланган бўлмаса, солиқтўлашдан бош тортишга ёки солиқ тўлашдан озод қилинишга ҳақли эмас. Солиқ мажбурий тартибда ундириб олиб, сўнгра қайтариб берилмайдиган суммадир. Бу эса пул суммасининг бир томонлама ҳаракатини, яъни солиқ тўловчидан давлатнинг пул фогошга ўтишини белгилайди. Солиқ ана шу жиҳати билан давлат томонидан олиниб қайтариб бериладиган, масалан, давлат заёмидан фарқ қилади.
Солиқ эквивалентсиз тўлов ҳисобланади, Солиқ тўлаганлик учун бирон товар ёки хизмат учун тўлов бўлмай давлат фойдасига мажбурий тартибда текинга ундириладиган пул суммасидир. Солиқ ана шу хусусияти билан битимлардан, келишувлардан ва бошқа турдаги барча тўловлардан фарқпанади.
Солиқни бошқа тўловлардан фарқлайдиган ана шу белгилари молия ҳуқуқида ҳам, амалиётда қўлланилишида ҳам солиқни ундириш билан боғлиқ масапалар низосиз ҳал этилишини англатади.
Солиқнинг яна бир белгиси шундаки, еолиқ хусусий кор-хоналар томонидан тўланган бўлеа, шу тўланган маблағга нис-
батан мулк эгаси ўзгаради. Бошқача айтганда солиқтўлаш билан пул хусусий мулқцан давлат мулкига айланади53.
Корхоналар олган даромад собиқ тузумда фақат қайта тақсимланган холос. Ўша пайтда бундай тақсимлаш «даромаддан ажратиш» деб аталган бўлса, ҳозир «мажбурий тўлов» дейилади.
Республикамизда жорий этилган солиқлар хилма-хил бўлганлиги учун тадбиркорлар тўлайдиган солиқлар ва бошқа тўловларнинг муҳимлари — тадбиркорликка оидлари хусусида қисқача тўхталайлик. Улар қўшимча қиймат солики, даромад солиғи, акциз солиғи, экспорт-импорт солиғи, товарлар учун бож тўловлари, рента тўлови, қимматли қоғозларни чиқаргани ва сотгани учун тўланадиган тўлов, ер солиғи, маҳаллий солиқ, бюджетдан ташқари турли фондларга тўланадиган тўловлардир.
Умуман республикамиздаги солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ турларини уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1) умумдавлат; 2) маҳаллий солиқлар; 3) йиғимлар.
Умумдавлат ва маҳаллий солиқларнинг айримларк Ўзбекистон республикаси қонун ҳужжатлари билан, бошқа маҳаллий солиқлар эса маҳаллий давлат ҳокимияти идоралари томонидан жорий этилади54.
Жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган солиқлар ва бошқа йиғимлар марказий ва маҳаллий хазиналарга ўз вақгида, тўлиқ келиб тушиши лозим. Бу эса давлат олдида турган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазифаларни муваффақиятли бажаришга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини ҳимоялашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |