Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet209/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Режадан ташқари текшириш. 
Тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли 
органнинг текширилаётган объект номини, солиқ тўловчининг 
идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари 
ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда 
режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, 
шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
310 
шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган 
буйруғи асос бўлиб хизмат қилади. 
Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар 
томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин: 
а) текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 
қарорларидан келиб чиққанда; 
б) назорат қилувчи органга тадбиркорлик субъекти томонидан 
қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида 
қўшимча маълумотлар келиб тушганда; 
в) фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда; 
г) 
санитария-эпидемиология 
вазияти 
мураккаблашганда, 
шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши 
ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда. 
Шунингдек назорат қилувчи органларга тадбиркорлик субъекти 
ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан 
мурожаат этган тақдирда ҳам режадан ташқари текшириш 
ўтказилиши мумкин. 
Режадан ташқари текшириш ташкил қилиш. 
Юқорида кўрсатилган асослар бўйича тадбиркорлик субъектини 
ёки унинг бўлинмаларини режадан ташқари текшириш ўтказиш 
зарурияти туғилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг марказий 
аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий 
бўлинмалари эса тегишинча вилоят ва туман комиссияларига режадан 
ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг зарурлигини 
асослаган ҳолда буюртманома ҳамда назорат органи раҳбари 
томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастурини юборади. 
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 
субъекти фаолиятини муддати бир кундан ортиқ бўлган режадан 
ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни 
ўтказиш дастури вилоят комиссиясида ўрганиб чиқилганидан кейин 
сўралган текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида 
қарор қабул қилиш учун Кенгашга юборилади. 
Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик 
субъекти фаолиятини муддати бир кун бўлган режадан ташқари 
текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш 
дастури ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан 
сўнг вилоят комиссияси режадан ташқари текширишни ўтказиш ёки 
ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
311 
Кенгашнинг ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи 
органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш ўтказиш 
дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дастурларининг 
назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган вазифаларга 
мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли назорат 
қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар ҳамда вилоят 
ёки туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режадан ташқари 
текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртманомаларни кўриб 
чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда қисқа 
муддатларда, лекин буюртманома келиб тушган кундан бошлаб икки 
ҳафтадан 
кечиктирмай 
тегишинча 
Кенгаш 
раиси 
(унинг 
ўринбосарлари), 
вилоят 
комиссиялари 
раиси 
томонидан 
имзоланадиган режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки 
уни ўтказишни рад этиш ҳақида таклифлар тайёрлайдилар, уларни 
имзоланганидан сўнг бир иш куни ичида тегишли назорат қилувчи 
орган ёки ҳудудий комиссияга юборадилар. 
Режадан ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда 
текшириш ўтказиш дастурини келишиб оладилар. 
Режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги ёки уни 
ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор қисқа муддатларда, бироқ 
буюртманома келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан 
кечиктирмай қабул қилинади ва тегишинча Кенгаш раиси (унинг 
ўринбосарлари) ёки вилоят комиссияси раиси томонидан имзоланади 
ҳамда назорат қилувчи органга юборилади. 
Улгуржи ва чакана савдодаги умумий овқатланиш ва пулли 
хизматлар 
кўрсатиш 
соҳасидаги 
тадбиркорлик 
субъектлари 
томонидан савдо-сотиқ ҳамда нақд пул тушумини топшириш 
қоидаларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли 
текширишлардан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар истисно тартибида 
туман комиссияларининг раислари ёки вилоят комиссиялари 
раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари 
томонидан 
имзоланадиган 
рўйхатлар 
кўринишида 
расмийлаштирилади. Рўйхатларда текширилаётган тадбиркорлик 
субъекти номи ва СТИР, текширилаётган тадбиркорлик субъекти 
улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар 
кўрсатиш объектининг юридик манзили, шунингдек объект амалга 
ошираётган фаолият тури ва режадан ташқари қисқа муддатли 
текшириш ўтказиш муддати кўрсатилиши керак. 


XI БОБ. Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
312 
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, 
санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек 
бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва 
тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текширишларни 
ўтказиш тўғрисидаги қарор, санитария назорати ва табиатни 
муҳофаза қилиш органлари мурожаати асосли бўлган тақдирда 
текшириш ўтказиш учун буюртманома келиб тушган куни қабул 
қилинади. 
Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий 
бўлинмаларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан 
ташқари текширишдан ўтказиш ҳақидаги топшириқларни уларни 
ўтказиш тўғрисида фақатгина Кенгаш ёки унинг вилоят 
комиссиясининг қарори бўлган тақдирдагина юборадилар. 
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишлар: 
а) жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида 
текшириш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида; 
б) назорат қилувчи органлар томонидан махсус ваколатли 
органнинг қарорига биноан амалга оширилади. 
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишлар 
назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари ва уларнинг 
ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишинча Кенгаш ва унинг вилоят 
комиссияси қарори бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича эса - 
текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан, фақат уларнинг 
текширилаётган 
тадбиркорлик 
субъекти 
билан 
ўзаро 
муносабатларига доир қисм бўйича ўтказилади. 
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини муқобил текширишларга 
уларнинг текширилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро 
муносабатлари 
юзасидангина 
йўл 
қўйилади. 
Тадбиркорлик 
субъектининг текшириш объекти билан ўзаро муносабатлари 
дейилганда шахсларнинг ҳужжат билан тасдиқланган аниқ алоқасини 
тушуниш керак. 
Муқобил 
текширишларни 
ўтказилаётганда 
тадбиркорлик 
субъектларига бориш ва улардан текшириш предметига тааллуқли 
бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш 
ман этилади. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish