101.
|
Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) текширувлар ўтказиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
5 кундан ошмаган ҳолда
|
11.
|
Давлат захиралари жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларида назорат функцияларини амалга ошириш.
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
|
10 кундан ошмаган ҳолда
|
12.
|
Республика ҳудудини хорижий давлатлардан карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантин ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва йўқ қилишни ташкил этиш, шунингдек, ўсимлик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш ҳамда ўсимликлар карантини бўйича тадбирлар ўтказилиши устидан назорат қилиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
|
1 кун
|
13.
|
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ерлардан мақсадли фойдаланилиши, ижара шартномаси бўйича мажбуриятларга мувофиқ, улар томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини (ғўза, дон ва бошқалар) экиш бўйича ўрнатилган талабларга риоя этилишини назорат қилиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
|
5 кундан ошмаган ҳолда
|
14.
|
Тадбиркорлик субъектлари томонидан белгиланмаган жойларда амалга оширилаётган, шунингдек келиб чиқишини исботловчи тегишли ҳужжатсиз гўшт ва сут маҳсулотлари савдоси устидан назорат.
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
|
1 кун
|
15.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган рўйхатга мувофиқ, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари.
|
Саноат ?авфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбек?стон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бирга
|
1 кун
|
16.
|
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш устидан назорат ўтказишда тизимли текширишлар.
|
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги,
Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда
|
5 кундан ошмаган ҳолда
|
17.
|
Электр, газ қувурлар ва газ тақсимоти тармоқларига, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига ноқонуний уланиш, шунингдек, ҳисоблаш мосламаларига қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблаш мосламалари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатларини текшириш.
|
Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ
|
1 кун
|
18.
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ваколатига кирадиган масалаларга доир текширишлар.
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
|
30 кундан ошмаган ҳолда
|
19.
|
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни асоссиз ва сунъий равишда ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши
курашиш департаменти
|
1 кун
|
20.
|
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунига мувофиқ кредит ташкилотлари фаолияти устидан назорат қилиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
|
30 кундан ошмаган ҳолда
|
21.
|
Хазонларни, ғалла экинлари йиғиб олинганидан кейин далаларда сомонларни ёқишни, дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, очиқ оловни қўллаган ҳолда баланд уйлар томларида битум эритишни ва ҳайвонларни ноқонуний овлашнинг олдини олиш бўйича тезкор назорат тадбирларини ўтказиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
|
1 кун
|
22.
|
Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
|
10 кундан ошмаган ҳолда
|
|