Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


§. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича кўриладиган чоралар



Download 1,93 Mb.
bet90/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Тадбиркорлик фаолияти субъектининг мурожаатини кўриб чиқиш бўйича кўриладиган чоралар


Давлат органлари фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунга хилоф ҳаракатларнинг (ҳаракатсизликнинг) дарҳол олдини олишга доир чора-тадбирлар кўришлари, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа- атлари бузилишига олиб келаётган сабаблар ва шароитлар-
ни аниқлашлари, мурожаат қилганликлари муносабати билан фуқаролар таъқиб қилинишининг белгиланган тартибда олдини олишлари шарт.



    1. боб . РЎЙХАТДАН ЎТКАЗУВЧИ ОРГАННИНГ ҚАРОРЛАРИ ВА ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН СУДГА ШИКОЯТ ҚИЛИШ

Ҳар бир фуқаро давлат органларининг ғайриқонуний хатти- ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Таъкидлаб ўтамизки, ЎзР ФКнинг 10-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунлар ёки шартномада бел- гилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинади. Мазкур модда қоидалари фуқаролик ҳуқуқлари про- цессуал қонунларда белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, хўжалик суди ёки ҳакамлик суди томонидан ҳимоя қилинишини ифодаловчи умумий норма сифа- тида ўрнатилган.
Бундан ташқари, «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинлик- ларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунига кўра ҳар бир фуқаро давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамо- ат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органла- ри ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) билан ўз ҳуқуқлари ёки эркинликлари бузилган деб ҳисобласа, шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий суд- лари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоят ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик суди, ви- лоят ва Тошкент шаҳар хўжалик судлари фаолият кўрсатадилар78. Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва


78 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига шарҳ 1-ж. (биринчи қисм) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: «Vektor-Press», 2010. – 768 б.
ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамо- ат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади.
Таъкидлаш лозимки, суд ҳужжатлари барча давлат органла- ри, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташки- лотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт. Шу муносабат билан, иқтисодиёт соҳасида юридик шахс- лар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишларни кўриш хўжалик судига тааллуқли эканлигидан келиб чиқиб, шу- нингдек давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан бе- рилган шикоятлар хўжалик судлари томонидан кўрилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хўжалик суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органидир. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судлов фаолияти устидан назорат олиб бо- риш ҳуқуқига эга.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish