Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш тартиби



Download 1,93 Mb.
bet119/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш тартиби


«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 19- моддасига асосан молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим эти- лади:

  • солиқ органларига;

  • таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;

  • давлат статистика органларига;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.

Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жам- лама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
Бюджетдаги муассасалар чораклик ва йиллик ҳисоботни юқори органга тақдим этадилар.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини ЎзР Молия вазирлиги белгилайди. Шунингдек, кичик ва хусусий тадбиркор- лик субъектлари учун молиявий ҳисоботлар «Кичик тадбиркор- лик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби тўғрисида»ги ЎзР бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти (20-сон БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь) асосида соддалаштирилган шаклда тузилади.
Стандарт кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоб юри- тиш ва ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди. Шунингдек ушбу стандарт қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик тадбиркор- лик субъектлари тоифасига кирадиган хўжалик юритувчи субъ- ектларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган.
Қонунда кўрсатилишича, молиявий ҳисоботнинг тарки- би ва мазмуни ЎзР Молия вазирлигининг «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан белгиланади.
Хусусан молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  1. Бухгалтерия баланси.

  2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.

  3. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.

  4. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот.

  5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот.

  6. Дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумот- нома.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредитор- лар ва бошқалар учун ошкора ҳисобланади.
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компания- лари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлар тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача эълон қилишлари шарт.

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish