Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


- боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ



Download 1,93 Mb.
bet186/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

1- боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИНИ ИХТИЁРИЙ ТУГАТИШ


  1. §. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш


Корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор норматив- ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибда унинг муассислари томонидан қабул қилинади. Қарорда тугатувчи ёки тугатиш ко- миссияси кўрсатилади.
Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри- сида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ ҳамда тадбиркорлик субъектла- рини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тар- тибини такомиллаштириш мақсадида 2007 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш (фаолиятини тўхтатиш)нинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди.
    1. Ихтиёрий тугатиш асослари


Тадбиркорлик субъектини ихтиёрий тугатиш асослари (улар- нинг фаолият кўрсатиш муддатининг тугаганлиги, уларни таш- кил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги) юридик шахсни тугатишнинг асослари ҳисобланади. Бу ёки бошқа ҳолатларнинг мавжудлиги ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади. Ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра ундай қарор бир томонлама битим (юридик шахснинг ягона муассиси ёки ор- ганининг қарори) ёки муаасислар ўртасида тузиладиган юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги шартнома кўринишида амалга оши- рилиши мумкин. Бундай қарорнинг ҳуқуқий табиати тўғридан тўғри иштирокчиларнинг шахси ёки аксинча уларнинг юридик шахсдаги мулкий манфаттларига боғлиқ бўлади.
Қонуннинг талабига кўра рўйхатдан ўтказган орган тад- биркорлик субъектини – юридик шахсни ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кун- дан бошлаб корхонанинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади, шу муносабат билан ер солиғи, ягона ер солиғи, мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи, шунингдек барча тур- даги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатилади. Муассислар (қатнашчилар)нинг их- тиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъекти – юридик шахснинг

13 – 1773


369


мажбуриятларини бажаришга йўналтирилаётган маблағларидан солиқ олинмайди.
Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти – юри- дик шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш ва фаолиятини тиклаш тартиботи қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугал- ланмаган тақдирда ушбу қарорда белгиланган солиқ имтиёзлари қўлланмайди195.
Шуни ёдда тутиш лозимки, «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс- ларни ихтиёрий тугатиш ва тадбиркорлик субъектлари – жисмо- ний шахслар фаолиятини тўхтатиш тартибини белгилайди.


ИСТИСНО: Ушбу Низомнинг қоидалари банклар ва бошқа кредит ташкилотларини, суғурталовчиларни, шаҳар- ни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бан- кротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди.


Қоидага кўра, тадбиркорлик субъекти ким томонидан таш- кил қилинса, корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибда унинг муас- сислари (иштирокчилари) томонидан қабул қилинади. Қарорда тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорт маълумотлари) ва тугатишнинг тахми- ний муддати кўрсатилади (1-схемага қаранг, 1-босқич).
Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади.
Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади. Корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.


195 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ- 630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низом.
Тугатувчининг ваколатлари ва уларнинг тўхтатилишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида корхонанинг бошқарув органлари унга корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхо- нанинг муҳри, штамплари ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт.
Тугатувчининг ваколатлари:

  • ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кре-

диторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди;

  • ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхона-

нинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзо- лайди;

  • корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари то-

монидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;

  • ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал

қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра бе- рилган тақдирда – бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш ко- миссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъ- минлайди.
Тугатувчининг ваколатлари:
◄ ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда – корхонани тугатиш тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказган орган томонидан тегиш- ли давлат реестрига киритилган кунда;
◄ корхона фаолияти тикланганда – тугатиш ишлари тўхта- тилганлиги ва корхона фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда;
◄ корхона банкрот деб эътироф этилганда – корхона банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда;
◄ янги тугатувчи тайинланганда – муассислар (қатнашчилар)
томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади.
Ушбу ҳолатда корхонанинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамп- лари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддат ичида рўйхат бўйича топширилади.
(«Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом 2 бўлим)



  1. Download 1,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish