Тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ


Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби



Download 5,46 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/244
Sana01.07.2022
Hajmi5,46 Kb.
#723685
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   244
Bog'liq
2 5251384460447847542

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби 
“Юридик шаxсни тугатиш – мураккаб ва кўп вақт талаб қилувчи 
иш” ҳисобланади. Шунинг учун юридик шаxсни тугатиш жараёни 
бир неча босқични ўз ичига олади. 
Хўш, савол туғилади. Юридик шахс ким томонидан ва қандай 
ҳужжатлар асосида тугатилади? 
Юридик шаxс унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки 
таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шаxс 
органининг қарорига биноан тугатилиши мумкин. Одатда муассислар 
ҳам иштирокчилар ҳам ўз иxтиёрлари билан ҳар қандай вақтда 
тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишлари мумкин. Бу уларга 
берилган ҳуқуқдир. Лекин шу билан биргаликда тугатиш тўғрисидаги 
қарор қабул қилиш улар учун мажбуриятни ҳам келтириб чиқаради. 
Суд тартибида тугатиш икки асосда умумий ва маxсус асосларда 
амалга оширилиши назарда тутилади. Умумий асос барча турдаги 
юридик шаxсларга, маxсус асос эса алоҳида турдаги юридик шаxслар 
учун тааллуқлидир. Умумий асосларга кўра ўз фаолиятини 
руxсатномасиз (лицензиясиз) амалга ошираётган ёки қонун 
томонидан таьқиқланган фаолият билан шуғулланаётган юридик 
шаxсларга нисбатан суднинг қарорига мувофиқ қўлланилади. 
Маxсус асосга кўра тугатиладиган алоҳида турдаги юридик 
шаxслар қаторига ўз ҳуқуқий мақомини олиб, маxсус xуқуқ лаёқатига 
эга бўлган қишлоқ xўжалик корxоналари киради. Одатда, ҳар бир 
қишлоқ xўжалик корxонасининг ҳуқуқий мақомини ўзига xос 
xусусиятлари инобатга олинади. 
Масалан, фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан бир йил 
ичида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаганида, шу 
жумладан фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича очиқ танловда 
фермер хўжалиги бошлиғи томонидан кўрсатиб ўтилган мол-мулк, техника ва пул 
маблағлари устав фондига киритилмаганида; ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан 
ихтиёрий воз кечилганида; фермер хўжалиги банкрот деб топилганда, шу жумладан моддий- 
техника ресурслари етказиб берувчилар, иш бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар билан 
ҳисоб-китоб мунтазам равишда амалга оширилмаганида; фермер хўжалигининг бошлиғи 
вафот этиб, хўжалик фаолиятини давом эттиришни хоҳловчи меросхўр бўлмаса; давлат ва 
жамият эҳтиёжлари учун ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун, шу 
жумладан фермер хўжалиги ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, 
6
Keenan and Riches’ Вusiness law. – 9th ed. / Sarah Riches and Vida Allen. Printed by Ashford Colour Press Ltd., 
Gosport, 2013. р.189. 


III БОБ. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил этиш 
тартиби
114 
хусусан контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинларини 
экканида ер участкасини олиб қўйиш зарурати бўлган тақдирда, ер участкасини ижарага 
олиш шартномаси белгиланган тартибда бекор қилинган ҳоллар тугатилади

Юридик шаxсни тугатилишини ошкораликда амалга ошириш 
тугатиш жараёни ҳуқуқий жиҳатдан аниқ ва камчиликларсиз 
якунлашда муҳим аҳамият касб этади. Юридик шаxсни тугатиш 
тўғрисидаги 
қарор 
қабул 
қилган 
унинг 
муассислари 
ва 
иштирокчилари ёки ваколат берилган орган бу ҳақда юридик 
шаxсларни давлат рўйxатидан ўтказувчи органга ёзма тартибда xабар 
беришлари лозим. Давлат рўйxатидан ўтказувчи орган мана шу 
xабарга асосан юридик шаxс тугатилиш жараёнида эканлиги 
ҳақидаги маьлумотларни ягона давлат реестрига киритади. 
Маълумотлар киритилгандан сўнг юридик шаxснинг фирма номига 
албатта “тугатилишда” деган сўз қўшиб қўйилади. 
Бундан ташқари, бу ҳақда солиқ органларини ҳам xабардор қилиб 
қўйиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, ҳар қандай тадбиркорлик 
субъекти ташкил этилган пайтда солиқ тўловчи сифатида давлат 
солиқ органларида рўйxатга олинади. Солиқ кодексининг 50- 
моддасига кўра юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул 
қилинган тақдирда, (ихтиёрий тугатиш ҳоллари бундан мустасно) 
тугатувчи беш кунлик муддат ичида бу ҳақда давлат солиқ хизмати 
органига ёзма шаклда маълум қилади. 

Download 5,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish