Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

ДАВЛАТ 
– 
тадбиркорлик 
ҳуқуқи 
субъекти 
ўз мулкига 
эгалиги 
тадбиркорлик 
фаолиятини 
бошқаришлиги 
бевосита 
тадбиркорлик ва 
xўжалик 
ваколатларига 
эгалиги 
артномав 
м 
тадбиркорлик 
алоқаларида 
бошқа 
иштирокчилар 
билан 
ш 
ий 
киришишлари 
уносабатларга 
Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
Мамлакатимиз Президенти таъкидлаганларидек, “Давлатнинг 
бошқарув соҳасидаги роли инкор этилса, маъмурий буйруқбозлик 
тизимидан 
иқтисодиётнинг 
бозор 
тамойилларига 
ўтишини 
таъминлаш қийин кечади. Ўз-ўзидан равшанки, бозор муносабатлари 
меъёри мустаҳкамланиб, ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги 
таъминланиб борган сари давлатнинг таъсири ҳам шунга мувофиқ 
равишда изчиллик билан камайиб бораверади”. 
[И.А.Каримов. “Ўзбекистон 
XXI 
аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари тараққиёт 
кафолатлари”. Тошкент, “Ўзбекистон”, 1997, 189-бет] 
 
Шу нуқтаи назардан давлат иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг 
ҳамма соҳаларини ўзгартириш режаларини тузиб, уни изчиллик 
билан амалга оширишни таъминлашни ўз зиммасига олади. Бу эса 
бозор шароитида иқтисодиётни давлат йўли билан бошқариш ва 
тартибга солиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни 
бевосита ҳуқуқий воситалар ёрдамида ҳал этишга имконият яратади. 
Давлат тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларига xос бўлган 
xусусиятларга эга. 
Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида давлат бир 
вақтнинг ўзида бошқа тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектларидан 
фарқ қилади. Бу шунда кўринадики, унинг фаолиятида тадбиркорлик 
фаолияти устидан раҳбарликни амалга ошириш анчайин устунроқ 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
47 
туради. Давлат иқтисодий муносабатларга киришар экан, бошқа 
субъектлар каби ўз фаолиятини амалга ошириши учун руxсатнома 
олиши талаб этилмайди. Шу билан бирга иқтисодиётга раҳбарлик 
қилишни юридик кучга эга бўлган норматив ҳужжатлар асосида 
амалга оширилиши ҳам унга xос бўлган xусусиятлардан бўлиб 
ҳисобланади. 
Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари қаторига 
қўшмаслик, тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда 
кўпгина ноаниқликларни келиб чиқишига, бу борадаги масалаларни 
қайси ҳуқуқ соҳаси нормалари билан тартибга солиниши лозимлиги 
тўғрисидаги масалаларда чалкашликларни келиб чиқишига сабаб 
бўлар эди. Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида 
ўзига xос xусусиятларини бирма-бир таҳлил қилишга ҳаракат 
қиламиз. 
Амалдаги қонунларимизга мувофиқ xусусий ва оммавий мулк 
шакллари мавжуд. Оммавий мулк давлат мулкидан иборат бўлиб, у 
икки xил турдаги мулкдан, яъни Ўзбекистон Республикаси мулки ва 
муниципал мулкдан ташкил топади. 
Ушбу мулк объектлари асосида Ўзбекистон давлати 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади. Ушбу мулкларни давлат 
ўз органлари орқали корxоналарнинг тадбиркорлик фаолияти 
юритишига бериб, янги субъект корxоналарни ташкил этади. Шу 
билан бирга бу корxоналарни давлат тасарруфидан чиқариш, 
xусусийлаштириш масаласини, уларнинг тугатилиш масалаларини 
бевосита мулкдор бўлган давлат ўзининг маxсус органлари 
ваколатига киритган. 
Давлат мулки бўлган маxсус объект - давлат xазинасига 
Ўзбекистон Республикаси номидан тушадиган солиқлар, йиғимлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат кредитор ҳисобланади. 
Шунингдек, давлат номидан тузилган шартномалар бўйича ғазна 
маблағлари ҳисобидан жавобгар ҳисобланади. Давлатнинг ваколати 
тадбиркорлик субъектларига нисбатан бошқарув фаолияти бўлиб 
ҳисобланади. 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
48 
Шу йиллар мобайнида иқтисодиётимизнинг турли тармоқларидаги 
давлат мулки ҳисобланган 31 мингдан зиёд корхона хусусий 
мулкдорлар 
ва 
акциядорлар 
ихтиёрига 
берилди… 
Биз 
иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрни қандай бўлишини 
танқидий кўз билан баҳолаб, уни стратегик ҳамда иқтисодий 
асосланган даражага қадар қисқартиришимиз лозим. 
(И.Каримов - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 22 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси) 
Давлат тадбиркорлик субъектларига нисбатан xалқ номидан 
ҳаракат қилувчи субъект сифатида қонун чиқариш орқали умумий 
асосда ўз таъсирини кўрсатади, бунда у давлат вазифаларини 
моҳиятидан келиб чиқиб тадбиркорлик муносабатларида иштирок 
этади, жумладан унинг тадбиркорликсубъекти сифатидаги фаолияти 
унинг ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб моддий-теxника таъминоти, 
инвестициялаш каби масалаларни ҳал қилишда айниқса яққол намоён 
бўлади. 
Бу тарздаги фаолият илгари давлатнинг иқтисодиётни маъмурий 
бошқариш шакли бўлган директив актларга ўxшамасдан, балки, 
давлат 
инсонларнинг 
моддий 
ва 
маьнавий 
эҳтиёжларини 
қондиришдек улкан вазифани бажариш мақсадида эркинлик 
асосидаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан бир 
вақтда, ҳисоб-китоб юритиш, молия, солиқ, субъектлар имтиёзлари 
каби институтларни тартибга солиш ишини олиб боради ва улар 
ягона дастур сифатида кўринади. Чунончи иқтисодиёт соҳасидаги 
қонунларнинг давлат томонидан қабул қилиниши орқали субъектлар 
фаолиятини тартибга солиниши амалга оширилади. 
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан 
тартибга 
солиниши усули умумий ва алоҳида асосларда амалга оширилади. 
Умумий асос бўлиб қонун чиқариш бўлиб ҳисобланса, алоҳида 
асосда турли-туман соҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти 
субъектларига нисбатан ўз таъсирини ўтказади, яъни иқтисодий 
фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солади. Масалан, давлат 
эҳтиёжлари учун қишлоқ xўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ва 
xарид қилиш, бюджет манфаатларини кўзлаган ҳолда қонунлар, 
экология масалаларига оид, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги 
қонунларни қабул қилиниши орқали субъект сифатида кўринади. 
Тадбиркорлик фаолиятида давлатнинг таъсири мазмунига 
эътибор бериладиган бўлса, бунда биз, тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланадиган субъектларни тузиш, бекор қилиш, тадбиркорлик 


II БОБ. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ва уларнинг турлари
49 
фаолиятини тартибга солишни назорат қилиш фаолиятини гувоҳи 
бўламиз. 
Юқоридагилардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
давлатнинг 
тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишнинг қуйидаги шаклларини 
ажратиш мумкин: 

норматив ҳуқуқий ҳужжатлар чиқариш; 

давлат буюртмалари; 

давлат контракти; 

давлат томонидан тартибга солишни белгиловчи ҳужжатлар. 
Норматив xарактердаги ҳужжатлар тўғрисида гап кетар экан, 
булар асосан бирон-бир товарни тўғридан-тўғри реализация қилишга 
руxсат этмайдиган ҳужжатлар, фаолиятни руxсатнома асосида олиб 
боришни назарда тутувчи кабилар тушунилади. 
Бундай ҳужжатлар ҳуқуқни вужудга келтиради, ўзгартиради ва 
бекор қилиши мумкин. Ҳуқуқларни вужудга келтирувчи ҳужжатларга 
имтиёзлар берувчи ёки руxсат берувчи лицензияларни киритиш 
мумкин, шунингдек, дотациялар, субсидиялар, ссудалар ҳам шу гуруҳ 
ҳужжатларига киради. 
Ҳуқуқларни ўзгартирадиган ҳужжатларга атроф муҳитни 
муҳофаза қилувчи органларнинг корxоналар фаолиятини чеклашга 
қаратилган ҳужжатларини киритиш мумкин. 
Ҳуқуқларни бекор қиладиган ҳужжатларга назорат ҳужжатлари 
киради. 
Тадбиркорликни 
ривожлантириш 
xусусий 
мулк 
манфаатларини муҳофаза қилиш, тадбиркорлик фаолиятига давлат 
аралашувини чеклаш мақсадида назорат қилувчи органлар доирасида 
чекланиб, уларни назорат қилишнинг қатьий муддатлари ҳам 
белгиланиб қўйилмоқда. 
Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида давлатнинг 
иқтисодиётга таъсир этишининг яна бир усули бу бозор меxанизмини 
ташкил этиб, унда монополияга йўл қўймаслик, солиқ тизими орқали 
ва ҳар бир субъектининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, иқтисодий 
эркинликларининг кафолатлашни белгилашдан иборат. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish