Тадбиркор бизнинг дўстимиз, уларнинг қонуний манфатларини химоя қилишга ва қулай мухид яратиш биз божхоначиларнинг бурчидур.
Призидентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонларига асосан Ўзбекистон Республикасига тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган, инвесторларни мамлакатимизга бўлган қизиқишини ошириш ва уларнинг Мамлакатимизда қонуний манфатларини кафолатлаш мақсадида, айрим маьнанэскирган хамда ўзининг қўлланиши хозирги замон иқтисодиётига мос келмайдиган бир қанча қонунларимизни декриминализация қилиш белгилаб берилди.
Хўш ушбу ўзгаришларнинг қилишнинг асосини нималар ташкил қилмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Призиденти томонидан 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони имзоланди. Ушбу Фармонда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳолда биринчи маротаба содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликдан озод қилиш, шунингдек уларга нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги белгилаб берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил май ойидаги “Жиноят ва жиноят процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон қарори ПФ-4848-сон Фармоннинг ўзвий давоми сифатида қаралади. Ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси белгилаб берилди .
Ушбу Концепцияда суд-тергов амалиётида, жумладан мамлакатнинг жиноий ҳуқуқий сиёсатини самарали рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигидаги айрим нормаларнинг мукаммал эмаслиги билан боғлиқ бўлган қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинаётганлиги кўрсатиб ўтилган бўлиб, жиноят қонунчилигини такомиллаштириш борасида алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган жихатлар белгилаб берилган.
Юқоридаги Фармон ва Қарорлар асосида қонунчиликдаги қатор Кодекслар , хусусан моддалар декирминализациядан ўтқазилмоқда. Ана шундай ўзгариш Божхона сохасидаги айрим қонун бузилиш холатларига бундан кейин жиноий қилмиш сифатида қарамаслик, қолавера бизнинг асосий таянчимиз сифатида қаралаётган Тадбиркорларга “Имкон” беришга қаратилган чора тадбирларсирасига кирмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, қонун ҳужжатлари билан нопок ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларга яна бир имкон берилиб, уларни инсофга чақириш мақсадида уларга нисбатан жиноий жавобгарликлар либераллаштирилди.
Призидентимиз томонидан инвеститция ва тадбиркорликка асосдланган давлат тузиш ғоялари илгари суриб келинаётган бир вақтда бу либераллаштириш мақсадга мофиқ ҳисобланади.
Биз, 25 йил ўз иқтисодиётимизни ёпиқ сақлаб, асосан ички тадбиркорликни химоя қилдик аммо бу сиёсат ўзини оқламади, аксинча монополияга йўл очиб берди, иқтисодиётнинг кичик ва ўрта қатлами аввалгидай қолоқлигича қолиб кетди.
Юртбошимиз ПФ-5953-сон фармонларига асосан қонунчилигимизда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган қонунларни декриминализация қилиш орқали ўша тўсиқларни олиб ташлашга бел боғлаганлар.
Фармонга асосан Божхона қонунчилигида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:
2020 йил 1 июнга қадар тадбиркорлик соҳасидаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят турлари хусусан Жиноят кодекси 182-моддасига асосан “божхона тўғрисидаги қонун хужжатларини бузиш” билан боғлиқ жиноят декриминализация қилинади, шунингдек божхона соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш жиноятини биринчи марта содир этган, товар учун тўловни ихтиёрий равишда (қонунчилик палатасига берилган таклифларга кўра 1 ой календар кунида) тўлаган ва божхона расмийлаштирувини амалга оширган шахсларни жиноий жавобгарликдан озод қилиш тартиби жорий этилиши белгиланди,
2020 йил 1 декабрдан ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган жаримани суд ва ваколатли идораларда иш кўрилгунга қадар ихтиёрий тўлашни рағбатлантириш тизими жорий этилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб шундай фикр юритишимиз мумкинки, қонунларимиз хам Призидентимиз Шавкат Миромонович томонидан илгари сурилаётган ғоя Интегратция ва Либераллаштириш йўлидан бормоқда.
Ушбу ўзгаришлар инвесторлар ва тадбиркорларга янада қулай мухид, буйракратияга асосланмаган очиқ хамда шаффоф божхона тизимини ташкил этиб келаётган “Янги Ўзбекистон” учун мухим қадам хисобланади.
Давлат божхона институти 4-курс курсанти
С.Эргашев
Do'stlaringiz bilan baham: |