«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари



Download 327,5 Kb.
bet16/29
Sana25.02.2022
Hajmi327,5 Kb.
#260076
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29
Bog'liq
ЎРҚ-328 02.05.2012

28-модда. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмолини амалга ошириш кафолатлари
Фермер ва деҳқон хўжаликлари сув истеъмолини уларга хизмат кўрсатувчи сув истеъмолчилари уюшмалари томонидан белгиланадиган сув объектларидан ҳар йилги сув олиш лимитлари асосида бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун сув объектларидан сув олиш лимитлари уларнинг розилигисиз ўзгартирилиши мумкин эмас, манбаларнинг суви камайган ҳоллар бундан мустасно.
Фермер ва деҳқон хўжаликларининг сув истеъмоли ҳуқуқини давлат органлари томонидан чеклашга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низом.
29-модда. Тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланиш кафолатлари
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари кредит ресурсларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга.
Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан тадбиркорлик фаолиятининг устувор йўналишларини ривожлантиришга, шу жумладан кичик тадбиркорлик субъектларининг, фермер ва деҳқон хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) капиталини шакллантиришга ажратиладиган кредитлардан фойдаланганлик учун давлат томонидан имтиёзли фоиз ставкалари белгиланиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, «Тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2527, 19.11.2013 й.).
Давлат тадбиркорлик фаолияти субъектларини имтиёзли кредитлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи банклар ва бошқа кредит ташкилотларига қулай шароитлар яратиши мумкин.
Банклар кичик тадбиркорлик субъектларига кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Download 327,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish