Modul-2. IMOni muxofazalash sohasida Uzbekiston qonunchiligi.
5-Tematik ma’ruza:
Mavzu: IMOni muxofazalash sohasida Uzbekiston qonunchiligi. Alohida xuquqlar. Muhofaza xujjatlarining turlari. Muhofaza muddatlari.
Мамлакатимизнинг асосий қонуни Ўзбекистон Республикаси Конституциясидир. Конституция Ўзбекистон қонунчилигини ишлаб чиқишнинг асосий қоидаларини белгилаб беради.
Бизнинг интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазалаш соҳасидаги амалдаги қонунчилигимиз бевосита мулкка эгалик ва илмий- техник ижодиёт эркинлиги ҳуқуқлари акс этган Конституциянинг IХ бўлими 36-ва 42-модддаларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган.
Конституция республикамизнинг асосий қомуси, “қонунлар учун қонун” ҳисобланади. Шунинг учун у асосий тамойилларни кўрсатиб берган ҳолда, интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш масалалари бўйича муайян қонуний меъёрларни белгиламаслиги зарур. Ўзбекистон Республикаси Кодекслари муайян ҳуқуқий механизмларни белгилаб беради.
Интеллектуал мулк объектларини яратиш, муҳофазалаш ва фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар фуқаролик ҳуқуқи соҳаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси билан тартибга солинади. Интеллектуал фаолият натижаларига мулкчилик ҳуқуқини амалга ошириш тартибини белгиловчи қонуний база Фуқаролик Кодексининг (1996 йил 29 августда тасдиқланган) “Интеллектуал мулк” IV бўлимида ўз аксини топган.
Республикамиз фуқаро қонунчилиги ҳужжатлари “пирамидасининг” кейинги босқичи бевосита амал қиладиган қонунлар бўлиб, улар Фуқаролик кодексининг қоидалари асосида айрим интеллектуал мулк объектлари бўйича муҳофаза ҳужжатлари олиш ва фойдаланишнинг муайян тартибини белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қуйидаги қонунлар амал қилади:
1996 йил 30 августда қабул қилинган “Муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонун;
1994 йил 6 майда қабул қилинган ва 1997 йил 26 декабрда ўзгартирилган “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги қонун;
1993 йил 7 майда қабул қилинган ва 1997 йил 26 декабрда ўзгартирилган “Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида”ги қонун;
1993 йил 6 майда қабул қилинган “ЭҲМ ва маълумотлар базалари учун дастурларни ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида”ги қонун;
1996 йил 30 августда қабул қилинган “Селекция ютуқлари тўғрисида”ги қонун.
2001 йил 12 майда қабул қилинган “Интеграл микрочизмалар топологияси ҳуқуқий муҳофазалаш тўғрисида”ги қонун.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалаш соҳасидаги “қонунчилик пирамидаси”ни ваколатли вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари якунлайди. Одатда, айнан ана шу ҳужжатлар билан интеллектуал мулк объектларига муҳофаза олиш билан боғлиқ айрим жараёнлар механизми тартибга солинади. Талабномаларни тузиш ва бериш қоидалари, давлат экспертизаларини ўтказиш бўйича турли йўриқномалар бундай ҳужжатларга мисол бўла олади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Кодекслари ва Қонунлари Олий Мажлис томонидан цабул цилинади ва Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланади. Меъёрий ҳужжатлар вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинади ва албатта Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида тасдиқланади.
Қонунга мувофиқ Узбекистонда интеллектуал мулк соҳасида ваколатли қуйидаги ташкилотлар фаолият кўрсатади:
Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоялаш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи Муаллифлик ҳуқуқлари бўйича агентлик.
Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси, унинг вазифаси саноат мулки объектларини муҳофазалаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат.
Интеллектуал мулк яратувчилар учун: муаллиф ўз интеллектуал фаолияти натижалари бўйича қандай ҳуқуқларга эга, деган савол албатта муҳимдир. Фуқаролик кодекси бу саволга аниқ жавоб беради: интеллектуал фаолият натижалари муаллифи бу натижаларга нисбатан шахсий мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга.
Интеллектуал фаолият натижаларига муаллифлик ҳуқуқи шахсий номулкий ҳуқуқ ҳисобланади. Интеллектуал мулк объектининг муаллифи деб ўз ижодий меҳнати билан бумулкни яратган шахс (жисмоний шахс) гина тан олиниши мумкин. Албатта, агар бундай объект (масалан, ихтиро, санъат асари ва ҳоказо) бир неча шахснинг ижодий меҳнати маҳсули бўлса, улар ҳаммуаллифлар сифатидан тан олинади. Муаллифлик олиб қўйилмайдиган ҳуқуқ ҳисобланади, яъни муаллифлик ҳуқуқи ҳеч қачон бошқа шахсларга ўтиб кетиши мумкин эмас. Агар ҳатто муаллиф муаллифлик ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга розилик берган бўлса ҳам, бундай келишув юридик кучга эга бўлмайди ва ҳациций деб ҳисобланмайди.
Муаллифга шунингдек муаллифлик номи ҳуқуқи ҳам берилган бўлиб, унга мувофиқ муаллиф ўз объектига ўзининг номи ёки бошқа махсус номни бериш ҳуқуқига эга.
Қонун шунингдек муаллифлик презумпциясини ҳам белгилаб беради. Унинг моҳияти шундан иборатки, муаллиф унинг муаллиф эмаслиги исбот қилинмагунча муаллиф ҳисобланади. Бунда муаллифлик ҳуқуқи объектларига муаллифлик ҳуқуқи (адабиёт ва мусиқа асарлари ва ҳоказо) бу асарлар эълон цилинган кундан бошлаб, саноат мулки объектларига эса (ихтиро, фойдали моделлар, саноат намуналари) бу объектларга муҳофаза ҳужжати олинган вақтдан бошлаб юзага келади.
Қайд этиб ўтамизки, фуқаро муомаласи иштирокчиларини хусусий аломатларини акс эттирувчи воситаларига (товар белгилари, фирма номлари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи) фақат мулкий ҳуқуқ бўлиши мумкин. Демак, масалан товар белгисининг муаллифи бўлиши мумкин эмас.
Интеллектуал мулк объектларига мулкий хуқуқлар нимадан иборат?
Интеллектуал мулк объектларига мулкий ҳуқуқлар фуқаро ёки юридик шахснинг шу объектга алоҳида ҳуқуқларидир. Биринчи бобда қайд этиб ўтганимиздек, алоҳида ҳуқуқнинг моҳияти шундан иборатки, интеллектуал мулк объекти эгаси ўзининг ихтиёрига кўра бу объектдан якка ўзи исталган шаклда ва исталган усулда фойдаланиши мумкин. Фақат алоҳида ҳуқуқлар эгаси интеллектуал мулк объектидан бошқа шахслар фойдаланишига рухсат бериши ёки ман қилиши мумкин.
Муҳофазаланадиган интеллектуал мулк объектидан фойдаланган ҳолда яратилган маҳсулотни рухсатсиз тайёрлаш, қўлланиш, олиб кириш, сақлаш, сотишга таклиф этиш, сотиш ва бошқа ҳар қандай йўл билан хўжалик оборотига бошқача тарзда киритиш, шу жумладан патентланган усулни қўлланиш, ёки бевосита шу усул билан тайёрланган маҳсулотни хўжалик оборотига киритиш алоҳида ҳуқуқларни бузиш ҳисобланади.
Интеллектуал мулк объекти ҳар қандай ҳолда ҳам қандайдир моддий шаклда ифодаланишини қайд этиб ўтиш зарур. Масалан, муайян двигател шаклидаги ихтиро, мусиқа асари моддий элтувчи - аудиокассета ёки нота шаклида ёзилиши мумкин. Лекин алоҳида ҳуқуқлар ўз эгасига муҳофазаланган интеллектуал мулк объекти ўз аксини топган моддий объектдан (масалан, муайян машина, ускуналар) чексиз фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Шундай вазият ҳам бўлиши мумкинки, интеллектуал мулк объекти, масалан ихтиродан (ихтиро янги ички ёнув двигатели деб тасаввур қиламиз) двигатель экологик стандартларга мувофиқ эмаслиги, сертификациядан ўтмаганлиги сабабли умуман фойдаланиб бўлмайди. Бундан ташқари, шундай ҳолатлар бўладики, двигателда ўзига хос карбюратордан фойдаланилган, у эса ўз навбатида бошқа шахснинг интеллектуал мулки бўлиши мумкин.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, яъни интеллектуал мулкдан фойдаланиш амалдаги қонунчилик, шунингдек бошқа шахсларнинг қонуний алоҳида ҳуқуқлари бузилишига олиб келадиган ҳолларда интеллектуал мулкдан фойдаланиш мумкин эмас. Лекин фойдаланиш мумкин эмас дегани мулк эгасининг алоҳида ҳуқуқлари чекланишини билдирмайди. Чунки бундай ҳол вақтинча бўлиши мумкин, масалан экологик стандартлар ўзгариши, рақобатчи патентнинг ҳаракатлари бож тўланмаганлиги сабабли тўхтатиб қўйилиши мумкин ва ҳоказо. Бундан келиб чицадики, интеллектуал мулк объектига алоҳида хуқуқлар улар ўз ифодасини топган моддий объектга эгасининг мулкий хуқуқлари бор-йўқлигидан қатъи назар амал қилаверади.
Алоҳида ҳуқуқлар фақат қонунда кўзда тутилган ҳолларда ва фақат интеллектуал мулк объектидан нормал фойдаланишга ҳамда унинг эгасининг қонуний манфаатларига зарар етказилмаган тақдирдагина чекланиши мумкин.
Алоҳида ҳуқуқлар қуйидаги холларда чекланиши мумкин:
Ўзбекистонда муҳофаза қилинадиган ихтиро, фойдали моделлар, саноат намуналари таркибидаги қурилмаларни бошқа давлат - Париж конвенцияси иштирокчисининг транспорт воситасида, бу транспорт воситаси вақтинча ёки тасодифан Ўзбекистон Республикаси худудида бўлганда қўлланиш, бунда бу қурилмалар фақат шу восита эҳтиёжлари учунгина фойдаланилиши шарт;
таркибида патентланган объектлар бўлган воситалар устида илмий тадқиқот ёки тажрибалар ўтказиш;
табиий офатлар, ҳалокатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда таркибида патентланган объектлар бўлган воситаларни қўлланиш. Вазирлар Махкамаси миллий хавфсизлик манфаатлари йўлида патентланган объектлардан фойдаланиш тўғрисида патент эгасининг розилигини олмасдан туриб қарор қабул қилади, лекин бундай ҳолларда объектдан фойдаланилгани учун унга тегишли товон тўланади;
таркибида патентланган объектлар бўлган воситаларни, агар бу воситалар қонуний йўл билан хўжалик оборотига киритилган бўлса, қўлланиш (масалан, патент эгасининг ўзи ёки унинг лицензияси бўйича);
воситаларни ҳеч қандай даромад олмасдан шахсий мақсадларда қўлланиш;
дорихоналарда шифокор рецепти бўйича дориларни бир марта тайёрлаш.
Қонунда шунингдек саноат мулки объектлари учун аввал фойдаланиш хуқуқи кўзда тутилган. Агар ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс саноат мулки объектининг устуворлик санасигача патентланган объект муаллифидан мустақил равишда худди шу каби мулкни яратган ва ундан фойдаланган бўлса, у ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтирмаган ҳолда ундан кейинчалик ҳам бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Аввал фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга айнан шу ечимдан фойдаланилган ёки ундан фойдаланишга зарур тайёргарлик кўрилган ишлаб чиқариш билан биргаликда берилиши мумкин.
Амалиётда кўпинча муайян хизмат вазифасини бажариш вақтида интеллектуал мулк объектини яратиш ҳоллари ҳам учраб туради. Масалан, илмий тадқиқот институти ходимининг иши янги асбобларни яратишдан иборат. Бундай объектлар хизмат объектлари, тегишлича хизмат асарлари, хизмат ихтиролари ва ҳоказо деб юритилади. Бундай усулда яратилган объектларга эгалик ҳуқуки муаллифнинг иш берувчисига тегишли бўлади. Ҳуқуқлар, мажбуриятларнинг тақсимланиши, мукофот миқдори ва бошқалар муаллиф ҳамда иш берувчи ўртасидаги шартномада келишиб олинган бўлиши зарур. Одатда, бундай шартнома ходимни итттга қабул қилиш вақтида тузилади.
Интеллектуал мулкнинг яна бир муҳим тамойилини қайд этиб ўтамиз: интеллектуал мулк объектларига алоҳида ҳуқуқлар муайян муддат мобайнида, шахсий номулкий ҳуқуқлар эса муддатсиз амал қилади.
Алоҳида ҳуқуқларнинг амал қилиш муддати чекланиши мантиқан шу билан боғлиқки, интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофазалашнинг бош мақсади жамиятни илмий-техник, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат. Вақт жиҳатидан чегараланмаган алоҳида ҳуҳуцлар албатта бундай ривожланишни рағбатлантирувчи омилдан ижтимоий тараққиётни тўхтатиб қўювчи омилга айланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |