Ариза берувчи томонидан Инспекцияга тақдим қилинадиган ҳужжатлар
Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишга техник шартларни олиш ва архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун ариза берувчи Инспекцияга 10 ёки 10а- иловаларга мувофиқ шакл бўйича ариза беради. Аризага туман (шаҳар) ҳокимининг лойиҳалаштириш учун ер участкасини тан- лаш бўйича материалларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусха- си илова қилинади.
Ер участкасига эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш
Рўйхатдан ўтказиш Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Респуб- ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш офислари («Ер- геодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий хизматлари) томо- нидан амалга оширилишини таъкидлаймиз31.
Ер участкаси ҳуқуқини рўйхатдан ўтказганлик учун рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, жисмоний шахслардан эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
Муҳандислик таъминоти бўйича юклама ҳажмлари ҳисоб-китоблари билан лойиҳалаштириш юзасидан топшириқ
Инспекция бир кун муддатда тегишли туман (шаҳар) газ таъ- миноти, электр таъминоти, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва телефон алоқаси бўйича фойдаланиш ташкилотла- рига техник шартларни олиш юзасидан буюртма беради.
Фойдаланиш ташкилотлари белгиланган тартибда расмийлаш- тирилган техник шартларни 3 иш куни мобайнида беради.
31 Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва дав- лат кадастри давлат қўмитаси «Ергеодезкадастр»нинг фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарори билан тартибга со- линади.
Техник шартлар фойдаланиш ташкилотлари томонидан бепул берилади.
Техник шартларни бериш имкони бўлмаган тақдирда фойда- ланиш ташкилотлари 3 иш куни мобайнида Инспекцияга асос- ланган рад этиш ва қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда ёзма жавоб юборади.
Техник шартларни беришни рад этишнинг асосланганлиги Инспекция томонидан ўрганиб чиқилади.
Техник шартларни беришни рад этишнинг асосланмаганлиги аниқланган тақдирда Инспекция ҳужжатларни фойдаланиш таш- килотига қайтариш ҳуқуқига эга, фойдаланиш ташкилоти рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш масаласини 3 иш куни мобайнида ҳал қилиши шарт.
Техник шартларни беришни рад этиш асосланган тақдирда Инспекция рад этилгандан кейинги кундан кечикмасдан ёзма ра- вишда бу ҳақда ариза берувчига хабар қилади. Бунда ариза бе- рувчи билан келишган ҳолда техник шартлар учун параметрлар ўзгартирилиши мумкин.
Техник шартларни беришнинг рад этилиши юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тар- тибда шикоят қилиниши мумкин32.
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) буюртма бериш ва туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) томонидан техник шартларнинг берилиши
Бир кун муддатда Инспекция туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармасига (бўлимига) архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун туман (шаҳар) ҳокимининг лойиҳалаштириш учун ер участкасини танлаш бўйича материал- ларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори нусхасини ва муҳандислик- коммуникация тармоқларига уланишнинг техник шартларини илова қилган ҳолда тегишли буюртма беради. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) Инспекция то- монидан ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 18 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура
32 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 31-сон, 327-модда. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарорига 4-ИЛОВА.
ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитекту- ра ва қурилиш бош бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий архитектура ва қурилиш бош бошқармаси деб аталади) орқали архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) ва ер участкасининг 1:2000 масштабли (агар у мавжуд бўлмаса 1:10000 масштабли) геодезия-топография харитаси ишлаб чиқилишини таъминлайди.33