Табиий тош ашёлари физик ва механик хоссалари


Чўкинди тоғ жинслари асосий минераллари



Download 1,76 Mb.
bet4/8
Sana08.06.2023
Hajmi1,76 Mb.
#949849
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-мавзу Табиий тош ашёлар

Чўкинди тоғ жинслари асосий минераллари


Каолинит (Аl2О3 2SiO2 2Н2О) дала шпати, слюда ва ҳар хил силикатларнинг нураши натижасида майдаланиб янада парчаланишидан ҳосил бўлган минералдир. Ранги оқ, айрим ҳолларда қўнғир ва кўк тусларда ҳам учрайди. Зичлиги 2600 кг/м3, қаттиқлиги 1. Бу дегани бўр каби юмшоқ. Каолинит таркибида кўп минералли каолин тупроқлари бор. 
Химиявий таркиби Al4[Si4O10](OH)8; 39,5% Al2O3, 46,5% SiO2 ва 14 % H2O.
500—600 °C иситилганда сувини йукотади, 1000—1200 °C парчаланиб аввал силлиманит, ва кейинчалик муллит хосил килади. Бу реакция кирамик буюм ишлаб чикариш асосини ташкил килади
Монтмориллонит – тоғ жинсларини ишқорли муҳитда нурашидан ҳосил бўлиб, денгиз остида чўкинди ҳолатда учрайди. Таркибидаги бентонит тупроғи боғловчи модда сифатида қумтошларни ўзаро ёпиштиради ва яхлит ҳолатда учрайди. Тупрокларда асосий жинс ҳосил қилувчи минералдир. Монтмориллонит гуруҳидаги минераллар асосан чўкинди тоғ жинсларида кенг тарқалган. Оҳактош ёки қумтош таркибида тупроқ минераллари 3–4 %дан ошиб кетса, уларнинг сув ва музлашга чидамлилиги кескин камаяди.

Чўкинди тоғ жинслари


Кимёвий чўкинди тоғ жинслари (Корбонатли минераллар)
 
Оҳактош асосан кальцит минералидан ташкил топган бўлиб, ўртача зичлиги 1700-2700 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 50-250 МПа гача боради. Тоза оҳактошнинг ранги оқ бўлади, аммо ундаги қўшимчаларнинг турига қараб турли хил рангда учрайди.
Оҳактошдан қурилиш оҳаги олишда, цементли боғловчилар олишда хом ашё ҳисобланади. Оҳактошдан тайёрланган чақиқ тошлар бетон учун йирик тўлдирувчилар сифатида ишлатилади. Оҳактошнинг тупроқ билан табиий аралашмаси мергель деб аталиб, ундан гидравлик оҳак ва портландцемент учун тайёр хом ашё сифатида фойдаланилади.
Доломит ташқи кўринишдан оҳактошга ўхшаш бўлиб, оқ, оқ- сариқ ва кўкимтир рангларда бўлади. Доломит боғловчи моддалар олишда, ўтга чидамли ашёлар тайёрлашда, шиша, сопол ва металлургия саноатида кўплаб ишлатилади.
Доломитдан деворбоп ашё сифатида, бетон учун тўлдирувчи сифатида фойдаланиш мумкин.
Магнезит асосан MgCO3 минералидан ташкил топган бўлиб, оҳактош ва доломитга қараганда ҳажмий зичлиги юқори.
Магнезитнинг ранги қордек оқ, камдан-кам кўкимтир ва сарғиш рангда учрайди. Магнезитни 1500-16000С да куйдириб MgO олинади. Магний оксидидан юқори ўтга чидамли ғиштлар тайёрланади. 700-8000С ҳароратда пиширилган магнезитдан магнезиал боғловчи моддалар олинади.

Download 1,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish